Асосий мавзулар
21 сентябр 2023

Тўрткўллик “Боққи тарзан”ни жонли ёйин пайтида тутиб кетишди

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ИИБ ходимлари маҳаллий аҳоли орасида “Боққи Тарзан” лақаби билан танилган лотереячи-стример Бахтиёрни 19 сентябрь куни тутиб кетишди.

Бахтиёр лотерея финали жонли ёйинини ўтказаётган ёйин пайтида эшикдан кимдир киришга уринаётганини эшитиш мумкин. Кейин Бахтиёр эшик томон боради ва бирдан ортга югуриб келиб, ўз лаптопини олиб, эшикни бузиб, қочишга уринади. Унинг ортидан фуқаровий либосдаги бир неча кишининг қувлаётганини кўриш мумкин.

Видео: https://youtu.be/CVzgLwj9ozY?si=_cLrT0Kzgqcg40_7

Икки ҳафта муқаддам айни туманда таниқли стримерлар – Рашид Ибрагимов ва Темур Байрамовлар ҳибсга олинган эди. Уларни ҳам ИИБ ходимлари жонли ёйин пайтида ушлашган эди.

Элтуз Қорақалпоғистонда рўй бераётган стримерлар ови тафсилотлпарини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни, видеоларимизга лайк босишни унутманг.

Тағин ўқинг
16 январ 2017
Ҳар нарсадан ҳикмат излайдиган халқмиз. Аввалги президентнинг ҳар бир гапидан ҳикмат излайвериб чарчамаган эканмиз шекилли, Тошкент давлат ўзбек тили ...
23 август 2019
Ўзига ишончи бўлмаган, қўрқоқ ва ожиз сиёсатчиларгина давлатни диктатура усулида бошқариш йўлини танлашади. Бу энг осон йўл. Аҳмоқнинг ҳам ...
8 декабр 2015
Россиянинг Краснодар шаҳрида баланд қаватли уй қурилишида ишлаётган 30 яшар ўзбек йигит 18 қаватдан йиқилиб ўлди. Eltuz.com
23 январ 2018
Ўзбекистон олтинини хорижга ташмалаш Ислом Каримов ва унинг атрофидагилар томонидан ҳали мустақилликнинг илк йилларидан бошланган эди. Мамлакатнинг биринчи ва ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...