Асосий мавзулар
19 март 2024

The Diplomat: Фозиловнинг санкциядаги Россия банклари билан алоқалари

Re: Common олиб борган суриштирувда Италия давлат экспорт кредит агентлиги SACE, Бахтиёр Фозиловнинг муҳандислик корхонаси ва Россия ширкатлари орасида алоқалар борлиги аниқланди.

Россиянинг Газпромбанки самарқандлик корчалон Бахтиёр Фозиловни гўёки банкрот деб эълон қилган эди.

Ўзбекистон Энергетика Вазирлиги 2021 йил Россиянинг Внешэкономбанки билан меморандум имзолаган. Меморандум Россиянинг давлат инвестицион банки, Газпромбанк ва бошқа инвесторлар биргаликда Қоракўлда янги газ-кимё комплекси ҳамда Бухорода махсус иқтисодий зона қурилишини кўзда тутади.

Лойиҳа бошлангач Италиянинг И ЭН АЙ компаниясига тегишли Версалис нефт-кимё бўйича шўба корхонаси ва Бахтиёр Фозиловга тегишли Enter Engineering ширкати тендерда ғолиб чиқди.

Enter Engineering лойиҳанинг асосий пудратчиси, у билан бирга Италиянинг бошқа компаниялари ҳам турли таъминот йўналишларида тендер ғолиби бўлди.

Сингапурда рўйхатдан ўтган, 3 миллиард долларлик сармоядор Enter Engineering ва Eriell нефт конлари хизмати компаниясига эгалик қилувчи Бахтиёр Фозиловнинг Россия билан алоқалари исботланди.

Re: Common тақдим етган маълумотларга кўра, Италия давлат кредит агентлиги CАЧЕ 11.4 миллион евро маблағни дастурлаш ва дизайн (FEED) сервисига сарфлайди, лойиҳага Enter Engineering фирмаси Шотландиядаги Wооd фирмасининг италиян филиали орқали пудратчи сифатида қўшилган.

Италиянинг Unicredit компанияси лойиҳа шартномасида “объект агенти” сифатида кўрсатилган операциянинг йирик бўғинидир. Unicredit бошчилигида яна бир лойиҳа учун 40 миллон евролик шартнома тузилган, ушбу лойиҳада Ўзбекистондаги полиетилен пакетлар ишлаб чиқарувчи заводга дастгоҳлар етказиб бериш режалаштирилган.

Aгар Enter Engineering ўз мажбуриятларини бажармаса ва таъминотчиларга пул тўламаса, у ҳолда SACЕ таъминотчи компанияга товон тўлайди, шу билан бирга Enter Engineering’дан қарзни қонуний ундиришга ҳаракат қилади.

Re: Common маълумотларига кўра, агар Enter Engineering компанияси пул тўлашдан бош торcа SACЕ бу масалада Газпромбанкка мурожаат қилади.

Фозилов ва Газпромбанк Кипрда жойлашган банклар орқали ўзаро мураккаб алоқаларга эга.

Aгар ишлар аксига олса Enter Engineering компаниясининг барча акциялари санкцияланган Россия банки қўлига ўтиб кетади. Италиялик солиқ тўловчиларнинг 300 миллиард евро маблағини идора қилувчи давлат суғурта компанияси ҳам бу эҳтимолни эътиборга олиши шарт.

2023 йилда Re: Common томонидан олиб борилган суриштирув ҳужжатлари ҳам Россия элитаси ва Фозилов компаниялари орасидаги алоқаларни фош қилган. Бу маълумотлар лойиҳалардан асосий манфаатдор Россиянинг Газпром компанияси эканлигини англатади.

Суриштирув ҳақида батафсил ҳисоботни Улстер Университети профессори Кристиан Ласслетт эълон қилган. Фозилов бу ҳисоботга нисбатан: “Сизнинг маълумотларингиз бутунлай нотўғри, ноаниқ ва нотўлиқ” дея қантъий ва кескин жавоб берди.

Бироқ корчалон аниқ факт ва ҳужжатларга асосланган ҳисоботнинг айнан қайси қисми нотўғри эканлигига тўхталмади. Гарчи бу шартномалар Россиянинг Украинага агрессив босқинидан аввал тузилган бўлса ҳам, Ўзбекистонга оид лойиҳада Россия яратиши мумкин бўлган таҳликаларни инобатга олиб, бу алоқаларни қайта кўздан кечириш керак.

Re: Common ўз ҳисоботи якунида Италия давлат экспорт кредит агентлиги САЧЕ Россиядаги асосий санкцияланган банкка узоқ вақтдан бери ёрдам бериб келаётганини таъкидлайди.

Сиз THE DIPLOMAT нашрида босилган Паоло Сорбелло мақоласи таҳлили билан танишдингиз. Элтуз каналига обуна бўлишни унутманг. 

Тағин ўқинг
23 сентябр 2020
Шуҳрат Қаюмов мен таниган, мен мулоқотда бўлган санъаткорларнинг энг яхшиси, маданиятлиси эди. У киши билан илк маротаба Каттақўрғонда концерт ...
2 июн 2017
17 июндан ишга туширилиши мўлжалланаётган «Ўзбекистон 24» телеканали кўрсатувлари мазмунининг эскисидан фарқли бўлишига ишониш қийин. Чунки, янги телеканал бошқа ахборот ...
24 апрел 2019
Адлия вазирлигининг ўз телеграм канали орқали йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш ёхуд ўтказиш тартибини бузиш жавобгарликка тортилишга ...
14 ноябр 2019
Кеча Лоланинг клипидан сўнг қўштирноқ ичидаги «маънавият» яна долзарб мавзуга айланди. Кўпчилик Лоланинг «исён»ини олқишлаган бўлса, маънавиятчи ва радикаллар, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...