Асосий мавзулар
26 октябр 2023

МТРК харидларини ким назорат қилади?

Бундан 6 йил аввал яъни, 2017 йилнинг 24 июлида 60 ёшни қарши олган президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган кунига совға сифатида қурилган «O’zbekiston-24» канали ўз таржимаи ҳолини шу тариқа бошланган эди.

Ўзбекистон президенти 2017 йилнинг май ойида берган таклифлари ушбу каналнинг очилишига асос бўлганди.

Албатта, шундай бўлгач, президент кўмаги ва давлат бюджети ҳисобидан ушбу янги лойиҳада кўзда тутилган барча харажатлар: бунда эфир биносини жиҳозлашдан тортиб энг сўнгги русумдаги янги техника ва технологияларни харид қилиб ўрнатишгача бўлган барча харажатлар давлат бюджети ҳисобидан қопланганини ҳеч ким инкор қилмайди.
Аммо танганинг иккинчи томонида жавобсиз қолаётган тилсиз саволлар бугунги дастуримизга мавзу бўлди. Тўғри-да, ким бозордан бир пой пойабзални икки пой нархида харид қилади?
Албатта, бундай жумбоқли савдони ё бели оғримай пул топадиган ё унинг ортидан яхшигина манфаат кутадиган киши амалга оширади.

Афтидан МТРКнинг амалдаги раиси Алишер Ходжаев ҳам худди шу йўлни тутган кўринади.
“O’zbekiston-24” каналининг дастлабки фаолияти билан боғлиқ харажатлар юқорида айтганимиздек, тўлиқ коплаб берилган булса-да, аммо Раис МТРКнинг ҳисобида бўлган 52 млрд сўмни ҳеч уйламасдан гўёки харид харажатлари деб ишлатиб юборишга рухсат берганлиги ўта ташвишли деб айтилмокда.

Бу ҳақда маьлум қилган МТРКнинг собиқ раис ўринбосари Фарҳод Рўзиевнинг айтишича, беиз кетган миллиардлаб сўмнинг тақдири ҳеч бир масъулни безовта қилмаётганлигидан афсусда…
Айни пайтда Ўзбекистонда айрим раҳбарларнинг «қўшнингни кўзи қисиқ бўлса, сен ҳам унга бемалол шундай қараб ишингни қилавер оҳангида йўл тутилаётганлиги кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Тажрибада аён бўлгани шуки, бир неча ўн йиллаб раҳбарлик тизгинини ҳеч кимга бермасдан йўл тутилиши кўплаб кўнгилсизликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмокда.
Биринчидан, жамоа орасида унга нисбатан норозилик кайфияти урчий бошлайди. Иккинчидан, соҳада узоқ вақт сақланиб қолиши ўзига тегишли бўлган ваколатлардан шахсий манфаат йўлида фойдаланиш истагини кучайтиради.
Бу жамиятга ҳам, давлатга ҳам анча қимматга тушади. Натижада мамлакат иқтисоди, унинг бюджети кун сайин таназзулга, тақчилликка юз тутиб, ташқи қарзнинг кун сайин сунъий ошиб кетишига имкон яратади.
Бизга мурожаат қилган собиқ мулозимнинг мулоҳазалари ҳар қанча ҳақ бўлмасин йиллар давомида шу пайтгача МТРКнинг давлат харидлари билан боғлиқ ҳисоб-китоб ишлари на ҳисоб палатаси, на парламент кун тартибида кўриб чиқилмаган.

Бу эса МТРК раисининг ҳисобдорлик масъулиятини буткул йўқотган. Бошқача айтганда мушугини биров пишт демагач, ўзи хон, кўланкаси майдон бўлаверган. Оқибатда аксарият бюджет пуллари ана шундай сабабсиз мақсадларга, бир тўда қўштирнок ичидаги корчалонларнинг истак-майлларидан бошқа ҳеч нарсага ортмаётгани оддий ҳолга айланган. Хўш, 52 миллиард сўмнинг тақдир нима бўлади? Соҳанинг жонкуяри Фарҳод Рўзиев анча йиллар шу масалада курашиб чарчаганини айтади.
Кун сайин коррупция ботқоғига ботаётган МТРК тизимининг бошқарувдаги раҳбарлари давлат бюджетини ўмаришдан, унинг куйи мансабдорлари эса ижод аҳлининг қалам ҳақига куз тикиб, ризқига кўз олайтиришдан тийилмаётгани ноҳақликларнинг, бегуноҳ аччиқ кўз ёшларнинг тўкилишига сабаб бўлмоқда.

Хулоса ўрнида икки оғиз сўз: жорий йилнинг ўтган яқин ойлар оралиғида реферундим ўтказиш орқали Давлат Конститутцияси янгиланди, Президент сайлови ўтказилди. Ана шундай катта сиёсий жараёнлардан сўнг мамлакатда халқ катта ўзгаришларни кутганди.

Бу раҳбарлар масаласидаги ислоҳни. Токи, узоқ йиллар бир соҳада мансаб курсисида қолиб кетган, янгиликдан йироқ, янги Ўзбекистон деб юритилаетган давлатнинг равнакига бефарқ бўлган раҳбарлар алмашмас экан, юрт эртаси ҳақида жон куйдириш беъмани ва бефойдалигича қолаверади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 ноябр 2023
Мазкур сана журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликни тўхтатиш муҳимлигига жамоатчилик эътиборини қаратиш имкониятини беради. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жазосизликнинг оғир ...
29 октябр 2015
Ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи ёнғин чиққан пайт уйида бўлмаган. Бу ҳақда у бир неча кун кейин билган. “20 октябр куни ...
19 январ 2019
Таниқли ўзбек театр ва кино актёри Пўлат Саидқосимов 87 ёшида Республика шошилинч тиббий ёрдам марказидаги 6 cоат давом этган ...
26 май 2018
Фейсбук тармоғида Ҳақиқат кўчаси тугаган жойдаги йўл белгиси машҳур бўлди. Афтидан селфида Тошкент вилоятининг, Янгибозор туманидаги пойтахтга кетадиган йўл ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...