Уч ўспирин ўзбек Cанкт Петербургдаги “мангу олов”ни ўчиришди
Cанкт Петербургнинг «Красное Село» туманида уч нафар Ўзбекистонлик бола Ленин кўчасидаги «Мангу олов»ни ўчириб қўйишди, дея ёзмоқда Россия нашрлари.
Камерага тушган тасвирларда йигитларнинг оловга қор тўпларини улоқтираётгани акс этган. Воқеа 10 декабр куни содир бўлган.
Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири бу ҳақда навбатчилик пунктига қўнғироқ қилган. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари, Ленин шоҳкўчасидаги 112-уйга ўрнатилган кузатув камераларига тушган видеотасвирлар орқали «ўт ўчирувчилар»ни аниқлаган.
Видеода болаларнинг ўлган ўрис аскарлари шарафига ёқиб қўйилган «Мангу олов»га қор ирғитиб уни ўчиришгани акс этган эди.
«Мангу олов» ўчирилганидан бир неча соат ўтиб полиция ходимлари болалар яшайдиган уйни қидириб топиб босишган. Икки ака-ука сўроққа олиб кетилган. Учинчи йигит ҳақида эса ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас, дея хабар бермоқда рус матбуоти.
Айни пайтда воқеа тафсилотларига ойдинлик киритилмоқда. Санкт-Петербургнинг «Красное село» тумани прокуратураси тергов олиб бормоқда.
Элтуз воқеа тафсилотларини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг.