Асосий мавзулар
13 март 2024

Мансабидан айрилган раис, ишсизлик ва норози гўристон ишчилари – ЭП124

Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Андижон, Қашқадарё, Сирдарё ва Бухоро вилоятларидан келган. Дастлабки мактуб Самарқанддан. Ургутнинг ботқоқликка ботган маҳалласи турғуни ёзмоқда…

«Ассалому алайкум! Элтуз таҳририяти биз Самарқанд вилояти Ургут туманининг Юқори Санчиқул маҳалласида яшаймиз.

Озроқ ёғингарчилик бўлса кўчамиздан юриб бўлмайди. Фарзандларимиз мактабга боришга қийналишади, мабодо бирон киши касал бўлиб қолса тез ёрдам машинаси умуман кира олмайди, аёлларимиз роддомга бораман деса машинани бу кўчаларга киришининг умуман иложи йўқ.

Ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раисимиз маҳалланинг асосий кириш қисмларига, яъни кўзга кўринадиган жойларига шағал тўкиб, кўзбўямачилик қилиб, расмга олиб туман ҳокимларига юбориб, ҳоким бобонинг ва юқорида турувчи ташкилот вакилларининг кўзига чуп тиқишдан бошқасига ярамай қолди.

Айтинг, биз оддий халқ дардимизни кимларга айтайлик? Халқни ким тинглайди, ким кўчаларимиз аҳволидан хабар олади. Халқни ишонган вакилларини аҳволи шу бўлса.

Ургут турғуни сўзининг исботи сифатида Иқбол кўчасида акс этган манзара суратларини ҳам мурожаатига илова қилган.

Кейинги мурожаат Андижондан. Вилоятнинг Бўстон тумани Нурафшон маҳалласидаги бир гуруҳ аёллар Элтуз портали орқали президентга мурожаат қилиб, туман ҳокими ишдан ҳайдаган маҳалла раиси Икромжон Охуновни ишига тикланишини талаб қилмоқда.

(Видео)

Мурдалар қочиб кетмайди. Кейинги мурожаат Деҳқонободлик гўристон ишчиларидан. Улар ҳокимият томонидан ўзларининг вазифалари доирасига кирмайдиган ишларга мажбурий жалб қилинаётганидан норозилик билдиришмоқда.

(Видео)

Бу Деҳқонободлик гўристон ишчиларининг арзи эди, Кейинги мурожаат эса Сирдарё вилоятидан. У ерда ишсизлар кўпаймоқда, ваъда қилинган иш ўринлари эса яратилгани йўқ.

“Сирдарё вилоятидан мурожаат қиляпмиз. Маҳалламизда  ишсизлар сони 1000 дан ошиқ.  2021 йил май ойида ишсизликни қисқартириш ва 185 нафар фуқарони иш билан таъминлаш кўзда тутилган эди. Бунинг учун Оқолтин туманига Президент томонидан 2 миллион доллар  инвестиция   киритилган  эди. Ҳокимият бу ишлар ижросини кластерга топширганди.  Дон комбинати учун иморат қурилиши бошланди, лекин у ҳозиргача битгани йўқ. Орадан 3 йил ўтди, ахир. Қуруқ савлат тўккан тунука билан кимни алдамоқчи улар? Бош прокуратурадан ҳолатни назоратга олиб, ваъда қилинган иш ўринларини очишларини сўраймиз”.

Ва сўнгги шикоят тағин хаёт учун хатарли, бирин кетин қулаётган, нураган, афтода электр симёғочлари ҳақида. Ўтган сафар элтуз Самарқанднинг Оқдарё туманида қулаган симёғочлар ҳақидаги видеони тақдим қилган эди. Бу сафар шундай ташвишли видеомурожаат Бухоронинг Олот тумани Нуробод маҳалласидан келди. Масъуллар бу ҳолатга ҳам жиддий эътибор қаратишини сўраб қоламиз.

Ва бу сизнинг эътиборингизга бугун ҳавола этганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди.

Кўрсатувимизга келаётган изоҳларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
22 май 2016
Тожикистон конституцияги ўзгартиришлар киритишни назарда тутган референдум президент Имомали Раҳмон ҳокимиятини амалда янада мустаҳкамлашга қаратилгани айтилади. Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ...
13 июн 2017
Давлат идоралари корпоратив базмларида хонандалар хизматидан бепул фойдаланилиши ҳақидаги Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков шикояти турли бахсларга сабаб бўлди. ...
12 август 2018
Ижтимоий тармоқларда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги километрларга чўзилган рекорд навбатларнинг тасвирлари пайдо бўлди. Тағин, автоулови йўқларнинг куни туғди, улар ...
4 октябр 2015
“Ёшлар” телеканалида эфирга узатилаётган “Сенга ошиқман” (Ишани) сериалини Ўзбекистон Оммавий ахборот воситалари мониторинг маркази зарарли, деб топди.
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...