Асосий мавзулар
22 сентябр 2023

Меҳр оқибат кўчасидаги секс жаллоб

РТ: Азиз дўстим. Кўзлари интизор синглим. Меҳрибон опажонларим. Дуогўй онахонлар. Юзидан фаришта ëққан отахонлар, акалар, укалар мана рассом акангиз ваъз айтиши жоиз саналган муборак жума кунига ҳам етиб келдик. Ҳафта ичи йиғилган сўров натижаларига кўра, демак кўпчиликнинг овози билан Матчон Суқулиш ўзини шевасида гапиришда давом этади

МС: Ничиксизла, хўжик брри! мўччи ойбикала. Майне дамен унд херрен. Барибир немисча гапласам балки кўпроқ одам тушунармиади мани диян гумон қолди ичимизда. Гурунг сиздан бўлсин Дуз оға. Андижондайи меҳр оқибатли қўшмочи ғорла ҳоққинда гапланг. 

РТ: Асака суди икки анжанлик қўшмачи хотинни айбдор деб топди

Бу икки хотин Туркияда фохишалик билан шуғуллангани ва бошқа анжанлик хотинларни ҳам мижозга кўрсатган секс хизматдан келадиган пулнинг ярмини бериш эвазига жалабликка ëллаб келгани терговда аниқланди.

Андижон туманида туғилиб Хўжаободда яшаб келаëтган 33 яшар Мухлисахон Эгамбердиевна Умарова ва Андижон туман “Меҳр оқибат” кўчасида яшовчи 21 яшар Умарова Маҳбубахон Назиржон қизи “гурух бўлиб ва олдиндан тил бириктириб” Бўка тумани “Ифтихор” кўчасида яшовчи 26 яшар Хулкар Мамадалиева Абдурашид қизини “алдов йўли билан” Туркияда жалаблик учун Фарғона Истанбул йўналишидаги учоқ орқали жўнатаëтган пайтда қўлга олинган.

МС: Ибий хороб, жувоннамакла. Биравни қизини индамин олиб гетаварамикан ишвалакчилика…

РТ: Жабрланувчи Хулкар Мамадалиева бу икки қўшмачи хотин устидан шикоят ëзиб берган.

2023 йилнинг 18 август куни жиноят ишлари бўйича Асака суди ҳаками Б. Хасанов бу икки хотин устидан ҳукм ўқиб уларни мамлакат жазо қонунининг 135-моддаси яъни, одам савдоси, одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш жиноятида тўла айбдор деб топди.

Туркияга жалаб юбориш билан шуғулланиб келган Мухлисахон ва Махбубахонларга 3 йилга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланди.

Ҳукмга кўра бу икки қўшмачи хотин жазони умумий тартибдаги колонияда ўташи белгиланди.

Аммо!!!

Бу икки қўшмачи хотиннинг чин қалбдан пушаймонлиги ва биттасини шаърий никоҳга олган эри бақмай ташаб кетгани¸ ҳар иккаласининг вояга етмаган боласи борлиги ва Мухлисанинг бўғозлигини ҳисобга олиб, гуманизм ва инсонийлик принципларига таянган суд бу икки айбдор хотиннинг жазосини бир йилга кечиктирди.

МС: Дунёда энг адалатли, гечиримли суд бу ўзбекистон суди.  Бир йил ичинда адабли бўлиб ҳеч кимни ҳеч кима қўшмин, ўзларам ойимлиқа танапс атиб, писта бодомини қисиб ўтирса умуман гечирибам ташийваради бизани сўтла.  Ромим бо,  на ғамим бо даб юрийварганла било Туркияда.

РТ: Лекин Мабодо “аши ишти” яна қилишса “жайига апкириб қўйиладиғон” бўлди.

Бўлди. Суд очерки шу билан тугади.

Финита Ла комедия

Лекин суд тергов ҳужжатларининг ўнлаб варақларини ўқиш жараëнида юзага келган саволларнинг муҳокама қилиниши жамият учун фойдали.

Буюк ëзувчи Лев Толстойнинг “Анна Каренина” романидаги машхур сўзларни яна эслатсам. “Барча бахтли оилалар бир-бирига ўхшайди. Барча бахтсизлар эса ўзича бахтсиз”

Асака судига тақдим қилинган тергов ҳужжати фигурантлари “йўқотилган авлод” дея тамғаланган сўнгги 30 йил мансублари.

Ëшлари 30нинг нари берисида бўлган бу хотинлар деярли мактабда ўқимаган.

Касб хунари йўқ. Ишсиз. Ота энаси қашшоқ.

Сал етилиши билан “эгаси чиқди” дея эшик қоқиб келган биринчи рижолга имом никоҳи қилиб “тепворилган”.

Загс пагс йўқ. Бу рижол эр бир ой хотин тарафдан келган мазарни қариндошлари билан еб, айшини суриб “бор энди бувингникига кириб кет” деб ҳайдаворган.

(Мен билган битта анжанлик Х исмли рижол худди шу услубда 5 марта уйланиб, беш марта талоқ қилган)

Тергов ҳужжатларида Мухлиса Умарова 2009 йилнинг июль ойида Андижон шаҳар Охунобод МФЙдаги С. Умаровга эрга теккани, аммо загсдан ўтмай фақат имомга никоҳ ўқитиб қўйишганини айтган. “Шаърий эр” С. Умаров пул тополмай, хотин боқа олмай қашшоқ бўлиб қолгани ва мунтазам келишмовчилик ортидан 2012 йилда “хотинини талоқ қилади”

ЗАГС бўмагандан кейин ажралиш ва алимент масаласи ҳам ноллигича қолади. Мухлиса рижол эри кўкартирган кўзи ва бир талай қарзлари билан энасининг уйига қайтиб келади.

2015 йили Намонгонлик И. Абдумажидов билан танишади ва яна ЗАГСдан ўтмай “шаърий хотин” бўлиб “биттани туғиб думалатади”

Аммо бу рижол эр, Мухлисанинг айтишича, “хотинни моддий ва жисмоний таъминлашга ярамай рамақижон касал бўлиб қолади” Бонусига қайнона ҳам кўтига тувак тутиладиган ўласи касал. Хуллас «Финита ла комедиа»

Худди ўша схема бўйича рижол эр Мухлисани талоқ қилиб “бортини беради”.

ЗАГС бўмагани учун расман ажралиш, нафақа ва болага алимент масаласи кўрилмайди.

Мухлиса Намонгонлик рижолдан орттирган бачаси билан эна уйига қайтади.

“Тор қорнимга сиққансан, лекин тор ховлимга сиғмайсан” деган гаплардан кейин Мухлиса ўз дислокациясини Хўжаободга кўчиради.

Элтуз танишган делодаги барча фигурантлар “ишсиз” ва “маълум бир касб эгаси эмас”

Мухлисанинг судда айтишича “боласи ва ўзини боқиш учун 2021 йилда Туркиянинг Истанбул шахрига бориб секс тирикчилик қилади.

Мухлиса Истанбулда жалаблик билан шуғулланиб ўзи билан секс қилган эркаклардан “бир мартасига минг лирадан пул олиб келган”.

“Ҳар куни уч нафар эркак билан жинсий алоқа қилардим” дея кўрсатма беради Мухлиса.

Мухлисанинг судда айтишича¸ “опасининг қизи Маҳбубахон Умарова ҳам турк эркак билан яшаб бахтини топган” “холасининг қизи Барнохон ҳам Туркияда фоҳишалик қилиб” бири икки бўлган.

Дунёни забт этаётган ўзбеклар

Истанбулда эллик марта таксига чиққан бўлсам барча таксист «ўзбек билан секс қилгани» ҳақида мақтаниб айтиб берарди.

80 миллионлик Туркия эркаклари тўқсонларда Наташаларни итарган бўлишса, 21 асрда ўзбек қизларини эзғилашмоқда. Ўзбек қизи деган исм фоҳишанинг синонимига айланди Туркияда.

Манита, ўруспу деб тамғаланган ўзбек қизлар тўдаси Лолалидан тортиб Бошоқшаҳаргача узайган.

Аксар фоҳишалар ëши ўтинқираб бозори касод бўла бошлагандан кейин “мама Роза”га айланишади.

Яъни ëшроқ¸ чиройлироқ “такооой” қизларди топиб турк эркакнинг қўйнига солиб қўшмачилик қилишади.

Мухлиса ва опасининг қизи Маҳбуба шу йўлни танлаб Ўзбекистондаги “эрдан ажраб моддий қийналиб” ўтирган “таккой” қизларни излай бошлашди.

“Ўзига қараб¸ яхши кийиниб, секси бўлиб юрган ўзбек жалаби билан бир кеча ëтган турк шартта икки юз доллар чиқариб бериши” ҳақидаги тарғибот ҳикоялари билан қизларнинг “сувини оқизишди”.

Бу инструкция давомида “йўбр билан ëтган жалаб олган пулининг ярмини қўшмачига бериши” жоизлиги ҳам уқтирилди.

Тергов ҳужжатларида тошкентлик Севара деган потенциал жалаб ҳам фигурант сифатида ўтади.

Навбатдаги нишон, бўкалик Хулкар Мамадалиева эди. Ҳаммаси келишилиб, “аши ишни қилишлик учун” фифти-фифтиларга рози бўлинди. Билет олинди. Аммо нимадир бўлдию, Хулкар “жабрланувчи ўлароқ милисага хабар берди”

Иккита анжанлик қўшмачи Махбуба ва Мухлисалар қўлига кишан солинди. Суд ҳам уларни одам савдосида айбдор деб топди ва жазони кечиктирди.

Бахти қаро жалаблар

Бу гапларни ëзаëтиб ўзимни колумбиялик буюк ëзар Габриел Маркес каби ҳис қилдим.

Маркеснинг “Бахти қаро жалабларим ҳақида хотира ” (испанча Memoria de mis putas tristes) китобида йўқсил ва ишсиз хотинларнинг борар йўли жалабхона тўшаги эканлиги ҳақида ëзади.

Испанчадаги “Путана” калимаси бирга-бир “жалаб” деган маънони беради.

МС: Хоразмчаси ғор, ишвалак, гўйдирги бўлса гарак.

РТ: Уни одоби ошиб кетган ўзбек тилмочлари чучмал қилиб “маъшуқаларим” деб хато таржима қилишган.

Йўқотилган авлод

Ëзганим матнда сўнгги 30 йилдаги “йўқотилган авлод” ҳақида эсладим.

1991 йил мустақил бўлганимиздан кейин мамлакат ëввойи жунглига дўнди.

Кимда нима бўлса сота бошлади. Хокимлар ер, қўшмачилар эр, зоопаркдагилар шер сотди.

Хотинлар эса чотини орасидаги бермуд учбурчагини тижорат машинасига айлантиришди. Туғиб бола сотишди. “Аши жойини бериб” институтда сессия ëпишди¸ кандидатлик ëқлашди, ишга жойлашишди.

Дунë фоҳиша бозорида ўзбек сегменти пайдо бўлди.

Дубай, Ҳиндистон, Туркия¸ Бирлашгн Араб Амирлиги ва ҳатто жимитдай Грузияда ҳам ўзбек жалаблари доминант бўлди.

Ўзбекистонни 1989 йилдан то ўлгунигача бошқарган Ислом Каримовнинг хозир қамағда жазо ўтаëтган қизи Гулноранинг илк бизнесларидан бири Дубайга, Роз Трейдинг ширкати орқали ўзбек жалабларини жўнатиш бўлган эди.

Балиқ бошидан сасийди¸ лекин думидан тозаланади.

Шу ерда Матчон Суқулиш айтгандай тормозга босиб “Анжаннинг бахти қаро фоҳишалари” ҳақидаги қиссамни тугатсам.

МС: Очинг алингизни, уринг потяни!

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак! 

Тағин ўқинг
23 май 2016
Ҳаво исиши билан сиқилган газнинг биржадаги нархи арзонлади, бироқ бу нархларнинг ахолига даҳли йўқ. Сўнгги ойларда биржа бозорида сиқилган ...
21 апрел 2021
Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг «Императив» китоби «Элтуз» мухлисларига муаллифнинг ўзи ўқиган аудиокитоб тарзида яхши таниш. Бугун «Элтуз» таниқли ...
14 май 2024
Анорбанк мижози муаммоси ечилди, имтиёздан марҳум оқ олтинлик фермерлар ғазабда, деновда канализация ахлати ариққа оқизилмоқда, ғузорликлар эса ҳокимнинг лой ...
22 сентябр 2015
Зайниддин Асқаров жасади 2010 йилнинг 11 октябр куни турмадан уйига қайтарилди. Айтилишича, СНБ ходимлари майитни тез дафн қилиш ва ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...