Асосий мавзулар
16 ноябр 2023

Қидирувдаги шахс энергетика муҳокамаларида нима қилаяпти?

Шу йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги вазирлик делегацияси бир ҳафта давомида Хитойда бўлиб қайтди. Ўзбекистон делегатлари сафари сўнгида Хитой билан иккита келишувга эришилгани ҳақида хабар берилди:

Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 Mегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича меморандум имзоланди;

Жиззах ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 2000 MW бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорликка эришилди.

Ҳар иккала лойиҳа бўйича ҳам хитойлик инвесторлар 2 млрд доллардан тўғридан тўғри инвестиция киритиб, илк қувватларни йил охиригача, режадаги барча қувватларни эса 2024 йил охиригача ишга туширишини маълум қилган.

Меморандумни имзолаш маросими акс этган суратлар Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида яшин тезлигида тарқалди.   

Аммо, расмий музокараларга параллель равишда норасмий музокаралар ҳам олиб борилдики, бу ҳақда маҳаллий матбуотга ҳеч ким ҳеч нарса демади. 

Норасмий музокараларга Ўзбекистон делегацияси таркибида бўлган, бироқ бу ҳақда эълон қилинмаган бир шахс бош-қош бўлди. 

Элтузнинг бир биридан мустақил бир неча манбасига кўра, шартномаларда “откат” масаласи, қайси ўзбек мулозимига қанча бериш масаласини ҳозирда айнан мана шу шахс ҳал қилмоқда.  

– Россия ва Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган 54 ёшли  Азамат Есназарович Султонмуратов.

Танишинг,  Азамат Есназарович Султонмуратов 1969 йил 7 сентябрда, Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида туғилган.

Тимирязов номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академияси филиалини томомлаган. 

2009 йилгача турли лавозимларда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ташқи алоқалар раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Қорақалпоғистон Республикаси Жокаргы Кенесининг собиқ депутати.

2009 йилда Азамат Султамуратов Ўзбекистон жиноят кодексининг 167 (“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш”), 205 (“Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш”) ва 209 (“Мансаб сохтакорлиги”) моддалари билан айбланиб ҳибсга олинган. 

Суд ниҳоясида 2 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2011 йилда давлатга етказган 700 миллион сўм зарарни қоплагандан кейин қамоқдан озод этилган. 

2012 йилда у бирдан Москвада пайдо бўлиб қолди ва у ерда 8 йил истиқомат қилди.

Москвада экан у тадбиркорлик ва воситачилик билан шуғулланди.

Россияда у Ўзбекистонда йиққан пулларини йирик тадбиркор сифатида легаллаштирди. 

Dian номли қатор хорижий ширкатларни бирлаштирган нефт ва нефт маҳсулотларини ташиш, сақлаш ва халқаро бозорда сотишга ихтисослашган гуруҳга асос солди.  

Бу давр ичида у қуйидаги объектларга эгаликни қўлга киритди:

Москванинг Петровский бульварида жойлашган 23-домда 300 метр квадратлик офис;

Айни 23-домда 190 метр квадратли квартира;

Нефтебаза “Диан ойл” 

Dian Energy Ltd;

Senco Incotrade Limited;

“Эко культура маркет”  ширкатлари

Бу ширкатларнинг барчасида унинг иштироки Британияда қайддан ўтган Dian Energy Ltd. номидан бўлган.

2021 йилнинг январь ойида Азамат Султамуротовга нисбатан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш айблови билан жиноят иши қўзғатилди. 

Кипр фуқароси Панаетта ёзган шикоят аризасига кўра, Азамат Султамуратов унга тегишли бўлган «Intertrend Limited» ҳужжатларини сохталаштирган ва бунинг натижасида ширкат унинг номига ўтиб кетган эди.

Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади.

2022 йилда Азамат Султамуратов Россия Федерацияси томонидан қидирувга берилди.

Шунинг учун Азамат Султамуратов Россияга асло бормайди.

Ҳаммага ўзини Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизмати қўллаб қувватловига эга муваффақиятли бизнесмен сифатида таништирадиган Азамат Султамуратов бугунга келиб энергетика соҳасида Ўзбекистон ҳукумати делегациялари сафида хорижий сафарларга бормоқда. 

Элтуз Азамат Султанмуратов шу йилнинг ўзида Хитойга “давлат ишлари билан феврал, май ва октябрь ойларида уч марта сафар қилганини аниқлади. 

 Элтузни қийнаган савол бу ерда битта: Ўзбекистонда устидан жиноят иши очилган, Россияда қидирувга берилган шахс Ўзбекистон расмий делегациялари таркибида нима қилмоқда? Азамат Султамуратов ҳукумат машиналаридан қандай мақомда фойдаланмоқда?  

Азамат Султамуратовга унинг дўсти – Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қандай вазифа берган?

Тағин ўқинг
26 январ 2022
EltuzTG January 26, 2022 25 январь куни Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган “Огни Ташкента” ресторанида ўзбек мафиясининг энг кўзга кўринган ...
21 июн 2016
Россиялик енгилатлетларни халқаро мусобақаларга қўймаслик қарори уларнинг муттасил допинг истеъмол қилишлари билан боғлиқ. Бу ҳам етмагандай, россиялик спортсменларни допинг ...
22 ноябр 2018
СССРнинг қудратли КГБ идораси жиноятларини фош қилгани учун халқ орасида» Рембо» лақабини олган ва ўн йилга қамалган ўзбек милицияси ...
7 апрел 2023
Қодирий таъбири билан айтсак, мамлакатнинг юз йил олдинги «кирли» тарихида ҳам¸ Совет даврида ҳам мулозимлар, қудрат ва сарват эгалари ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...