Асосий мавзулар
25 март 2024

Қандаҳорда худкуш ўзбек ўзини портлатди

Ўзбекистонлик худкуш ҳужумчи ўзини Қандахордаги Банк яқинида портлатиб юборгани ҳақида Россия нашрлари хабар бермоқда.

Асли ўзбекистонлик худкуш-террорчи Асадбек Мадияров 21-март куни Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида жойлашган New Kabul Bank филиали ўнгида ўзини портлатиб юборган. Портлаш оқибатида  27 киши ҳалок бўлди,  43 киши яраланди. Қурбонларнинг аксари банк қўриқчилари ва давлат хизматчилари эди.

Расмийларнинг айтишича, портлаш Исломий Давлат террорчи ташкилоти томонидан режалаштирилган. 

Теракт ижрочиси,  асли ўзбекистонлик Асадбек Мадияров бир неча йил Россияда яшаган ва Санкт-Петербургдаги таълим муассасасини тамомлаган.

Атиги уч йил аввал Ўзбекистонга қайтган. У Россияда радикаллашган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Кейинги кунларда ИШИД ташкилоти бўлинмаларининг Ўзбекистонга ҳуружи ортгани кузатилмоқда.

Бундан бир неча соат олдин Элтуз Қурилиш вазирлиги сайти ИШИД хакерлари ҳужумига учрагани ҳақида хабар берган эди.

26 мартга ўтар кечаси соат 24.00 атрофида, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш  вазирлигининг «Улуш киритиш асосида уй-жой қуриш» миллий ахборот тизими ИШИД жангарилари томонидан бузилган.

Сайтнинг бош саҳифасида араб тилида «Сизнинг тизимингиз ИШИД томонидан бузилган. Биз шу ердамиз» дея ёзув қолдирилган. Матн остида ИШИД ташкилотининг ватсап манзили кўрсатилган.

Террорчи ташкилот эълони, Элтуз кейинги материални эфирга тайёрлаётган айни дамларда ҳам ҳамон Ўзбекистон ҳукуматига тегишли сайт бош саҳифасида осиғлиқ турибди.

Воқеа Элтуз ИШИДнинг Ўзбекистонга ҳуружи ҳақида таҳлилий материал тайёрлаётган бир вақтга тўғри келгани ҳам парадокс ҳолатдир.

Элтуз радикал диний экстремистик кучлар фаолиятига оид таҳлилини давом эттиради. Каналимизга обуна бўлинг, лайк босинг, рахмат тугмачасини босиб қўллаб қувватланг.

Тағин ўқинг
30 октябр 2021
29 октябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик судида шоир Йўлчи Рўзиевнинг Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Юсмоновага қарши ...
9 май 2016
GM Uzbekistan ширкатига алоқадор юқори мулозимлар узоқликка югуриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатмоқда. Автосаноат иши билан боғлиқ икки МХХ мулозими ...
4 август 2017
Карикатурачи рассомлар дам олишда давом этаркан, Элтуз боти эътиборингизга Ўзбекистонда бугун долзарб энг эски карикатурани тақдим этади. 2015 йилнинг ...
22 май 2020
Рамазоннинг бешинчи жумасида сиз билан гурунглашиш насиб этганидан ичимга сиғмай севиниб ўтирибман. Бормисиз, оғам, иним, синглим, опам, онам. Сиз ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...