Исмойил табиб жамоаси журналистларни дўппослади
8 сентябр кечки соат 17 лар атрофида Поп тумани Оқтепа ўрмон бўлими 28 контурига борган Aspekt 24 жамоаси ўзидан шифокор ясаб олган – Исмоил табиб оиласи ва қариндошлари томонидан дўппосланди.
Исмоил табиб жамоаси журналистлар жамоасини телефон ва камераларини ҳам тортиб олганлар.
Журналистлар бу жойга Сарвар Яҳёев исмли шахснинг мурожаатини ўргангани борган бўлишган.
Ўзини мазкур ерлар эгаси деб танитган Исмоил табиб ва жамоаси Aspekt 24 оператори ва яна бир ходимига пичоқ билан ҳамла қилганлар.
Журналистлар тоғ оралаб қочиб, шифохонага етиб боришган. Жамоанинг икки аъзоси тунни шифохонада ўтказган.
Табиблар жамоаси аъзоларидан қанчалик талофат кўрилгани ҳақида Элтузда маълумот йўқ. Бу тараф фикри ҳозирча ёпиқлигича қолмоқда. Элтуз воқеа тафсилотларини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни, видеоларимизга лайк босишни унутманг!