Асосий мавзулар
26 ноябр 2023

«X-Factor» кўз ёшларга ишонмайди

Шоу лойиҳасидан кўрсатув ҳомийлари, ва продюссерлари босими остида бир неча истеъдодли ёшлар четлатилди. 12 финалистдан бири бўлган Влада Ким протест билдириб шоуни тарк қилди.
Лола ўз инстаграмида кўз ёш тўкиб, продюссерлардан нолиди. Жасминдан кутмаган эдим бундай ҳаракатни деди. Англашимизча ҳомийлар ва продюссерлар юқоридагилар нимани истаса шуни қилишмоқда.

Аввалига Владанинг шоуни тарк этишини оилавий сабабга йўйишган, лекин у «X Factor»da цензурага йўл қўйилгани билдириб чиқиш қилди.

Қадрли мухлислар илгари хабар берганимиздек, Элтуз жамоаси Х-Faktor Ўзбекистон шоу кўрсатувини шархлаб боришга қарор қилди. Бу Элтузнинг шу сериядаги учинчи кўрсатуви ва у Х-Факторнинг 10-сонига бағишланади.

Тошкентда шу кунларда кенг тарқалган ўткир респиратор касаллиги X Factor шоуси қатнашчиларини ҳам четлаб ўтмаган кўринади.

Шоуда қолган етти ашулачи ва икки гуруҳ 26 ноябр, якшанба куни FTV каналида иккинчи жонли эфирда чиқишди.

Бу сафар улар 90-йиллар хитларини айтишди.
Кўпчилиги томоғи оғригани сабаб кўшиқни яхши ижро этолмади.
Шоу фаворитларидан бири, қулоғига пирсинг халқа кийдириб олган Юлдуз Муса учун шамоллаш қимматга тушди.
Томоғи оғриб томошабинларнинг энг кам овозини олган уч ижрочидан бири бўлди.
Мадоннанинг “La Isla Bonita” қўшиғини айтар экан овози “ми” нотасидан кўтарилмади.  
Мураббийси Лола Йўлдошеванинг айтишича,  шоунинг ҳамма қатнашчилари бир жойда яшайди,  шогирди Юлдуз Муса ҳам қолган иштирокчилар ҳам ва  ўзи ҳам шамоллаб қолган.
У ўз шогирдининг бетоб бўлишига қарамай саҳнага чиққанини “қаҳрамонлик” деб атади.  
Лекин шу ўринда адолат нуқтаи назаридан Хонқали братнинг қизи айбини ҳам айтиш керак.
Лоланинг хатоси панк услубида қўшиқ айтадиган шогирдини барбига айлантиргани бўлди. Юлдуз Мусога Мадонна эмас Панк ярашарди.
Юлдуз Муса билан ўлим гуруҳига тушганлардан бири тенор, ДХХ капитани Даврон Абдусаломов бўлди.
У Lou Bega ни “Mambo No. 5” ашуласини айтди. Бўғиқ овоздаги ижро ҳаваскорлик даражасидан паст бўлди.
Оҳирида шоуда қолиш учун Юлдуз билан Даврон кайтадан беллашишди.
Юлдуз Севара Назархоннинг кўшиғини айтди. Даврон «Ошиқлар гул тутар…» кўшиғини бўғилиб зўрға айтди
Лекин, ҳакамлар уни қутқариб қолишди.  
Жюри орасида Лола Йўлдошевадан бошқа хаммаси Миллий гвардия капитани Давронга овоз беришди.
 “Минор” триоси ва “Замин” акапелласи йигитлари ҳам саҳнада бетоб кўринди.  Бетоб бўлмасалар ҳам бу икки гуруҳ шоуда бошидан яхши ижрони кўрсатмаган.
Мураббийси Равшан Комилов йигитлар қўшиқни уддалай олмаганининг сабаби уларнинг шамоллаб қолгани эканини айтди.
«Х-фактор» телешоуда думбул жюрилар ўтириб олиб, жуда ноҳақлик қилишди.
Жудаям зўр ёш истеъдод – Юлдузни чиқариб юборишди. Бир тийинга қиммат «Минор» жамоасини Равшан Комилов «хурмати» учун қолдиришди”, дея изоҳлади воқеани журналист Меҳрибон Қурбониёзова.
Бу ерда регион фактори ҳам бор. «Минор» Бухоро ва Самарқанд қўлида. Ўзбекистонда нима кўп, ДХХ ва миллий гвардиячи кўп, дўмбоқ капитанга улар дастак.
Ҳайринисо Акбарова “Сетора” гуруҳи репертуаридаги “Тарона” рекордс студиясининг  “Борсан” қўшиғини касал бўлишига қарамай, ҳакам Иброҳим Аҳмедов айтганидек “ёриворди”.
Ҳакамлардан бири Лола Йўлдошева отасининг студиясида ёзилган бу қўшиқ айтилганида йиғлаб юборди.
Отаси хоразмлик продюсер Равшан Йўлдошев “Тарона рекордс” студияси асосчиси ва раҳбари бўлган. У уч йил аввал юрак ҳуружидан ўлган.
Ўзбек Димаш лақабини олиб улгурган наманганлик Шохруххон Ҳалимхоновга “Модерн токинг” гуруҳининг Brother Lui қўшиғи умуман ўтирмади.
Муҳаммад Али эса “Ласкавий май” гуруҳининг “Оқ атир гуллар” ашуласини айтмаса яхши бўлар эди.  
Мураббийси Жасминнинг айтишича, шоу қатнашчилари ҳаммаси бир жойда яшайди, ҳаммаси шамоллаган.  
Ўткир респиратор касаллиги хоразмлик Жавлон Сапаевни четлаб ўтган афтидан, у “Аиша” қўшиғини маромида айтди.
Улуғбек Хафизов ҳам “Ҳабиби” қўшиғини нуқсонсиз ижро этди, лекин бу сафарги унинг ижросини олдинги чиқишларидан яхши деб бўлмайди.
Шоу қоидасига кўра, ҳар жонли эфирда  томошабинларнинг энг кам овозини тўплаган қатнашчи лойиҳани тарк этиши керак.
Бу сафар “Замин” капелласи ва Юлдуз Мусанинг омади чопмади. Улар кейинги босқичга ўта олишмади.
Шу кунларда Ўзбекистонда ўткир респиратор касаллик тарқалган. Шифохоналар беморларга тўлиб тошган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч йил аввал Covid 19 беморлари учун махсус қурилган Зангиота 1 касалхонасида ўринлар сонини 300 тадан 500 га оширилганини билдирди.
Аҳоли орасида миллионлаб одам ёстиғини қуритган Covid 19 қайтиб келгани ҳақида овоза тарқалган.
Дунёдаги энг машҳур вокал шоулардан бири X Factor Ўзбекистонда  24 сентябр куни старт олди.
Шоу қатнашчилари ва ҳакамлар, айниқса, тўртта ҳакамдан бири Иброҳим Аҳмедовнинг шляпаси “хейтерлар”нинг нафрат нишонида бўлди.

Kudrat Babadjanov, [11/26/2023 9:04 PM]
“Шляпани кийиб олиб ўтириб олади. Баҳо қўяди.Туриб олиб воооой дейди, манақа қилиб. Анови биттаси ўтириволиб, гитарада вата-вата қилиб, анови, нима дейди, бир пайтлар зонани ашуласи дейиларди, ана шу ашулани айтиб ўтирибди. Ўтириб олган ҳамам манақа қилиб ўтирибди. Зўр дейди. Ҳа ўла” деганди Мадвазир муовини Баҳодир Аҳмедов шу ой бошида ўтказилган мажлисда.

Ўзбекистонлик продюсер Иброҳим Аҳмедов намойишкорона шляпасини кийиб вазир муовинига тармоқда жавоб қилди, вазир муовинининг гапларини ҳақорат деб билишини айтди, Ўзбекистонда бунинг учун жавобгарлик борлигини вазир муовинига эслатди.
X Factor шоуcи янги истеъдодларни кашф этиш ва халқаро миқёсда юлдузларни чиқариш учун майдон ҳисобланади.
Шоунинг асосий концепцияси эркинлик ва плюрализм. Саҳна кўринишларидан тортиб ҳакамларнинг ўзини тутишида ҳам шу эркинликни кўриш мумкин.
Ва бу шоу Ўзбекистон Маданият вазирлиги зонасидан ташқарида ўтказилаётган йирик мусиқа тадбиридир.
Тадбирнинг бош хомийлари Ўзбекистон Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидир.
Улар орасида қўшиқчиликка бевосита масъул Озодбек Назарбеков бошлиқ Маданият вазирлиги йўқ.
Лойиҳанинг дастлабки босқичлари – кастинглар Ўзбекистоннинг бешта йирик шаҳри – Самарқанд,  Наманган,  Бухоро,  Хива ва Тошкентда бўлиб ўтди.
6000 киши шу кастингларда элакдан ўтказилди.
12 ашулачи ва гуруҳ  танлаб олинди. Улар учтадан «Йигитлар», «Қизлар», «25 дан катталар» ва «гуруҳлар» тоифасига бўлинди.
Ўтган якшанба бўлган биринчи жонли эфирда шулардан иккитаси ўтолмади.
Шу тариқа танловда 9 нафар вокалчи қолди.  
Улар ҳозирда шоунинг жонли эфирларида “Ўзбекистоннинг энг яхши ижрочиси” номини олиш ҳуқуқи учун курашмоқда.
Жонли эфир босқичида қайси қўшиқчи танловда қолиш-қолмаслигини ҳакамлар эмас, томошабин SMS орқали ҳар бири 5 минг сўмлик овоз йўнатиш ёки PayMe тўлов тизими орқали бепул овоз бериш йўли билан ҳал қилади.

Энг кам овоз олган қаташчи лойиҳасини тарк этади.

Шоу ғолиби 100 миллион сўм миқдоридаги мукофот,  шунингдек,  FTV телеканалидан ахборот кўмаги ва эфирга узатиладиган қўшиқларни қўлга киритади.

FTV телеканали Британиянинг FremantleMedia ширкатидан X Factor френчайзини сотиб олди ва бу турдаги шоу дастурни  ўзбекистонга киритган биринчи телеканал бўлди.

“Х-Factor” бундан олдин дунёнинг элликдан ортиқ мамлакатларида намойиш этилган.   Ўзбекистон эса бу машҳур вокал талант шоусини ўтказаётган эллик саккизинчи давлат бўлди.

Тағин ўқинг
31 август 2023
Москвада ўзини элчихона вакили дея таништирган шахс ўзбек мигрантларга ҳарбий хизматга чорлов қоғози тарқатаётгани ҳақида хабар Элтузга етиб келди. ...
1 март 2021
Муаллиф: Линн Швейсфюрт, 2021 йил 9 февраль Кийим-кечак ишлаб чиқарувчилар, айниқса, Хитойнинг Шинжон пахта сектори АҚШ санкциялари остида қолганидан сўнг Ўзбекистонни ...
15 март 2016
Анқарада юз берган портлаш кўп қатори менинг ҳам юрагимни эзди. Турклар ва Туркия учун камситиш бўлган юз йил бурунги ...
12 август 2018
«Жаслиқда бир ойларча ўтирганимиздан кейин вазият бироз юмшайди. Тушлик, кечки овқатлардан кейин 5 дақиқа бўлсаям бир-бирларимиз билан гаплашишга имкон ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...