Асосий мавзулар
21 январ 2024

Қўзичоқлар сукути остида Россия ҳуружи

Рус шовинистларининг сўнгги ҳуружларидан ҳеч қандай ўзбек давлатчилиги йўқлиги аён бўлаяпти. Эмишки Россия бу ҳудудларни босиб олганидан кейин бу ерларда давлат унсурлари пайдо бўлган. Илгари бу гапларни кремл масхарабози, тентак Жириновский овозлантирар эди. У ўлгач миллатчиларнинг зоти ҳам кўпайди.  Бундай баёнотлар ортидан одатда ҳукуматлар расмий нота берган бўлишарди. Расмий Тошкент эса жим. Бундай иддаоларнинг айримларини тинглаймиз.

Эсингизда бўлса Россиянинг Украинага босқини ҳам худди шундай гап-сўзлар билан бошланган эди. Россия аввалига украин деган миллат ва халқ бўлмаган дейишдан бошлади. Энди озарбайжонлилар, ўзбеклар ва қозоқлар ўзлари ҳақида янги маълумотга эга бўлмоқдалар. Бу миллатлар октябр революциясига қадар бўлмаган экан.

Айрим ватандошларимиз бу асоссиз гапларнинг Россия ҳукуматига алоқаси йўқ, Россия билан дўст иноқмиз деган сафсатани шу кунларда урчитмоқда. У ҳолда президент Путиннинг 18 январда чиқарган фармонни қандай изохлаш мумкин?

2024 йилнинг 18 январида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин яқин ўтмишда мустақил давлатлар тасарруфига ўтган, шу жумладан Чор империяси давридаги хорижий кўчмас мулкларни қидириб топиш, рўйхатга олиш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, бу масала билан Россия президенти департамент бошқаруви ва Россия ташқи ишлар вазирлиги шуғулланади.

Яъни шу пайтгача рус шовинистлари тилидан айтиб келинаётган Россиянинг собиқ мустамлакаларини жумладан Ўзбекистонни қайта ишғол қилиш каби даҳанаки таҳдид, эндиликда амалдаги расмий фармон шаклини олди ва молиялаштирилди.

Қадрли ватандош соддафахм бўлма! Эл оғзига элак тутма! Элтуз каналига обуна бўл! 

Тағин ўқинг
14 декабр 2018
Машҳур ўзбек сатира устаси, актёр Обид Асомов 14 декабрь куни Тошкент шаҳрида 55 ёшида оламдан ўтди. Бир неча кун ...
31 март 2017
Аmnesty International ташкилоти 31 март куни «Қайда бўлма биз сени топамиз» дея номланган ҳисоботини чоп қилди. Айни ҳисоботида, инсон ...
13 феврал 2018
13 февралда Стокҳолм шаҳри судида террор жиноятида айбланаётган ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов маҳкамаси бошланди. Ушбу жиноят иши 35 кун, яъни ...
25 октябр 2017
Ижтимоий тармоқда Алишер Усмоновдан бир миллион рубл мукофот сўраган ўзбекнинг видеоси овоза бўлди. Видеода ўзининг оддий бир ишчи эканини ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...