Асосий мавзулар
30 октябр 2023

Мирзиёев ташрифига аталган «приписка»

Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи олдидан пахта терими бўйича Қашқадарёда режа бажарилгани ҳақидаги маълумот аслида қўшиб ёзилгани айтилмоқда.

Қашқадарё вилояти пахта йиғим терими бўйича шартномавий режани бажарди дея расман хабар берилди.

2023 йил деҳқонлар учун анча оғир йил бўлди. Об-ҳаво, қурғоқчилик келиши, сув танқислиги, аномал иссиқ бўлишига қарамасдан заҳматкаш фермерлар пахта етиштириш бўйича анча ҳаракат қилишди.

Асосий терим 2023 йилнинг 10-сентябридан бошланди, десак адашмаймиз.

Президентнинг Қашқадарёга ташрифи яқинлашгани муносабати билан 19-октябрь куни Қашқадарё вилояти пахта режасини бажарди деган хабар берилди.

Аслидачи, далада 1- ва 2- теримлар қийғос очилиб турибди. Қашқадарё вилояти бўйича бирорта туман режасини бажаргани йўқ, деди қашқадарёлик деҳқонлар Элтуз билан суҳбатда. 

Шундай экан қандай қилиб Қашқадарё вилояти режани бажарган бўлади?

Чор Россияси давридан қолган пахта сиёсати, пахта припискаси, яъни қўшиб ёзишнинг янги даври Қашқадарё вилоятида бошланган кўринади. Бундан ташқари кимга кераги бор қўшиб ёзишнинг агар шу билан деҳқоннинг косаси оқармаса.

Элтуз 2023 йил пахта терими якунларига оид маълумотларни ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни, видеоларимизга лайк босишни унутманг. Айни дамда Ютуб каналида Элтуз обуначилари сони 499 минг 530 нафарни ташкил этмоқда, бироқ Элтуз кўрарманларининг 78 фоиздан зиёди ҳамон кўрсатувларимизни обуна бўлмасдан томоша қилмоқда. Бебилет безбет. Ҳолбуки сафимиз ярим миллионга етиши учун сиздан фақат қўнғироқча тугмасини босишингиз талаб қилинади. 

Тағин ўқинг
20 май 2022
«Менинг мактаб аро булдур муродим, хатимдек чиқса имлою саводим.» Демократ шоир Фурқат бу мисраларни ëзганида 9 ëшида эди. Фақат ...
4 октябр 2016
Яқинда ҳаммаси зўр бўлади! Сизга раҳмат, Шавкат ака! Ўзбек интернет сегментида келгусидаги ижобий ўзгаришлар ва уларга янги ҳукумат эришиши ...
28 март 2016
Наврўз мавзусини давом эттирган «Адолат» газетаси бу байрам эскилик сарқити, диний маросим сифатида тақиқланган, ҳатто коммунист амалдорлар қишлоқма-қишлоқ юриб, ...
17 июн 2019
«Жиян, энди мен сенга ҳеч қачон “ундай қилма, бундай қилма” демайман. Сени Аллоҳдан бошқа ҳеч ким, ҳеч нарса ислоҳ ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...