ART-DURBIN
21 ноябр 2023

Рассом Тузнинг қаттиқ X-Factorи

Ўзбекистон Х фактор шоусини ўтказадиган дунëдаги 58 давлатдан бири бўлди.

Қадрли мухлислар, бугунги мавзуимиз 19 ноябр куни 12 нафар финалистларни саҳнага чиқарган X фактор шоу лойихасига бағишланади.

Талантларни излаб топиб юзага чиқариш баробарида реал шоуни тақдим қиладиган ушбу ТВ лойиҳа олқиш ва тасаннога лойиқ.

Бу лойиҳа асосий спонсори – Ўзбекистон экология вазирлиги. Балки шу боис мадвазирликдаги нафталинлар бу лойиҳани сазойи кесакбўрон қилди, дея изоҳлаган эди сўнгги зиддиятли можарони Рассом Туз.

Аммо бугун гап бу ҳақда эмас. Гап шоунинг эл орасида машхур бўлиб севилгани ҳақида. Шоуда ўзбек тилига урғу берилади. Ҳатто Лола ҳам ўзбекча жумлаларни ëдлаб, чиройли талаффуз қилмоқда. Айтиш жоизки айрим постсовет ҳудудларида, масалан Қозоғистонда рус тилида олиб борилади.

Шу билан бирга Х Фактор Ўзбекистон замонавий маданий дунё билан баравар қадам ташлаётгани кўринмоқда ва шоуда инглиз, француз, молдаван ва форс тилида ҳам қўшиқлар айтишди.

Олиб борувчилар ҳақида. Асосий мотор бу шляпа кийган Иброҳим. Қошлари Акаевникига ўхшайдиган бу жюри аъзоси максимум самимийлиги билан шоунинг жонли бўлишини таъминламоқда.

Лола Йўлдошева ўзининг теран фикрларини рус тилида айтади. Камерада Лоланинг маюс ва баъзан ўйчан кўзларини кўриб унинг самимийлигига ишонамиз. Лола – шоунинг уриб турган юраги.

Равшан Комилов, менинг назаримда, шоуда «тўй генерали» ролида. Умумий гапларни гапиради. Қатнашчилардан бири Мухаммадали Шириновнинг исмини билмай «Жингалак» деб чақиради. Хоразмлик қатнашчи Жавлон Сапаевни Бухородан деб айтади. Саҳна ортида устозлик қилиш ишларига ҳам вақти бўлмаган кўринади.

Дунëда Жасмин деган ашлачи борлигини шу Х фактордан билдим. Жюри аъзоси сифатида «Ўппааа» деб олқиш айтиб ўтирадиган қувноқ ва айни пайтда мушфиқа бир қиз. Максимум самимий ва ëқимтойлиги билан томошабинлар меҳрини қозона олди.

Кўрсатувни Тошкент тўйларининг крутой бошловчиси Нилуфар Сотволдиева обормоқда. Дарров айтаман, жюридагиларга хос самимиятни бу опахонда кўрмадим. Тўй ўтказаëтгандаги сунъий формат қолипидан чиқа олмаяпти. Ҳолбуки Х фактор максимум эркинликни талаб қиладиган формат.

X Factor —муаллифи Саймон Коуэлл бу дастурни ўйлаб топганда тармоқ ривожланмаган эди. Шу боис асосан теледастур ўлароқ тақдим қилинади.

Бугун эса дунëда телевизор кўрмайдиганлар сони миллионлаб. Улар кўрсатув қачон ютубга қўйиларкан деб кутиб ўтиришмайди.

Ўзбекча Х Факторни ҳам пока асосий расмий ютубга юклангунича пират қароқчилар тармоққа қўйиб ëтибди. Менам cўнгги финалистлар иштирокидаги видеонинг пират версиясини кўришга улгурдим.

Овоз бериш жараëнида қўшиқ айтган Муниса Ризаева «Оллоҳ Х фактор томонида» деди. Менга қизиғи у буни қаердан билибди. Мусо пайғамбар каби худо билан гаплашибдими. Наҳотки шоу бизнесни ҳам яратган қўллаб қувватласа?

Энг муҳими – кўрсатувни миллионлаб томашабинлар қўллаб қувватламоқда. Шу боис Элтуз жамоаси ҳам шоу атрофида кечаётган воқеаларни шархлаб боришга қарор берди. Каналимизга обуна бўлишни, видеоларимизга лайк босишни унутманг. 

Тағин ўқинг
5 август 2022
Бугунги жума ваъзини қисқа янгиликллар билан бошласам. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 2 август куни завод ишчиларидан бири бўлган ...
16 декабр 2016
17 йилдан буён қамоқда қолаётган таниқли журналист, 62 ёшли сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон жазо изоляторига ташланган ва унинг муддати ...
7 октябр 2020
Жээнбеков ҳукуматининг ҳайратланарли даражада тезкор ағдарилишидан сўнг бир қатор саволлар туғилади. Улардан энг муҳими – иккита: Энди нима бўлади? ...
1 ноябр 2015
Cамарқандда Керри ва Каримовга инсон ҳуқуқлари бўйича савол берган ғарблик журналистларни залдан қувиб чиқаришди. Рассом: Туз Eltuz.com
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...