Асосий мавзулар
22 сентябр 2023

Тезкор! Чустда доридан заҳарланган болалар сони ортмоқда

Чустда заҳарланган болалар сони бир неча юз нафарни ташкил этмоқда. Туман касалхонасидаги барча бўлимлар бўшатилиб жой хозирланмоқда. 

Ҳаттоки, яқин атрофдаги хусусий шифохоналарда ҳам жой тайёрланмоқда, деди Элтуз манбаси

Заҳарланган болаларнинг аҳволи оғир эмас. Тўрт нафари ўрта оғирликда заҳарланган.

Айни пайтда мактаблардан ҳам заҳарланиш аломати билан болалар кела бошлаган.

Чустга вилоят ҳокими ҳам етиб борган. Эртага ёки бугун кечқурун бош вазир келиши кутиляпти.

Кечадан бошлаб Наманганда болаларнинг доридан заҳарланаётгани ҳақида  бир биридан қўрқинчли хабарлар Элтузга кела бошлаган эди. Ҳусусан Чуст туманида заҳарланган болалар сони 90 нафардан ошгани ортидан туманда фавқулодда ҳолат юзага келгани билдирилди. Бундай ҳолат бугунга келиб Андижонда ҳам кузатилган.

Наманган вилояти Чуст туманидаги болалар боғчаладидан анструмин дорисидан ўткир заҳарланиш билан болалар касалхонага келтирила бошлади,  дея хабар бермоқда Элтуз обуначиси. Тез тиббий ёрдам бўлимида заҳарланган болалар кўплигидан шифокорлар етишмаётган экан.

Ҳозиргача 50 дан зиёд болакай келтирилган. Уларнинг аксари 23 болалар боғчасидан келтирилгани айтилмоқда. 

Болалар боғчаларида болаларга ёд ва анструмин дориси берилган. Шифокорларга кўра, заҳарланиш шундан бўлган. Заҳарланган болаларнинг барчасида қайд қилиш ва баланд иситма кузатилмоқда.

Наманганда заҳарланган бир болакайнинг онаси сўзларига кўра, заҳарланган болаларнинг кўплигидан баъзиларни шифохона қабул қилмай уйларига юбораётгани айтилди.

Бироқ бугунга келиб вазият яхшилана бошлагани ҳақида хабарлар кела бошлади.  

Бугунга келиб бундай ҳолат Андижонда ҳам кузатилгани, камида икки бола заҳарлангани айтилмоқда.  Маҳаллий маъсуллар берган маълумотга кўра, Андижон вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига иккита заҳарланган бола ётқизилган. Ҳозирда уларнинг ҳолати бўйича маълумот мавжуд эмас. Воқеалар ривожини Элтуз телеграм каналида кузатинг.

https://youtu.be/nu2OW4v6IHE?si=yvlX8w8rdYydPF67
Тағин ўқинг
17 феврал 2020
Жорий йилнинг 15 февраль куни ўзбек ижтимоий медиаси ИИБ ходимлари ва аҳоли ўртасида тўқнашув содир бўлгани ҳақидаги видеолар муҳокамасига ...
1 феврал 2023
Тошкентнинг Янгихаёт туманида бедарак йўқолган 12 ёшли қиз уйидан 20 метр узоқликда ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га вазиятдан ...
9 ноябр 2023
Қадрли муҳлислар Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоят мактуби ва битта расмийлар муносабатини ўқиб эшиттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, ...
23 сентябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб, сиз билан биргаман. Кундузлари иссиқ бўлса ҳам, кечга бориб қиш ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...