Шаҳрисабзда таниқли самбо спортчиси отиб ўлдирилди
Шаҳрисабзлик машҳур полвон Тўра Авроқуловнинг отиб ўлдирилгани расман тасдиқланди.
Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан Тўра Авлоқуловнинг ҳаётига суиқасд қилинганлиги ҳолати билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аниқланишича, гумонланувчи шахс ўзаро жанжал давомида темир қувурдан қўлбола усулда ясалган қурол билан шаҳрисабзлик полвон Тўра Авлақуловнинг бош қисмига қаратган ҳолда бир марта ўқ узган.
Жиноят иши доирасида гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан жабрланувчи Т.Авлоқулов 31 март куни вафот этган.
Элтуз Ўзбекистонга оид хабарларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни. Раҳмат кнопкасини босиб бизни моддий қўллаб қувватлашни унутманг.