Асосий мавзулар
1 феврал 2024

Ўзбекистон Россияга порох хомашёси сотмоқда

Украинадаги болаларни ўлдираётган ўрис порохини Ўзбекистон таъминламоқда, бу Ўзбекистонни уруш жиноятчиси сифатида санкциялар ботқоғига абадий чўктириши мумкин.

Порох ишлаб чиқариш учун ўрисга пахта целюлозаси зарур. Буни санкцияларга зид тарзда Россияга Ўзбекистон сотмоқда. Шу тариқа Ўзбекистон Россиянинг босқинчилик урушига шерик бўлмоқда.

Гўдакларни ўлдираëтган ўрис болтасига соп бўлишдан манқурт мулозимлар уялаëтгани ҳам йўқ.

Украина мустақиллигини йўқ қилиш ва украин гўдакларини ўлдириш учун ўрис аскарига қурол ишлаб чиқарадиган Россия заводлари порох ва снаряд учун Ўзбекистондан хом ашë олмоқда.

2020 йили Ўзбекистон Давлат мудофаа саноати қўмитаси Қозондаги порох заводи билан шартнома тузган. Бу шартнома асосида Ўзбекистон Россияга порохнинг асосий компоненти бўлган пахта целлюлозасини етказиб бермоқда.

Халқаро санкция остидаги Россия ҳарбий заводлари порох ишлаб чиқариш учун Ўзбекистондан олган пахта целлюлозасидан нитроцеллюлоза олишади. Бу модда порох асосини ташкил қилади.

Иккинчидан ўзбек целлюлозаси Украина шаҳарларини бомбалаëтган танк зарядлари учун ҳам ишлатилмоқда.

Ўзбекистон тарафи риоя қилиши керак бўлган келишувга кўра, целлюлоза Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатига киритилган.

Ўзбекистоннинг бу тақиқни айланиб ўтиб, Россия ҳарбий заводларига тақиқланган товар етказиб бериши халқаро жиноятдир.

Қозон порох заводи раҳбари «Ўзбекистон порох ясаш учун хомашë етказиб бераëтган асосий поставщик» дея матбуотга фахр билан билдирди.

Ўзбекистон томони эса жим.

Умуман Ўзбекистон депутатлари ўрис пропагандонларини қарғаб саннаш ўрнига, урушни хом ашë билан таъминлаëтган ўзбек пахта жаллоблари танобини тортса бўлар эди.

Айнан Ўзбекистон ўрис милтиқлари, кичик калибрли артиллерия, танк ва авиацион замбараклар, ракета зарядлари, ҳамда денгиз артиллерияси учун қурол яратишда жиноий шериклик қилмоқда.

Ҳали уруш бошланмаган 2019 йили Ўзбекистон Россия харбий заводлари учун 48 тонна целлюлоза отган бўлса, бу рақам Украинага қарши босқинчилик урушидан кейин 1225 тоннага етди ва 2019 йилга нисбатан 25 марта кўпайди.

Фарғонадаги битта заводнинг ўзи 2023 йили Пермдаги порох заводига 79 тонна хом ашë жўнатган.

Бундан ташқари Россиянинг Алексин шаҳридаги кимë заводи ҳам уруш қуроли ясаш учун Ўзбекистондан хом ашë олган.

Украинага мусибат келтираëтган Тамбов порох заводи ҳам санкцияларни айланиб ўтаëтан Ўзбекистондан пахта олмоқда.

Россия урушини қўллаб қувватлаб, санкцияларни айланиб ўтиб, порох заводларига хом ашë етказиб бераëтган ўзбек ширкатлари ортида Ўзбекистон давлати турибди.

Масалан Фарғона кимë заводи муассиси Ўзбекистон миллий банкидир. Банк заводнинг юз фоиз эгаси.

Урушга хамиртуруш бўлаëтган Фарғона заводи раҳбари эса Россия гражданлари Рустам Мўминов ва Михаил Глуховдир. Яна бир раҳбарнинг исми Виктория Рустамовна Мўминова… Ҳар холда ўша манқуртнинг валади бўлса керак.

«Ўрис бизни босиб олмоқчи» дея қарғаб саннаëтган фуқаро ва депутатлар ўз давлатининг нейтрал деган мақом рамкасидан чиқиб уруш жиноятчисига айланганини билмайди ҳам. Агар Ўзбекистон Россияни порох хомашёси билан таъминламаганида эхтимол, Россия омборларидаги ўқ дорилар ҳам,  бу даҳшатли уруш ҳам аллақачон тугаган бўлар эди. Ўзакдан чиққан ўт ëмон, ўзингдан чиққан душман ëмон деган қирғиз мақоли бор.

Тағин ўқинг
21 январ 2020
Туркияда яшаётган атоқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақидаги “Бегона” фильмининг охирги 14-қисми унинг умр йўлдоши, биолог олима, ...
8 январ 2019
Тошкентда машиналарга қуйиладиган метан газнинг нархи 1950 сўмдан 2200 сўмга кўтарилди. Буни кўпчилик қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) олиш бошлангани ...
15 феврал 2016
Бугунги ўзбек газеталари ҳам суви кўпу кўмири оз мақолаларга тўла бўлди. Ажнабийлар тилидан гапираётган «Халқ сўзи»га кўра, Ўзбекистон «дунёдаги ...
2 ноябр 2024
“Биз учун ҳамма санъатлар ичида энг муҳими кинодур” деган эди пролетариат доҳийси Владимир Ильич Ленин ўтган асрнинг 1925 йили. Бугун ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...