Асосий мавзулар
29 январ 2024

Хатирчида 10 нафар кончи тушган тўла кўмиб ташланди

Хатирчида кластерчи 10 нафар руда қазувчи тушган ташландиқ кон тўласини кўмиб ташлади

Елтузга етиб келган видеоларда шу йилнинг 8 январида содир бўлган аянчли холат акс этган.

Хатирчи тумани Олтинсой МФЙда жойлашган Самарқанд кон бошқармасига қарашли ташландиқ кон мавжуд.

Асосан барча қишлок аҳли 2004 йилдан буён шу ташландиқ тўлаларга кириб, оила тебратади.

2012 йил Хатирчи туман ва вилоят раҳбарлари оддий аҳолига “доля берасан” деб, барчаси қамалган эди.

Ҳозирги кунга келиб Хатирчи туман кластир бошлиғи Зуҳриддин исимли шахс, фермерман деб юрган Жонузоқов Бунёд исмли йигит, уларнинг шотири Бобошер, Аброр ва бошқалар оддий халқдан “доля берасан катталарга” деб, ноқонуний тилла қидирувчилардан доля олиб келади.

“Ўзларидан раҳбар ва кўча эгалари ясаб олишган. Органда ҳам одамлари бор. Шу учун уларга ҳечким индамайди. Улар борган сари кучайиб бормоқда. Қишлоқ одамларини бир-бирига тезлаб уриштиради, ким доля ташласа ишлайди, бўлмаса рейд чақириб, маъмурий ва жиноий жавобгарликка торттиришади,” дейди ташландиқ конлардан ноқонуний фойдаланаётган шахслар ҳақида сўзлаб берган Элтуз обуначиси.

Шу йилнинг 8 январида  ташландиқ тўлалардан бирида тушган ўн нафар ёш йигит устидан Хатирчи туман кластр бошлиғи Зуҳриддин ўз трактори билан тўла оғзини тўлдириб ташлаган.

Тўла ичида ўн нафар йигит, жумладан бир ўспирин қолиб кетган. Воқеа жойига етиб келган аҳоли уларни ер остидан қутқариб олган. Видеода ўша ҳодисанинг айрим лаҳзалари тасвирланган.

Ер остида қолган йигитлар яқинлари ички ишларга шикоят қилганлар, аммо уларнинг сўзларига кўра, уларнинг арзини ҳеч ким эшитишни хоҳламаган.

Хатирчида ғайриқонуний олтин қазиб олувчилар техника хавфсизлигига риоя қилмасдан, ибтидоий усулда руда қазишади.

Улар ер остидаги конни шамоллатиш мақсадида турли жойларда қазилган туннеллардан белига арқон боғлаб 60 метргача пастга тушадилар.

Кирка ва лопаткалар ёрдамида рудани қазиб, юқорига олиб чиқишади.

Ана шу руда таркибида олтин бор бўлиши мумкин.

Одатда олтин қидирувчилар бригада бўлиб ер остида бир неча кун қолиб олтин излашади. Газ баллон воситасида тош қиздирилади ва у уқаланиб тушади. Ерга ёйилган палаткага тушган руда йиғилиб, қопларда тепага олиб чиқилади.

Элтуз Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келаётган хабарларни ёритишда давом этади. Видеоларимизга лайк босинг. Каналимизга обуна бўлинг!

Тағин ўқинг
5 ноябр 2015
30 октябр куни милиция ходимлари Яккабоғ тумани Амир Темур жамоа хўжалиги, Хўжа Илғор маҳалласида яшовчи Манзура Туробованинг 6 сигири ...
19 январ 2016
18 январ куни эрталаб соат 10 да туман хокимлигига чақирилган Ширин Турсиновани ҳокимлик биносида, хоким Ғофур Қаршибоевнинг муовини Фотима ...
5 феврал 2024
Бу автоавария ўтган ҳафта, 31 январь ошқомида Қарши шаҳридаги “Шабада” ресторани ўнгида юз берган. Енгил автомобиль қаттиқ тезликда бориб ...
26 июл 2019
Чехия пойтахти Прага бир вақтнинг ўзида ўзбекларнинг турли қатламларини ўзига жалб қилмоқда. Ўта бой ўзбеклар ва мулозимлар Прагада ширкатлар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...