Қўрғонтепа интернатида болалар урилгани суриштирилмоқда
Андижон вилоятидаги Мурувват уйида тарбияланаётган болаларнинг калтакланганлиги юзасидан суриштирув бошланди. 4 ноябрь куни Элтузнинг телеграм каналида Қўрғонтепадаги Мурувват уйида калтакланган ҳимояга муҳтож болалар акс этган видеони эълон қилинган эди.
Бугун Холат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги расмий муносабат билдирди.
Хабарга кўра, ушбу ҳолат жорий йилнинг 24 июль куни соат 12:05 ларда, Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйининг 6-гуруҳида содир бўлган.
Ҳозирда ҳолатга конуний баҳо бериш бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, Қўрғонтепа тумани прокуратураси билан ҳамкорликда суриштирув олиб борилмоқда.
Ушбу ҳолат бўйича керакли чоралар кўрилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маьлумот тақдим этилади, дейилади расмийлар хабарида.
Элтуз воқеалар жараёнини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.