Тўрткўллик “Боққи тарзан”ни жонли ёйин пайтида тутиб кетишди
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ИИБ ходимлари маҳаллий аҳоли орасида “Боққи Тарзан” лақаби билан танилган лотереячи-стример Бахтиёрни 19 сентябрь куни тутиб кетишди.
Бахтиёр лотерея финали жонли ёйинини ўтказаётган ёйин пайтида эшикдан кимдир киришга уринаётганини эшитиш мумкин. Кейин Бахтиёр эшик томон боради ва бирдан ортга югуриб келиб, ўз лаптопини олиб, эшикни бузиб, қочишга уринади. Унинг ортидан фуқаровий либосдаги бир неча кишининг қувлаётганини кўриш мумкин.
Видео: https://youtu.be/CVzgLwj9ozY?si=_cLrT0Kzgqcg40_7
Икки ҳафта муқаддам айни туманда таниқли стримерлар – Рашид Ибрагимов ва Темур Байрамовлар ҳибсга олинган эди. Уларни ҳам ИИБ ходимлари жонли ёйин пайтида ушлашган эди.
Элтуз Қорақалпоғистонда рўй бераётган стримерлар ови тафсилотлпарини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни, видеоларимизга лайк босишни унутманг.