Асосий мавзулар
23 ноябр 2023

Наманганлик 42 яшар эркак ақидапарастликда айбланиб уч йилга қамалди

Жорий йилнинг 25 октябр куни, жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди, 42 яшар МБни интернетда “диний ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва тарқатиш”да айблаб 3 йил озодликдан маҳрум қилди.

Элтузда нусхаси бўлган жазо ҳукмида билдирилишича, МБ «Redmi note 8 pro» русумли телефони орқали Однаклассники сайтида профил очиб, шу аккаунти орқали интернетдаги “турли ғоявий зарарли материалларни” томоша қилган, уларга “класс” босган ва тарқатган.

Жиноят иши ҳужжатларига кўра, Однаклассники сайтига қўйилган “Устоз Абдуллоҳ домлага Устоз Абу Салоҳ домладан рад”, Рафиқ Камоловнинг “8-март байрами ҳақида”, “бенамозлик ҳақида” каби  постлари шулар жумласидандир.

Элтуз ўрганган тергов материалларида, жумладан, айбланувчининг Однаклассники сайтидаги “12 та гуруҳга аъзо бўлгани, 99 та фото, тўртта қайдлар жойлагани, шунингдек профилининг “Lenta” қисмида турли хил видео, аудио, фотоларга муносабат билдиргани қайд этилган.

2023 йилнинг 2 июнида МБ Наманган шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан бир нечта холислар ва гувоҳлар иштирокида қўлга олинди.   

Дастлабки тергов материаллари, экспертлар ҳулосасига таяниб суд уни ЖКнинг 244-моддаси 3 қисмининг “г” бандидаги жиноятни қилишда айбдор деб топди.

Мавсумий ишчи бўлган МБ муқаддам судланмагани, чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилада ёлғиз боқувчи экани, қарамоғида тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги инобатга олиниб жазо енгиллаштирилди ва озодликни чеклаш жазосини яшаш жойида ўташи тайинланди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 май 2016
Апрель ойида ҳам Ўзбекистон телеканаллари «оқил ва доно юртбоши раҳнамолигида фаровон ва бахтли ҳаёт кечираётган, мислсиз ютуқларни қўлга киритган ...
25 ноябр 2022
Рассом Туз: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.Матчон Суқилиш: Ничиксизла мўччи ойбика ҳам ...
19 ноябр 2015
Ижтимоий тармоқлар 17 ноябрга ўтар кечаси Каримов «юрак ўйноғидан ўлди» деб ҳабар тарқатгани ортидан Ўзбекистон президенти Покистон Ислом Республикаси ...
17 октябр 2019
Ўзбекистон сиëсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаëти янгиликларини ëритиб келаëтган togri.uz сайти фаолияти 14 октябрда тўхтатилди. Сайт муҳаррири Хуршид ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...