Асосий мавзулар
19 январ 2024

Бензин ва кўмир мафияси ҳавони бузмоқда

РТ: Азизлар мана хафта айланиб сиз билан юзма юзман.

МС: Ина амдолли яна гўришип дурипмиз сизла билан. Ничикизла хўжик брри мўччи ойбикала?

РТ: Тошкентда ҳаво заҳарлангфан. Машина нархи ошди. Йўллар ўйдим чуқур. Бензинда октан оз. Ҳамма ëқни бензин ва кўмир мафияси талаб ëтибди. Бош вазир Чивинтепани номини ўзгартиргани билан ҳаво яхшиланмади.

МС: Бир артист чиқиб вилоятдан галганла, хонқоли билан ҳиволилар Тошкента мошин миниб галиб, ҳавони бизиб ëтибдило, дап айтди.

РТ: Матчонбой, вилоятликлар эмас, Тошкент ҳавосини бузаëтган бу сифатсиз бензин ва кўмир сотишдан манфаатдир амаладорлар мафияси.

МС: Шашликчилани кўмир ëққан тутуни ҳавони бизиб ëтибди…

ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРИ ХАЛҚНИ КЎМИР БИЛАН ЗАҲАРЛАМОҚДА

Шу кунларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қор ёға бошлади. Пойтахт аҳолиси хурсанд бўлди. Аслида қорнинг ёғиши азонни кўпайтириб, ҳавони тозалайди.

Аммо, Тошкент шаҳри ва вилоятида бунинг акси бўлмоқда. Халқ кўмир тутунидан бўғилмоқда.

Чунки газ билан ишлаган иссиқхоналарда кўмир ёқила бошлади. Газ эса узиб ташланган. Заводлардан бурқираб чиқаётган ҳид халқни нафас олишига қўймаяпти. Заводлар мўриларига сохта фильтрлар ўрнатилган. Ҳар кимам юзлаб миллион тўлаб, ҳақиқий ҳаво фильтрини ўрнатавермайди.

Кўмирга ўтиш Энергетика вазири жаноб Жўрабек Мирзамаҳмудов ташаббуси билан бошлатилди. 

«Европа давлатлари ҳам энергетик ресурслар камайгани ҳисобига кўмирга ўтишни бошлади. Ва бу тенденция фақат Ўзбекистонда эмас, ҳамма жойда бўляпти», – дея яқинда Энергетика вазирлиги бўлим бошлиғи бошлиғи ўз рахбари ташаббусини ҳимоя қилиб чиқди.  Лекин унинг ёлғони ўхшамади.

Аслида, Европа ва АҚШда кўмир истеъмоли камайган. У йилдан йилга камайиб бораяпти.  Кўмир – энг кир ёқилғи. У бошқа ёқилғи манбаларига қараганда, анча кўпроқ иссиқхона газларини чиқаради. Бунинг заҳрини пойтахт ва воҳа аҳолиси татиб кўрмоқда.

Нима, Жўрабек Мирзамаҳмудов халқни атайлабдан заҳарлаб ўлдирмоқчими? Бунақада Тошкентдан Черноблга кўчиб кетиш афзалроқ бўлиб қолади-ку.

МС: Биламиз, пил кавопсизлар, лекин халқа сал ичингиз увишсин. Ëқинда противогоз гийиб кўчада юриймиз би гетишда

Мусаппо осмон нюс

Сапëр бир марта янглишади. Циркдаги бозингарни арслон еб ташайди. Бу касб билан боғлиқ хатарлардир. Бахмаллик  47 яшар электромонтёр «Ойқор» ҚФЙ «Сартюзи» қишлоғида симёғочга чиққан вақтида ток уриб ўлди. Монтер гўрда¸ столба Ойқорда, касб билан боғлиқ хатарлар пешанада.

МС: Ўзи мутахассис булса, навчун энди уни ток уради?! Ё техник хавфсизлиқ қоидаларина риоя атмаган, ё маст-алас бўлғон. Уннонам уллироқ саваб – ток ўткизгич сим, асвоб-ускуналарни эскириб колғани, алмаштирилмағани бўлиши гарак.

РТ: Сирдарё вилояти Гулистон туманида ўқувчилар бўлган Gentra каналга тушиб кетди.

Маълум қилинишича, 14 январь куни ҳайдовчи автомашинани Гулистон тумани, “Иноқлик” маҳалласи ҳудудидан ўтган “Ўнг тармоқ” каналининг ўнг томонида жойлашган маҳаллий ички йўл бўйлаб бошқариб бораётиб, рул бошқарувини йўқотиб, каналга тушиб кетган.Тармоқларда болаларнинг 3 нафари тирик қолгани, 2 нафари эса сувда оқиб кетгани айтилмоқда. Икки йигит эгизак бўлган.

НАМАНГАНДА ТУҒИЛГАН ТЎРТ ЭГИЗАК ЧАҚАЛОҚ ВА УЛАРНИНГ ОНАСИ ўлди.

Наманган вилояти Марказий туғуруқхонасида тўртта эгиз чақалоқ туғилган ва кўп яшамай ўлди. 

Элтуз манбасининг қўшимча қилишича, она ҳам чақалоқларни дунёга келтирганидан сўнг дунёдан кўз юмган. Кўзи ёриган аёл талаба бўлган.

МС: Духтрла ўлдирдими ?

РТ: Йўқ. Жохил оиланинг ўзи айбдор. Докторлар огоҳлантирган экан, 4 эгизакли ҳомила ҳаётига ҳавф туғдираётганини. Аёл Анемияга учраган ва докторлар назоратида бўлган. Ҳомила выкидыш бўлган, кейин онани организми отказ берган. Докторларнинг айби деб ўйламиман.

МС: Духтрлани ойтишинча банан есанг дизинг оғримийди акан, лекин Эквадордаги банан давлатинда потирди чиқиб, бозордо банан қиммотлобди.

РТ: Банан давлатига хос нарса нима? Жавоб оддий. Бу давлатдаги ўроқ, кетмон ясаб сотадиган бой ота қўлбола парламентга айтиб, мамлакатга четдан ўроқ кетмон киришини тақиқлаб қўя олади.

Энди Ўзбекистон жуда банан бўмасаям, бодринг давлат.

Мана келаси ойдан бошлаб, артелбой ота истаги билан мамлакатга ашқол-дашқол апкиришга тақиқ қўйилди.

Чангютгичлар, кир ювиш машиналари, совуткич, музлатгич; телевизор, монитор, газ плиталари, духовкалар, печлар, дазмоллар¸ кондиционерлар, хуллас артелда нима чиқса шунинг аналогини четдан обкира олмайсиз. Артел номини тефал қўйиб чойди ичаверасиз айланиб ўргулиб.

МС: Бодринг диринг диринг монополга йўл баринг. Тошкентни хоропини чиқорвади бу қон тошоғон…

Тошкент абобил қушини кутмоқда

Агар 80 килолик одам учун мўлжалланган курсига 6 тонна оғирлкдаги фил ўтирса стул синади. Тошкент шаҳрининг техник ва экологик имконияти совет шаҳарсозлари томонидан бир ярим миллион кишининг яйраб яшаши учун мос эканлиги айтилган. Шунга энлаб канализация, водопровод, электр ва шаҳар транспорт тизими ясалган.

Энди бу инфратизимни 80 килолик одам учун мўлжалланган курси деб билсак, хозир унинг устига «уй қуриб сотиш» деган бизнес лихородкасига йўлиққан мурот-парот-билдинглардан иборат фил минволди.

Марказлашган бюрократия сабабли битта имзо қўйдириш ëки «бача ўқитиш» учун ҳамма отини молини сотиб Тошкентга энди.

Ипподром, ўрикзор ва бошқа ўптим бозорларнинг ўзи алоҳида фил.

Айтиш жоизки, Тошкент филлар тўдасининг оëғи остида мажақланиб адо бўлди.

Қани эди абобил қушлари тумшуқлари билан  биттадан бомба ташаб бу филларни ўлдирса.

МС: Оғо нишатиш гарак. Энергетика мафияси Эковазирга угрожат қилиб, дилжакина тоëқ диқиб ўтирибди.

Яшил энергояга ўтиш керак Матчонбой.

Экология вазирлиги ҳаракати билан Экология 2023 йил охирида мамлакатдаги «яшил энергия»нинг глобал қуввати ошди. Бу ўсиш сўнгги 20 йил ичида рекорд кўрсаткичга айланди. Мутахассисларнинг фикрича, 2028 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари дунёда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 42 фоиздан ортиғини ташкил қилади. Қайта тикланадиган энергиянинг глобал қуввати 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 50 фоизга ошиб, 510 гигаватт (ГВт) га етди. Бу сўнгги 20 йилдаги энг юқори ўсиш суръати бўлди, дейилади Халқаро энергия агентлиги (International Energy Agency — IEA) янги ҳисоботида.

Ҳисобот муаллифларинг прогноз қилишларича:

2024 йилда шамол ва қуёш энергияси биргаликда гидроэнергетикадан кўра кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқара бошлайди.

2025 йилда барча қайта тикланадиган энергия манбалари қуввати кўмир ишлаб чиқаришдан ҳам ошади ва энг йирик электр энергияси манбаига айланади.

Шамол электр станциялари 2025 йилда атом электр станцияларини, 2026 йилда эса қуёш электр станцияларини ортда қолдиради.

2028 йилда қайта тикланадиган энергия глобал электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 42 фоиздан ортиғини, шамол ва қуёш улуши эса 25 фоизини ташкил қилади.

Келгуси беш йил ичида деярли 3700 ГВт янги қайта тикланадиган қувватлар тармоққа қўшилади. Қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришнинг жадал ўсиши ушбу соҳани 130 дан ортиқ мамлакатларда кенг кўламли сиёсий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ, дейилади ҳисоботда.

Қайта тикланадиган энергия манбалари глобал ўсишининг 95 фоизи қуёш ва шамол энергияси ишлаб чиқариш ҳиссасига тўғри келади — 2028 йилга бориб, ҳар йили қўшиладиган қуёш ва шамол қувватлари ҳажми 2022 йилга нисбатан икки баравардан кўпроқ ошади ва қарийб 710 ГВ тга етади. Бунга «яшил энергия»ни ишлаб чиқариш харажатлари қазиб олинадиган ёқилғилардан ишлаб чиқаришга нисбатан паст бўлиши ёрдам беради.

2023 йилда янги қуёш ва шамол қувватларининг 96 фоизи янги кўмир ва газ электр станцияларига қараганда ишлаб чиқариш харажатлари пастлигини кўрсатди. Шу билан бирга, 2023 йилда қуёш панелларининг нархи йиллик ҳисобда қарийб 50 фоизга пасайси ва уларнинг дунёда ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилга нисбатан уч баробарга ошган.

2023 йил декабрь ойида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича саммитида (COP28) 120 дан ортиқ давлат қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни камайтириш учун 2030 йилга келиб дунёнинг қайта тикланадиган энергия имкониятларини уч баробар оширишга келишиб олди. Ҳужжатда Ўзбекистон ҳам ўз имзосини қолдирди.

МС: Оғо гап кўп, кўмир оз. Бир сиғон галип сонга кадингни иситиб баринми, дади.

Ман унго, опобийи шу ўйимни иситиб қиздириб бар, қўлингнан галса дадим. Навоий отом ойтвадиқу ғазал бирлан уйингни иситаман деб. Новви давади Навоий отимиз…

Жингл

«Ленин тўғри гапиргану аммо Сталин нотўғри талқин қилган» деган эзибички чайналарди бир замонда. «Пошшо яхшию вазир киспуруш»деганга ўхшаш гап. Президентнинг «ўзбек ахборот мухитини четдагилар тўлдирмасин» деган гапи аслида Россия пропаганда машинасини кўзда тутади.

Шу билан бирга Қатар, Миср ва Туркиядаги диний террор марказларидан туриб ўзбекларни зомбига айлантириш ҳам шу постулат ичига киради.  Энди бир пайтлар Каримов даврида карнайлик қилган туғма овсар Хайрилла Нуриддинов чиқиб мамлакат ташқарисидаги ўзбек журналистларига қарши советча услубда алжираб бошлабди. Нуриддиновнинг қариб маразматик бўлиб қолганини биламиз. Аммо бу касаллик мамлакат имиджини оëқ ости қилиш, давлат раҳбари гапини ўзича тафсир қилишга олиб келса, бундан ихота лозим. Худди мохов касални изоляция қилган каби Хайрилло Нуриддиновни целофан билан ўраб қўйиш керак. Иловадаги расм совет давридаги «хайриллолар» нинг мафкурасини акс эттиради. 70 йил чет элдаги «овозларга» қарши курашган СССР охири ичдан чириб адо бўлди. Хайрилла Нуритдинов каби микроблар соғ бўлса Ўзбекистон ҳам чириб харитадан  ўчиб кетиши ҳеч гап эмас.

МС: Оғо шўрда тормоза босиб, ëнқи гапни ойтинг

Ассалом Ўзбекистон, жума муборак!

Тағин ўқинг
13 май 2019
Боя сайтда фирибгарлик айби билан қўлга олинган мансабдор ҳақида бир мақола пайдо бўлди. Кейин кириб қарасам, мақола ўчиртирилган. Ва ...
9 апрел 2015
Бугунги кунда аҳборот қатламида Россия амалга ошираётган ишларни, нафратни қўзғашдан бошқа нарса дея атаб бўлмайди, дейди журналист Қудрат Бобожонов.  ...
17 август 2017
Матлуба Азаматова 1965 йил Андижон шаҳрида туғилган. Максим Горький номли Адабиёт институтида таҳсил олган. Британиянинг IWPR институти ва Би ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...