Асосий мавзулар
13 январ 2024

Тошкентни фалокатдан қандай қутқариш мумкин?

Бугунги кунда дунёнинг Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб бораётгани кузатилмоқда. Бунга табиий ва антропоген омиллар сабаб бўлмоқда.

Хусусан, пойтахт атмосфера ҳавосининг ифлосланишига қуйидаги омиллар таъсир этмоқда.

1. Тошкентда яшил ҳудуд камайган. Жумладан, дарахтлар ва буталарнинг кесилишига эълон қилинган мораторий даврида 49 мингга яқин дарахтлар ноқонуний кесилган.

2. Шаҳарсозлик бош режалари тасдиқланмасдан, қурилиш ишлари бетартиб амалга оширилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида бир неча маротаба қурилиш ишларини амалга оширмаслик бўйича мораторий эълон қилинган бўлса-да, қурилишлар ҳанузгача давом этмоқда.

3. Автотранспорт воситалари сони ортиб бормоқда. Транспорт воситаларининг экологик даражаси, фойдаланилаётган ёқилғи ва йўл ҳаракатини ташкил этиш сифатига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Жумладан, Республика бўйича автомобиллар сони 2021-йилда 3, юзда 14 млн донани ташкил этган бўлса, 2023-йилда уларнинг сони тўрту ўнда 6 млн донага етди. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида бир кунда ўртача 730 мингта автотранспорт воситаси ҳаракатланса, қўшимча равишда ҳудудлардан 160 мингдан 300 минггача автотранспорт воситаси кириб келмоқда. Халқаро стандартларга тўғри келмайдиган А-80 маркали бензиндан фойдаланаётган техника воситалари эса атмосферага меъёридан ортиқ зарарли ташламалар чиқармоқда.

4. Шаҳарларда транспорт ва пиёдалар оқимининг кесишмалари сони камайтирилмаган, магистраллардаги юклама даражаси пасайтирилмаган, транспорт оқими таркибини, тезлик режимини тартибга солиш цикли оптималлаштирилмаган, йўл ҳаракати тўғри ташкил этилмаган. Натижада Тошкент шаҳрида тирбандлик ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Тирбандликда тўхтаб турган автомобил эса ҳаракатланаётган автомобилга нисбатан атмосферага кўпроқ ташлама чиқаради.

5. Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талаби ортиши натижасида углеводородлардан, жумладан, кўмир ёқилғисидан фойдаланиш ҳажми ортмоқда. Хусусан, 2019-йилда 3,9 млн тонна кўмир ёқилғисидан фойдаланилган бўлса, 2022-йилда бу рақам 5,3 млн тоннага, 2023-йил якунига кўра эса 6,7 млн тоннага етган. Кўмир ёқилғисини қазиб олиш, ташишдан то фойдаланишгача бўлган жараёнда ажралиб чиқувчи ифлослантирувчи моддалар эса атроф-муҳит, жумладан, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва сув ресурсларининг ифлосланишига олиб келмоқда.

Маълумот учун, 10 тонна кўмир ёнилғиси ёқилганида атмосфера ҳавосига 220 кг қурум, 360 кг олтингугурд ИИ оксиди, 64 кг углерод оксиди, 16 кг азот ИИ оксиди ва 2 тонна кул чиқиндиси ажралиб чиқади.

6. Куз-қиш мавсумида аҳолига марказлашган иссиқлик етказиб бериш учун мавжуд Иссиқлик марказлари томонидан қўшимча ёқилғи сифатида мазут ёқилғисидан фойдаланиш атмосфера ҳавосининг кескин ифлосланишига ҳамда аҳолининг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Маълумотларга кўра, биргина Тошкент шаҳридаги мавжуд 6 та иссиқлик марказларининг 9 та қозонхоналарида декабрь ойида 3 минг тонна мазут ёқилғисидан фойдаланилган.

7. Тошкент ҳавоси ифлосланишига шамол йўналиши ва тезлиги, ҳаво ҳарорати, қуёш радиацияси, атмосфера ёғинларининг миқдори ва давомийлиги, ҳарорат инверсиялари (вертикал бўйича аралаш зарраларнинг тарқалиб кетишига тўсқинлик қилувчи илиқ ҳаво қатлами) ва бошқа табиий омиллар ҳам сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳри тоғлар билан ўралган ва чуқурликда жойлашган. Шу сабабли шамол айланмаслиги ҳисобига чанг ҳаво оқими шаҳарда туриб, димланиб қолади ва табиий йўл билан чиқиб кетмайди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Экология вазирлиги томонидан республика ҳудудида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасида қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича 1- ва 2-тоифали саноат корхоналарида чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилади, мавжудлари реконструкция ҳамда модернизация қилинади. Шунингдек, мазкур ҳудудларда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни кузатиш постлари жорий этилади, атроф-муҳит мониторингини амалга ошириш учун эса автоматик станциялар ўрнатилади. Бу ўз навбатида атроф-муҳит ҳолатларини рақамлаштириш орқали саноат корхоналаридан чиқаётган зарарли моддаларни кузатиш, таҳлил қилиш, бартараф этиш ва экологик вазиятни барқарорлаштиришга имкон беради.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосига кўрсатилаётган салбий оқибатларни камайтириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф қилинмоқда:

— “Евро-4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғиси (АИ-80 русумли бензин)дан фойдаланишни тақиқлаш;

— автотранспорт воситалари тирбандлигини камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудида куннинг тиғиз вақтларида (эрталабки соат 07:00 дан 10:00 га қадар ва 17:00 дан 20:00 га қадар) юк ташиш учун мўлжалланган, вазни 3 ярим ва 12 тоннадан ортиқ транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш;

— 2010-йилгача ишлаб чиқарилган барча тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишини тақиқлаш, автотранспорт воситалари эгаларига замонавий автотранспорт воситалари, электро-мобилларга ўтиш учун  имтиёзлар, переференциялар ва субсидиялар беришни йўлга қўйиш;

— сўнгги йилларда автомобил йўлларида юзага келаётган тирбандликларни камайтириш мақсадида тажриба тариқасида автомобиллар ҳаракатини мақбуллаштириш учун автомобилларни “тоқ ва жуфт” кунларда бошқариш қоидасини жорий этиш;

— шаҳарнинг диққатга сазовор марказий кўчаларида автотранспорт воситаларидан холи ҳудудларни ташкил қилиш;

— жамоат транспортини тўлиқ электр, газ-баллон ёқилғиси ва бошқа муқобил ёқилғи турларига ўтказиш, шунингдек, йўл инфратузилмасини ташкил этиш;

— барча турдаги қурилиш объектларини (ижтимоий ва давлат аҳамиятига оид объектлар бундан мустасно) қуришга мораторий эълон қилиш;

— Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ туманларида саноат мақсадларида кўмир ёқилғисидан фойдаланишни тақиқлаш;

— микроиқлим мўътадиллигини таъминлаш, атмосфера ҳавоси сифатига ижобий таъсир этиш мақсадида сунъий сув ҳавзаларини барпо этиш;

— Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган Иссиқлик марказларида захира ёқилғиси сифатида мазутдан фойдаланишни кескин тақиқлаш;

— илмий ва пухта ишланган хулосалар асосида шамол тезлигини пасайтириш, тупроқ зарралари кўчишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри атрофида “яшил белбоғ”лар барпо этиш;

— атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичини доимий эълон қилиб борадиган табло ва мониторлар ўрнатиш.

Бугунги кунда “Замин” халқаро жамоат фонди билан ҳамкорликда Республикада атмосфера ҳавоси ифлосланишини автоматлаштирилган тизим орқали мониторинг қилиш лойиҳаси ўрнатилган 8 та автоматик метеостанцияларни халқаро иҚАИР порталига интеграция қилиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Биринчи босқичда  2022-йилда Тошкент шаҳридаги 2 станция тўлиқ интеграция қилинди. Иккинчи босқичда эса 2023-йилда қўшимча 6 та (Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Жиззах вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси) станция тўлиқ интеграция қилинди.

2024-йил 11-январ ҳолатига кўра, халқаро порталда жами 8 та станция маълумоти бериб борилмоқда. Мазкур станциялардаги маълумотлар www.iqair.com порталидан ташқари, monitoring.meteo.uz порталида ҳам акс этмоқда. Шу билан бирга, мазкур порталнинг АирУз мобил иловаси Google Маркет ва AppStore маркетларида ҳам жойлаштирилган.

Учинчи босқичда 2024-йилнинг 1-ярим йиллигига қадар яна 6 та станция (Тошкент, Нурафшон, Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий, Бухоро ҳамда Қарши) интеграция қилиниши ва якуний босқичда Республика бўйича жами ўрнатилган станциялар сонини 16 тага етказиш режалаштирилган.

Тағин ўқинг
8 октябр 2019
Ўзбекистон қаҳрамони, шоир Абдулла Ориповга Нимасан? Қандайин сеҳрли кучсан?Нечун томошага бунчалар ўчсан? Ҳурматли Абдулла ака, ушбу хатимда сизнинг бир ...
18 ноябр 2021
Жорий йил 18 ноябрь куни соат 16.00 да Халқ депутатлари Ўртачирчиқ тумани кенгаши доимий комиссияси Халқ демократик партиясидан депутат ...
3 апрел 2024
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз, улар Ўзбекистоннинг Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидан келган. Хатлар оқими давом этмоқда, муаммолар ечимини тўлиқ таъминлаш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш ...
30 сентябр 2023
Элтузга келиб тушган аноним мактубда Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш департаментидаги коррупция ва нотўғри бошқарув ҳақида сўз боради.Департамент ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...