Асосий мавзулар
3 декабр 2023

ДХХ «Сaйдаз Медгородок»ни «Крышевать» қилган ИИБ ходимларини ушлади

Давлат Хавфсизлик Хизмати ходимлари Тошкент шаҳар ИИВ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимларини ҳибсга олганлар.

Элтуз инсайдерига кўра, 1 декабрь куни ДХХ амалиётида Тошкент шаҳар ИИВ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлимининг бошлиғи ва унинг  уч нафар ходими ушланган.

Тахминларга кўра, ички ишлар ходимлари “Сайдаз медгородок” лақабли криминал авторитет Саидазиз Саидалиевни “крышевать” қилганликда гумонланмоқда. 

Тошкент ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда.

Мазкур жиноят иши бўйича ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари доирасида бир қатор жиноий ҳолатлар аниқланган.

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи Саидазиз Саидалиев ва бошқа бир нечта шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Феврал ойида Элтузга бир-биридан мустақил манбалар халқ орасида “Салимбойвачча” деб танилган Салим Абдувалиев собиқ боксчи Саидазиз Саидалиевни Тошкент шаҳрига смотряший қилиб қўйишга уринаётгани ҳақида хабар берган эди.

Ўшанда Элтуз манбаларига кўра, 73-яшар Салим Абдувалиев Ўзбекистондаги ягона “вор в законе” Бахти Ташкенскийга мурожаат қилиб, Саидазиз Саидалиевнинг Тошкентга смотряший қилишга “добро” беришни сўраган.

Бироқ, Бахти Ташкентский жиноят оламида яхши номга эга бўлмаган Саидазиз Саидалиевга бундай вазифани ишониб топшира олмаслигини айтган.

“Сайдаз Медгородок” беш йил муқаддам ҳозирда марҳум ММА жангчиси Мурод Хонтўраевни пичоқлаб жароҳат етказганлар ташкилотчиси сифатида танилган.

2018 йил 26 ноябрда Тошкент савдо маркази яқинида бир гуруҳ шахслар Мурод Хонтўраевга ҳужум қилиб сонидан икки марта пичоқлаган эдилар.

Элтуз манбалари икки спортчи ўртасида Тошкентда таъсир кучини кучайтириш учун қонли рақобат бўлганини айтишади.

Мазкур ҳодисадан бир неча ой ўтиб бир қанча шахслар жавобгарликка тортилган эса-да, Саидазиз Саидалиев жазодан  қутулиб қолган эди.

Элтуз инсайдерларига кўра, “Сайдаз медгородок” Мурод Хонтўраевга ҳужумни Париждан туриб бошқарган.

Мурод Хонтўраев мазкур ҳужумдан омон қолди, аммо орадан уч йил ўтиб автоаварияда ҳалок бўлди.

Ушбу ҳодиса Саидазиз Саидалиев обрўсига путур етказди.

Орадан беш йил ўтиб лойқа сувлар тиниқлашмоқда – бу гал Саидазиз Саидалиевнинг қамоқдан қутулиб қолиши даргумон, дейди Элтуз манбалари.

Элтуз жиноят оламига алоқадор шахсларнинг қамоққа олиниши билан боғлиқ воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
13 август 2021
Азизлар, мана, ҳафта айланиб сиз билан яна бетма-бет, юзма-юзман. Менинг гапларимга тоқат қилаётганингиз шоён таҳсинга лойиқ. Тоқатсиз жамият улар ...
18 март 2022
Мана яна хафта айланиб, сиз билан юзма юзман. Бу хафта ичида бутун  тараққийпарвар дунë Россия босқинига қарши мардонавор курашиб ...
14 август 2019
Бир гуруҳ фаолларнинг 13 август куни шоир Маҳмуд Ражаб ҳимоясига норозилик намойиши ўтказишни сўраб Хоразм вилояти ҳокимига, вилоят ИИБ ...
21 август 2017
1961 йил Бухорода туғилган. Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини битирган. 1995 йил февралда Ўзбекистондан чиқиб кетгач, аввал Би Би ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...