Асосий мавзулар
16 феврал 2024

«Ўрис, кетингга папирус!» – РТдан ваъз

Исмингиз шуъласидан қамашар кўзим

қарайман ҳар бир ҳарф иродасига

ўзимга чап бериб юра бошлайман

энг гўзал алфавит қорачиғимда.

МС: Оға ким ëзди мини. Қўшкўпирли апикам ëзғон шерамасми. Гўзал апика.

Бу шеърни тунда дарахтга суяниб китоб ўқишни яхши кўрадиган. Дарахт эса унга  суянишни истайдиган, ҳар кимнинг ҳам ҳаëтда суянчиғи бўлиши кераклигини биладиган ва нафақат қўшкўпир, балки бутун турк улусининг шоири Гўзал Бегим ëзган.

МС: Гўзал апика, ничиксиз жоллимисиз. Пешшалара кишт данг. Ничиксизла мўччи ойбика, хўжик бррило. Хоразмдайи хонқача сўллийдўн ўрислоро солом.

РТ: Матчонбой бир қизиқ синоат бор. СССР даврида ҳам, кейинги 30  йилда ҳам бутун Ўзбекистондаги ўрислар ўзбекча ўрганмади. Бошқалар менинг тилимда гапирсин деди. Лекин ҳар қандай ўрис қанчалик кўзи кўк, сочи сариқ бўлса ҳам Хоразмда яшаса ўзбекчани ўрганди. Бир вақтлар Хоразмга сургун қилинган страовер меннонит немислари  ҳам ишни маҳаллий тилни ўрганишдан бошлашган. Отто деган немисни маҳаллий аҳоли Отабой дойи деб атаб, гаплашиб ўтиришган. Ўз вақтида мен Николай ака Гацунаев деган урганчлик ўрис шоир ëки Кузнецов деган ўрис рассомини мендан ҳам яхши ўзбекча гаплашини эшитиб, Ўзбекистонда барча ўрис ўзбекча билади деб ўйлагандим. Лекин, Тошкентга ўқишга борганимда ўрисларнинг ўзбек тилига  ошкора камситиш билан қараши ва ўрисга ўзбекча гапирган  одам миллатчи сифатида КГБ рўйхатига олиниши каби манзарани кўрдим. Ўша даврдаги раҳбар Шароф Рашидов ҳақида Германияда чиқадиган Истиқлол байроғи газетаси «рус ошиғи» деб ëзган эди. Совет даврида болтиқ бўйи ва кавказ ўз тилини сақлаб қолган. Қозоғистон¸ Қирғизистон ва Ўзбекистон тўла ўрислашиш учун тиз чўкканди. МО да фақат Туркманистон ва Тожикистонда руслашиш қийин кечаëтганди.

МС: Оғо, шу гунлада Шерзод бирата қарап ўрисло атака бошлабди. Шерзод бират ман сиз тарапдаман оғо. Ўрисни гўттина попирус.

РТ: Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Ботиржон Асадовни ўз конторасига, қаттиқ оҳанг билан, тез етиб келмасанг бўйнинг узилади деган тонда чақириб,  Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжанинг сўзлари муносабати билан норозилик билдирди.

Россия ТИВ матбуот хизматининг хабарида айтилишича, Москва Шерзод Қудратхўжанинг ўзбек тилини билмайдиганлар «босқинчи» ёки «аҳмоқ» эканини ўзлари ҳал қилишлари кераклиги ҳақида айтган сўзларини «ўта ҳақоратли ва мутлақо қабул қилиб бўлмас» деб ҳисоблайди.

Россия ТИВ га кўра, бу каби мулоҳазаларнинг мазмуни ва оҳанги икки давлат ўртасидаги «стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларига мутлақо зид».

Россия томони «дўст ва иттифоқдош Ўзбекистон аҳолисининг мутлақ кўпчилиги Шерзодхон Қудратхўжанинг фикрига қўшилмаслигига ишониши»ни таъкидлаган.

Баёнотнингг қизиқ тарафи СССР улуғланди ва Ўзбекистон СССРнинг парчаси экани ҳақида писанда қилинади.

Умуман кейинги 8 йил ичида Ўзбекистон Москва стрелкаси билан СССРни соғиниш бўйича қаттиқ ишлади. Ўзбекни ўлдирган ўрис аскарига қўйилган Бутхона ремоинт қилинди. Бутун дунë ўрис ҳайкалини йиқиб турган пайтда миллиардлаб бюджет пулига қизил аскарлар ҳайкаллари тикланди. Каримов даврида запрет бўлган ғалаба сўзи қайтарилди. Концерт залидан истиқлол номи олиб ташланиб дружба народов деган эски номи қайтарилди. Ўзбекфилм контораси «Илҳақ» каби СССРни соғинадиган кинолар олиб кремлга елпатак бўлди. Жириновский ва бошқа шовинст микроблар Ўзбекистонда азиз меҳмон бўлди. Бир сўз билан айтганда бугунги ўрисга муте холатимизга ўзбек ҳукумати Москва билан тенг шерик айбдор.

МС: Оғо инди, ўрис юртда икки миллион етмак тўнқайиб пл топиб юрибди. Шу монлойи қороларом боло чоқосини боқсин дап бизаникала жук дап дурибди.

РТ: Лекин кейинги 8 йилда тили чиққан фаоллар Шерзодхон  Қудратхўжани қўллаб қувватлаб турибди. Мана шу кунда Германияда бўлган Ақидахоним гапини эшитинг.

Ақида видео

МС: Бўладўн эл ўз Шерзодини ботирим дийди.

РАҲМАТ СИЗГА, ШЕРЗОДХОН! 

Куни кеча Шерзодхон Қудратхўжанинг “Ҳар бир инсон ўзи яшаётган мамлакат тилини билиши шарт” дегани Россиядаги айримларнинг жиғига тегибди. 

Россия неоимперализми тарғиботчиси ва байроқдори – Россотрудничество Ўзбекистон Журналистика университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ва у раҳбарлик қилаётган тузилмалар билан “ҳар қандай мулоқот ва алоқаларни” тўхтатди.

Россотрудничество раҳбари Евгений Примаков назарида Шерзодхон Қудратхўжа билан алоқаларни узиш қарори унинг «русофоб баёнотларидан сўнг» олинган.

Евгений Примаков Шерзодхон Қудратхўжа узр сўрамагунча бу чекловлар давом этишини таъкидлади.

Элтуз Шерзодхонга ўзининг чексиз ҳурматини йўллайди ва уни Россотрудничество санкциясига учрагани билан муборакбод этади.

Россотрудничество сингари террорчи ташкилот санкцияларига учраш – ўзбек ойдини учун шараф!

МС: Русский военний корабл иди наххуй

РТ: Матчонбой энди мусапппо осмон ҳабарларига ўтсак. Сен орада суқилишиб тур.

МУСАРРО ОСМОН НЮС

Сирдарёда ўз фарзандини 40 минг долларга, Сурхондарёда 25 миллион сўмга, Тошкентда 3 минг долларга сотаётган оналар қўлга олинди!

Наманган вилоятида аёл ақлу ҳушини таний бошлаган 10 яшар фарзандини 18 минг АҚШ долларига пуллаётганда ушланди

МС: Запчаст бўлоди бу болла. Почкасини олиб сотодило монглойи қороло. Риқзини худо баради дап боло дўғдиравамангла. Атишганда елим холто ишлатингла хоропло.

РТ: Қўқон судининг архивариуси А. А. фуқаро Г. Ж.дан турмуш ўртоғи Т. Ж. билан қонуний никоҳдан ажратиб бериш эвазига 1 000 доллар олганида қўлга олинди.

МС: Било қури поро олишдон бошқони ўйломийди қорсилдоп учиб гурсилдап сингонло.

РТ: Тошкентда севгилисининг иштонсиз расмларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган йигит 5 йилга қамалди. Кейинги пайтда  50 зиëд эркак қизларни шантаж қилгани учун судланди.

МС: Шантажчи апрс аркакла кўпалди. Бир тийин пили йўқ хотинини гўтинннан гун гўрадон алфонс етмакла…

РТ: Тошкентдаги мактабда 3-cинф ўқувчиси ўлик ҳолатда топилди

МС: Боло бечоро ўлиб қутилибди ўзбек мактапи даян жаханнамнан.

РТ: Қўқонлик «табиб  апрс» Иқболжон Солиев мошенниклиги тўхтатилди. Солиевнинг маълум қилишича, унинг «соғлиги ёмонлашгани» сабабли сеанслар тўхтатилган.

МС: Токи томом бўпти бу киспурушни. Хозир гўттина сим диқиб зарядда ўтирибди.  Оғо қури негатив шум ховор. Бир яхши хўш ховор йўқми

РТ: Хушхабар бор. Ўзбекистон президенти Асакага борди. Асаканинг йулини тез  ремонт килишди. Илгари куни. Йўлнинг бир томонини ёпиб, белгиям куйишмаган. Хуллас, иккита машина дахшатли авария бўлган, лобма-лоб. Одам ўлди. Шошилинч килмасдан шу ремонт ўлгирни аста-секин, ё кечаси килишса бўлмасмиди?

МС: Показуха. Хўжом гўрсин. Ростданам, ёздан бари Анжонда тайёргарлик бўлиб ётибди. Гул акадила, қурийди. Ена акадила, оқлийдило, ювилиб гетади, ена оқлийдило. Жилли монглойи қороло.

РТ: Матчонбой, ҳабарлар оқимида кўрган бўлсанг, ўзбекистонда бола сотиш, шантаж, пора олиш ва аферист фирибгарлик жиноятлари эпидемия тусини олган. Жамиятни онг ва идрок тарк этиб бошқарув жоҳиллар қўлига ўтганда шундай таназзул юз беради¸

МС: Навоий отомиз ойтвади буни 500 йил алдин

промо навоий

РТ: Аслида Навоий бобомиз бир файласуф ўлароқ доим долзарб. Айнан у киши турк тили мавқаеини кўтариш учун бутун ақл заковати ва бойлигини сарфлади.

Ҳар ергаки бир фармон юбордим.

Онинг заптига бир девон юбордим.

Унинг яна бир шеъри бугун дунë неъматларидан баҳраманд бўлиш ҳақида.

Ҳунарни асрабон нетгумдир охир

олиб туфроққами кетгумдир охир.

МС: Оғо биза вунчалли тушунмаймиз. Шуни оддий тилда ойтиб барсангиз.

ФИНЖОН ҲИКОЯСИ

Азиз меҳмонлар учун аталган финжон ҳақида Рассом Туз ҳикояси.

Чилонзордаги тўрт қаватли уйнинг иккинчи қаватидаги икки хонали уй.

Кунчиқарга қараган балкон ойнаванд қилинган.

Бу уйда 61 яшар Турдихон опа ëлғиз яшайди.

Эри икки йил олдин коронадан ўлган. Қизи Юнусободда, ўғли Себзорда алоҳида яшайди.

Турдихон опа бу уйни совет даврида олган. Механика заводида фрезеровкачи бўлиб 3 йил ишлаганидан кейин месткомда уй учун очередга ëзилган. 12 йил деганда очереди келиб уй калитини олган.

Майли, Чилонзор бўладими, илонзор бўладими, барибир ўз уйинг, ўлан тўшагинг.

40 кв метрлик бу бетон катакни тўқсонлар охирида Турдихон опа ўз номига хусусийлаштириб олди.

Уйнинг «зал» дея баландпарвоз номланган хонасининг бир деворини югославский стенка деган ишкоп эгаллаган.

Бу ишкоп  йўқолиб ҳаритадан ўчиб кетган Югославия давлатининг мангу обидаси каби турибди.

Ўз вақтида 4 йил очеред кутиб махсус талон билан олинган бу ДСП ишкоп Турдихон опа учун ватандай азиз, онадай меҳрибон, нондай қадрли.

Турдихон опа ҳар куни ишкопни юмшоқ латта билан артиб ялтиратиб қўяди.

«Стенка» деб аталган бу ишкоп марказида «бар» деб аталган токчаси бор. Эшигини очсанг чироғи ëниб, ялтир-юлтир кўзгуси  чарақлайди.

Бар ичида қачонлардир, кимдир совға қилган  шиша идиш ичида илони бор Хитой ароғи.

Саккизта хрусталл фужер ва Чехославакия емак сервизи деб аталган жамлама мансуби чинни финжонлар.

Турдихон опанинг заводда қоровул бўлиб ишлаган мархум эри, таги қоплонбеклик қозоқ Сегизбой ака Кавказга дам олишга борганида олиб келган хўкиз шохидан ясалган кема шаклидаги сувенир бар ичидаги перформенс марказидан ўрин олган.

Бар ичида устида Мерлин Монро сурати бор атир совун ҳам турибди.

Стенканинг ëн тарафидаги эшикли қисмида Турдихон опанинг тақир баҳмалдан тикилган қизил гулли ҳай-ҳай куйлаги турибди.

Салафан пакетда эса кимдир совға қилган пушти ранг хитой рўйжаси.

Турдихон опа тақир баҳмалдан бўлган куйлакни бир марта Москвадаги ишчилар қурултойига борганда кийган. Кейин кийиш учун мухим бир сабаб бўлмади.

Ичида илони бор ароқни рахматли эри Сегизбой ака «азиз меҳмон келганда ичамиз» деб асраб қўйганича ўлиб кетди.

Бу ароқни ичишга лойиқ меҳмон келмади.

Ароқ ичидаги илон зериккканидан эриб суюқлик таркибига қўшилибам кетди.

Хрусталл фужерлар ҳам 39 йил мобайнида фақат уч марта ишлатилди. 

1985 йили Чилонзор райкомининг иккинчи котиби Турдихон опага «фахрий ëрлиқ» ва шампан виноси олиб келганида.  Бир марта катта ўғлининг яна бир марта қизининг туғилган кунида.

Бошқа пайтда бу хрустал аллада азиз, тўрвада майиз бўлиб ишкопда яшади.

Бечора ишлатилмаганидан сарғайиб миср мумиëси каби эскирди.

Ишкопдаги устида Мерлин Монро расми бор совунни завод месткоми Болгарияга борганида совға қилиб олиб келган.

Яхши бир мавриди чиқса ишлатаман дейилганича қоғози очилмай ишкопда турибди бу совун.

Чехославакия давлати ажралиб кетганига 30 йилдан ошса ҳам бу давлат чиқарган чинни емак сервизи Турдихон опанинг ишкопида қатордан хато бўлмай яхлит турибди.

Азиз меҳмонлар келганда ишлатаман деб ният қилганди буни Венгрияга борганида сотиб олиб келган Турдихон опа.

Аммо келмади у меҳмонлар.

Финжонлар қаҳва кўрмай бокиралигича турибди.

Улар эр қилмай ўтган пирдухторлар каби ғамгин.

Бу ғамгинликка ҳўкиз шоҳидан ясалган сувенир кема елканидаги «Энг яхши кунлар олдинда» деган ëзув қўшилиб манзара якунланади.

Стенканинг пастки тортмасида қоғоз қутида арча ўйинчоқлари турибди. Бу ўйинчоқлар ҳар йили 20 декабрда пластмасса арчага осилиб 13 январда қайтиб ишкопга кирарди.

Алоҳида қутида эса арча тепасига осиладиган ичида чироғи бор  қизил юлдуз.

Болалар улғайганидан кейин Турдихон опа арча ясатмай қўйди.

Юлдуз ҳам, ўйинчоқлар ҳам,  ўзини музей экспонати каби ҳис қилиб зерикишди. Бир икки ўйинчоқ зерикканидан дарз кетди.

Турдихон опа ҳар душанба уй тозаларди.

Генералный уборка дейиладиган ритуал.

Турдихон опа душанба куни ойна юваëтиб, онтарилиб тушди.

Бир амаллаб телефон ëнига бориб қизига телефон қилди.

Инфаркт бўлган эди опа. Болниицага етолмай скорий машинанинг ичида ўлди.

Икки ой ўтди.

Қулоқчинда қўшиқ эшитган неваралар бу уйни бўшатиб тозалашмоқда.

Кўчага мусор контейнер олиб келинган. Стенкани бузиб, синдириб, мусор контейнерга отишди.

Барнинг ўзи ағдарилиб кетиб, ичидаги хрустал фужер ва чехославак финжонлари чил-чил синди.

Хитой ароғи атир совунга қўшилиб ҳўкиз шоҳидан бўлган сувенир кема билан бирга мусор контейнерга қараб учди.

Турдихон опанинг қизил тақир баҳмал куйлагини швабрага латта қилиб полни ювишди ва швабра билан қўшиб мусорга отишди.

Уйдаги атир упа, дезодарант ва бошқа ашқол дашқолларни пушти хитой рўйжасига ўраб контейнерга ташашди.

Уй бўм бўш ва сотишга тап-тайëр бўлди.

Ичи ашқол дашқол билан тўлган контейнерни мусор идора машинасига тиркаб олиб кетди.

Фақат ўша ҳўкиз шоҳидан бўлган кема контейнердан тушиб қолибди.

Кема елканида «энг яхши кунлар олдинда» деган ëзув бор эди.

Ўша яхши кунларни кўрмаган буюмларнинг охирги бекати мусор контейнери бўлди.

Шу тариқа умр ўтди. Уни аяб, буни тежаб, энг яхши нарсаларни яхши кунга атаб, бир амаллаб  яшалган умр.

Кийилмаган кийим, ичилмаган финжон ва бир марта ҳам дастурхон бўлиб ëйилмаган рўйжа.

Бу ғамгин ҳикояни тугатарканман, бугун ва хозир яшашим кераклигини ҳис қилдим.

Болни бугун ялаш, исли сувни бугун искаш ва энг яхши кийимларни бугун кийиш керак.

Эртага ойна юваëтиб, онтарилиб ўлиб қолмаслигизга ҳеч ким кафолат бермайди.

Урганчлик файласуф Қаландар Тахта айтгани каби дарахт тепасидаги энг ширин мевани боғбон эмас қарға ейди.

МС: Оғо уринг потяни

РТ: Ассалом Ўзбекистон Жума муборак!

Тағин ўқинг
16 май 2022
Ассалому алайкум Туз оға, сизга Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан мурожаат қиляпмиз. Ҳеч кимга сир эмас, уч-тўрт кундан кейин маҳалла ...
16 август 2018
Дунёда энг узоқ муддат қамоқда ўтириб чиққан 64 ёшли журналист Муҳаммад Бекжон «Алвидо, Жаслиқ!» китобининг навбатдаги бобида бир кишилик ...
15 декабр 2016
Ғарб давлатлари бошлаган 850 миллион доллар коррупция ишининг асосий фигурантларидан бири саналган Абдулла Орипов 14 декабр куни Бош вазир ...
4 октябр 2016
Яқинда ҳаммаси зўр бўлади! Сизга раҳмат, Шавкат ака! Ўзбек интернет сегментида келгусидаги ижобий ўзгаришлар ва уларга янги ҳукумат эришиши ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...