Асосий мавзулар
28 декабр 2023

Алданган Шавкат ёҳуд Оққўрғондаги қорадоғ

Сизга айтмоқчи бўлганим воқеани «Оталар сўзи ақлнинг кўзи» деган  ТВ форматда ҳикоя қилсам.

Тасаввур қилинг, бир кўзойнак кийган марғилон дўппилик бобой сизга телеэкрандан туриб ақл ўргатяпти:

«Мана азизлар сизларга нега никоҳнинг ЗАГСда ўқилиши саломатлик ва осойишталик учун яхши бўлишлиги ва паразит муллалар бекитиқча ўқиган никоҳдан залолат чиқиши гарантия эканлигини тушунтириб бермоқчиман.

Талевизор экранлари олдига яқинроқ жайлашиб ўтирволинглар. Балларди ухлатиб, свет газлар мурватларини контрол қилиб, эшикларни қулфлаб келинглар. Гап кўп.

Авваламбоши ривоят этиберсам.

Бир куни Ҳизр бово қари  букри кампирдан «тила тилагингни, сени елкангдаги ҳўккини йўқ қилиб гўзал жувонга ойлантириб тайлайми»¸ дебди.

Кампир бўлса, «Йўқ. Дунëдаги барча хотинларни букри қил. Менам уларди устидан бир кулайин,» деган экан.

Ниятни қаранг? Буни мажруҳлик психологияси дейилади. СПИДга чалинганлар ҳам  бошқаларга юқтиришни истар экан.

Шу ерда ТВ кўриб ўтирган Матчон Суқилишнинг тоқати тоқ бўлди.

«Эй бобой кириш сўзи узайиб кетди. Мақсадга ўт»

ТВдаги бобойда ўз телетомашабинларини кўриб туриш каби техник имконият бор эди.

«Эй Матчон балам, шошма. Энангнинг қорнида 9 ой қандай ëтгансан. Эшит»

Шундан кейин воқеани театр қилиб кўрсатилади

МАЛОҲАТ ВА ШАВКАТ

Парда очилади. Тошкент вилояти, Оққўрғон.

56 яшар Шавкат 40 яшар Малоҳатга қараб гап отади:

«Сени кўрдиму юрагим қопқонга тушган каптардай потир путир қилиб бошлади»

Малоҳат бўлса кўзини сузиб: Нима бало мени  яхши кўриб қолдингизми? Устимда эрим йўқ. Икки болани бақиб ўтирган ночор заипа бўлсам. Сизам уйланган эркаксиз. Иккинчи хотин қимоқчими бўсангиз, имомга тилпон қилай,» деди.

Шу ерда Шавкат хурсанд бўлганидан ашла айтворди.

Битта имомберди қора каптивада келиб, никоҳни ўқиб, гонорарни ўзи қарғайдиган Шимолий Америка валютасида олиб дап бўлди.

Шавкат Малоҳатга қараб: «Сиз ўшами?» деди. Малоҳат бўлса ўзининг янги эрини ëтоққа судради. Ағи кўрпачани устидаги 18 қўшув.

Кадрда яна кўзойнакли чол.

«Мана азизлар. Бир қараганда Лайли Мажнун каби гўзал манзара. Аслида Шавкат ва унинг биринчи хотини учун бу катта ва тузатиб бўлмас фожеа эди. Чунки Малоҳат дуч келган билан ëтиб туравериб СПИД касалига чалинган¸ бу аниқлангач бошқаларга юқирмаслик бўйича расман огоҳлантирилган эди. Малоҳат, била туриб Шавкатга СПИД юқтирди. Шавкат ҳам Малоҳатни уйидан чиқиб, хотини билан ҳам закарқопсиз секс қилиб юрди. Оқибатда ўзи ва биринчи хотини СПИДга йўлиқди.

Бу эса Ўзбекистон қонунларида кўзда тутилган жиноят ҳисобланади.

Шу тариқа Оққўрғон тумани, “Зарафшон” маҳалласи, Охунбобоев кўчаси, 68-уйда яшовчи 1967 йилда туғилган Хамрақулов Шавкат Қўлдашевич шеърий эр мақомидан жабрланувчига айланди.

Оққўрғонга қора доғ бўлган бу даҳшатли ëвуз жиноят юзасидан 1-1109-2301/187 сонли жиноят иши очилди.

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман суди маҳкамасида айбланувчи Кубаева Малахат Хакимбековна ўа айбига тўла иқрор бўлди.

Нафсини тия олмагани боис Шавкат Ҳамрақуловни ўз тўшагига тортганидан пушаймонлигини ва қамалиб кетса икки боласига қарайдиган одам йўқигини айтиб йиғлаб сиқтади.

Шавкатнинг судда қатнашган биринчи хотини эрининг уйлангани¸ бўлибам спидга чалинган ғарга илакишганидан хабарсиз бўлганини айтиб қарғанди. Оëғидаги тапочкани Малоҳатга қараб отди.

Кадрда судда бир бирини сочини юлаëтган икки хотин кўринади.

Кадрда яна кўзойнакли чол:

Мана азизлар. Қилмиш қидирмиш. Елкасидаги боши қолиб чоти орасидаги калланинг истагига бўйсунган Шавкатнинг ҳоли нима бўлганини кўрдингиз. Унга атай СПИД юқтирган Малоҳат суд ҳукми билан жазоланди.

Кадрда суд ҳужжати гир гир ўтади.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси 4-қисми билан

айбланган. М.Кубаева 2017 йил 13 февраль кунидан буён ОИВ

касаллиги бўйича диспансерда мусбат натижа билан рўйхатга олиниб,ўзининг ОИВ (одамнинг иммунитет танқислиги вируси) билан зарарланганлиги ҳамда ушбу касалликни бошқа шахсга жинсий алоқа йўли билан юқтириши мумкинлиги учун закарқпосиз жинсий алоқадан  тийилиши ҳақида қатьий равишда огоҳлантирилган бўлишига қарамай ўзининг жинсий шеригига ўз касаллигини атайин қасддан юқтирганликда айбдор деп топилди.

Қубаева ОИВ касаллиги билан касалланганлигини билгани ҳолда, 2021 йил 8 декабрь куни Оққўрғон тумани, “Зарафшон” маҳалласи, Охунбобоев кўчаси, 68-уйда яшовчи 1967 йилда туғилган Хамрақулов Шавкат Қўлдашевич билан шаърий никоҳдан ўтиб, шу кунга қадар Ш.Хамрақуловни ўзининг статусидан хабардор қилмасдан, ўзининг яшаш хонадонида тимимсиз ва тийиқсиз жинсий алоқа қилиб,

уни ОИВ касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирган.

Судланувчи М.Кубаева суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлди.

Ўз қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди

борлигини, оғирроқ жазо тайинланса икки нафар фарзанди қаровсиз қолиб кетишини баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўради.

Судланувчи М.Кубаеванинг айби унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, жиноят ишида тўпланган ҳамда суд мажлисида текширилган қуйидаги далиллар билан тўлиқ исботланади.

Карда яна кўзойнакли чол

Дунëдаги энг одил суд бу Чиноз суди. Айнан бу суд ҳакамлари

жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик,

жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиш билан бирга Малоҳатнинг узоқ вақт секс кўрмаган ташна аёллигини, айбига тўлиқ иқрорлигини ва пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди

борлигини, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олди.

Кадрда суд ҳукми ўқиб ëғоч болға билан сандонга ураëтган судя тасвири.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462-463, 465-468, 471-473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л АД И :

Кубаева Малахат Хакимбековна (Kubayeva Malaxat Xakimbekovna) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. М. Кубаевага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси 4-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, сутканинг соат 22:00 дан 06:00 гача бўлган вақтида яшаш жойи – Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, “Зарафшон” мфй, Охунбобоев кўчаси, 68-уйдан чиқиши чекланган ҳолда 3 (уч) йил 6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.

Маҳкума М.Кубаеванинг зиммасига:

– алкоголли ичимликлар истеъмол қилинадиган ва кўнгилочар жойлар (кафе, бар, ресторан ва тунги клублар)га бормаслик;

– оммавий тадбирлар (байрам сайллари ва намойишлар)да иштирок этмаслик;

– муқаддам судланган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик;

– алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик;

– жазо ижросини назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш

жойларини ўзгартирмаслик ҳамда Тошкент вилояти ҳудудидан

ташқарига чиқмаслик каби қўшимча мажбуриятлар юклатилсин.

Жазони ижро этиш Оққўрғон тумани ИИБнинг жазоларни ижро

этиш инспекцияси томонидан амалга оширилсин.

Жазони ўташ муддати, маҳкума М.Кубаева жазони ижро этиш

инспекциясида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.

Кадрда кўзойнакли чол:

Мана азизлар. Навоий бобомиз нима девдилар. Билмайин босдим тиканний тортадурмен жабриний. Ўзбекистонда икки хотинлилик тақиқланган. Никоҳ фақат ЗАГСда қайд қилинади. Оққўрғонлик Шавкатжон буни билганида эди бошига бундайчикин балолаар келмасди. Яна зангори экранда учрашгунча хайр азизлар. Икки дунë саодати сизга ëр бўлсин.

Реклама. Тўхтаниëз отанинг колбасалари ва аëллар чотига ëпиладиган латта рекламаси бирор ўн беш марта қайта намойиш қилинади.

Тағин ўқинг
14 декабр 2017
Рассом Туз акс эттирган расмдаги бу ҳайвонни биласизми? У қандай ҳайвон? Қаерларда яшайди? Нимадан қўрқади? Кимга бўйсунади? Кимларга ташланади? ...
7 октябр 2020
Ўзбекистон президентининг илм-фан масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовнинг Тошкентдаги тадбирда давлат раҳбарининг катта қизи Саида Мирзиëевга таъзим қилгани социал ...
8 март 2020
Рассом Думҳам Eltuz.com
4 июн 2018
Ўзбекистоннинг 90 фоиз бозорини эгаллаган қўшма корхона шаклидаги “ЎзБАТ” акциядорлик жамияти 2017 йил якунлари бўйича 1 триллион сўмдан ортиқ ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...