Асосий мавзулар
5 апрел 2024

Китоб ўқимайдиган ҳоким – РТдан ваъз

РТ: Мана хафта айланиб сиз билан юзма юзма юз бетма бетман. Сиз азизлар дийдорига мушарраф бўлганимдан бахтиëрман.

МС: Ничиксизла, мўччи ойбика хўжик бррила.

РТ: Мана йилнинг тўртинчи ойига ҳам қадам қўйдик. Келдингми апрель. Энди бизга қўрқинчлимас совуқ ҳамда сел.

МС: Идала гуллабди оғо. Юринг бир тийиннан ўтиб галали. Гирганда бир дулли ўлиб гирали, чиққонда бир дулли бўлиб чиқоли

РТ: Жийда гуллаган пайтда ундан чиқадиган ифор одамни эсини оғдириши мумкин. Сен яхшиси ўрик гуллагани ҳақида гапир Матчон Суқилиш

МС: Олмо гуллабди оғо.  Хозорис олмо. Ëқинда пишади. Олмо пишганда галинг, тийина чшганда галинг. Соққолларим жумалак, белима чшганда галинг. Пора олғон ҳокимла қомоқо чшганда галинг.

РТ: Матчонбой Хоразм олис жой. Бир минг бир юз километр.

МС: Галинг дапам ойтмийман, галманг дапам ойтмийман. Агар ҳиëл атсангиз кўнглингиза чишганда галинг. Оғо, ничик бизни ижод.

Матчонбой, бир нарса ëзиш учун олдин ўқиш керак.

МС: Ленин буво ойтвади. Ўқиш, ўқиш ва енам бир марта ўқиш дап.

РТ: Ўқиш, ўқиш, ўқиш. Бу гапни анжанча қилиб Ленин айтган 1918 йилда. Лекин 2024 йилда Тошкентнинг экс ҳокими Ортиқхўжаев умуман китоб ўқимаслигини айтди.

МС: Оғзи қийшиқ бўлсом, китоб ўқимосом бой сўлласин. Плли пл топор, плсиз дардисар. Бар порони ўлдир бухорони.

РТ: Матчонбой, сен айтган мақолда ўлдир фуқарони бўлиши керак.

МС: Лекин хозир улли ëшуллиға пора бариб Бухорони бузиб ëтибдило.

РТ: Мақол ҳом янги мазмун касб этди.

Порахўристон ньюс

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишловчи шахс Андижон шаҳрида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг молиявий ҳолати бўйича ўтказилган текширувлар жараёнида, МЧЖга қарашли дорихоналар томонидан дори воситаларини белгиланган референт нархлардан қиммат нархларда сотиш орқали истеъмолчилардан 2,1 млрд. сўм ортиқча пул олинганлиги ҳолати аниқлангани юзасидан тузилган далолатномани бекор қилиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур мансабдор шахс 22,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.Терговга қадар текширув давомида, у муқаддам 7,5 минг АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.

МС: Порохўр нерда хозир

РТ: Қамағда. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

МС: Қури шу, ўшши бират олибми порони ?

РТ: Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда “Ўзбекистон шаҳарсозлик бўйича лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти” давлат муассасасининг архитектори андижонлик тадбиркордан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, архитектор “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” идорасининг Андижон вилояти филиали директори лавозимида ишловчи ўзининг отаси билан тил бириктириб, тадбиркорга Андижон шаҳридаги 2 та манзилда кўп қаватли турар-жой биноларини қуришига оид қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тегишли ташкилотлардаги танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилишган.

Ҳозирда архитектор ва унинг отасига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

МС: Нерда бу етмак?

РТ: Қамағда.

Қашқадарё вилояти туманларидан биридаги “Баркамол авлод” болалар мактаби директори ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, Қарши туманидаги мактаб директорининг ўринбосарини Яккабоғ туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига тайинланишида ёрдам бериш эвазига 55 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

МС: Қомолдими қон тошоғон

РТ: Қамағда. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Анжанчасига «кийдириш» нималигини фарғона водийси эли, хатто тундик қирғизлари ҳам билади.

Андижон шаҳрида ўзини банк ходими деб, одамларни кидат қилган апрс ушланди.

Олдинам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун қамалиб чиққан чмо  ўзини гўёки “Миллий банк” филиали ходими деб таништирган.

У ушбу банкда юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 50 млн сўм эвазига 500 млн сўм ипотека кредити ажратиб беришини айтиб,  ушбу пуллар ҳисобидан 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

МС: нерда хозир бу аперис, ўлим барган?

РТ: Апрс қамағда. Қамағдан чиқса, яна келган жойидан анжанчасига  кийдиришни давом эттиради.

Сирғали судьяси қўлга олинди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судяси Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик), 28, 211-(пора бериш) моддаларининг тегишли қисми билан қўлга олинди.

Судялар олий кенгаши судяни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берди ва унинг судялик ваколати тўхтатилди.

Шундай қилиб бир ҳафта ичида иккинчи судя ушланди. Судья қамағда…

Тошкент шаҳрида абитуриентни Қозоғистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди.

3000 АҚШ доллари эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетга жойлаб, кейинчалик унинг ўқишини Самарқанд тиббиёт академиясига кўчириб беришни ваъда қилган, ҳамда олдиндан 1500 АҚШ доллари олган шахс ашёвий далиллар билан ушланган.

Апрс қамағда

Самарқандлик 36 яшар апрс 23 яшар лох қашшоқни через Мексика  АҚШга юборишни ваъда қилиб ундан 36 минг АҚШ доллари олди.

Бу лох Мексика чегарасига бориб «окамгиларга ҳақини берувдим» деб АҚШга ўтмоқчи бўлганида чегара хизмати томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди.

Шундан сўнг, бу лох сарфлаган пулларини қайтаришни талаб қилади.

Апрс бўлса ука, машини обтуринг деб 18 минг АҚШ долларини беради.

Кейин эса  кўча ясавоган тошкентлик 46 яшар қуруқ билан  ўзаро тил бириктириб, Мексикадан қайтган фуқарони ўғирлаб ундан пул талаб қилишни режалаштиради.

Мафия киноларини кўриб, кўти қичиган бу қуруқ ўйинчоқ пистолет билан келиб, анави лохни ўғирлаб кетиб таҳдид қилади.

Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Юқоричирчиқ туманидаги дала ҳовлига ўғирлаб келинган шахсни ва буюртмани бажариш учун талаб қилинган пулларни қабул қилиб олган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди.

Улардан махсус ишлов берилган пуллар ва қўрқитиш учун сақлаб келинган металлдан ясалган сохта пистолет ашёвий далил сифатида олинди. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми «б» банди, Босқинчилик ва 137-моддаси 2-қисми «б» банди Одам ўғирлаш билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ИИВ Тергов департаменти томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Апрс ва қуруқ қамағда. Лохлар бўлса сурув шаклида изғиб юрибди.

Хоразм вилоят Кўшкўпир туман хокимининг  Шерали исмли  қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 50 минг ақш доллари пора олган вактда кўлга олинди.

Бу порахўр мулозим  олдин Тупроққала туманида Қўшкўпирнинг жорий ҳокими Шуҳрат Курвондурдиевич Ахмедов билан бирга ишлаган.

Замҳоким қамағда. Бошқа мулозимлар эртадан кечгача нонстоп пора олишда давом этмоқда

МС: Бар порони ўлдир бухорони. Новви давади Навоий дойи…

Тенгликни ўрнатган тўппонча

Кишилар ғорда яшаган пайтда жисмонан кучли барзангилар заифларни эзишган.

Аммо 1836 йилнинг 25 февралида вазият ўзгарди.  22-яшар америкалик Сэмюэль Кольт ҳар қандай одам бемалол ишлатиши мумкин бўлган тўппончани ихтиро қилди.

Тўппонча учун 9430Х  номерли патент олган йигитча назарида бу шунчаки  «revolving gun» эди.

Аслида эса бу барзанги ва заиф ўртасида тенглик белгисини ўрнатган машхур кольт пистолети эди.

Сен йиллар давомида машқ қилиб мушак ўстир, приëм ўрган. Бошқа бириси эса чўнтагидан пистолет чиғориб сени отиб ташайди.

Против лома нет приема.

Мана ўзидан кўча ясаб, мен испортчиман, гўрман деган качок ўзбекларнинг қанчасини миясидан дарча очилди.

Саноқданам адашиб кетдим.

Мана энг сўнгиси, самбочи Тўра Авлоқулов оддий сопқон замбарак билан ўлдирилди.

Воқеанинг бошланғич нуқтаси Шаҳрисабз шаҳар, “Синабоғ” маҳалласи.

Ўша ерда дамасда сандирақлаб юрган икки барзанги

Тўра Авлоқуловни кўриб қолишди.

«Сакра оғайни» дейишди барзангилар. Тўра самбочи ҳам зерикиб турган эканми, шартта дамасга мингашди.

Уччаласи «еб ичиш»  мақсадида соат 19:30 атрофида кафега боришди.

Еганда азбароий иштаҳа билан еган, гапларида миллион долларни ағга, миллион еврони бағга тепиб ўтирган барзангилар чўнтаги бўш эди.

 Заққумига еган қашшоқлар, кафеда пулни тўлаш устида ўзаро жанжаллашишди. Уч марта долбоëп, беш марта иди наххуй дейишди.

Жанжал давом этавергач, биттаси пайпоқ ичидан бешта ўн мингталикни олиб «мана кўтингга тиқ» деган.  У   50 минг сўм бериб, овқатланиш харажатларини  мен тўладим деб писанда қилган. Лекин улар заққумига еб ютган овқат 50 мингдан қиммат эди. Тўра Авлоқулов  мен сен паразитлар учун ҳамма пулни тўламайман дея 50 минг сўм пулини қайтариб анави қурумосоқнинг киссасига тиқади. У бўлса пулни олмасдан «Пулни чўнтагингга солиб қўй» деб айтади. Яна бир вариантда кўтингга тиқ наххуй, дейди. Қайси бири тўғри валлаҳи аълам.

Хуллас Тўра гап едирган чмо жаҳл устида ўрнидан туриб  кўчада турган дамасдан  темир қувурдан қўлбола усулда ясалган милтиқни  олиб келиб, Тўрани мазгисини сикишни бошлайди.

Тўра, от қўлингдан келса ит дейди. Ўқ узилади. Тўрани пешонасидан шариллаб қон оқарди.

Қотил темир қувурдан бўлган милтиғини ўпиб, ғолиб қиëфада дамас тарафга юради.

Официант бола «пулни тўламадингизку» деса қайрилибам қарамайди.

Скорий келиб Тўра самбочини обекатади. Тўра мошиндаëқ омонотни топширворади.

Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими «ўлик» деб исправка ëзади.

Қотил бўлса бемалол дамасни миниб жилади. Аммо худди шу пайт ëғоч тўқмоқ кўтариб юрган бодирингдай ям-яшил милисалар келади.

«Тўхта, сен балки ўзингдан қочишинг мумкин. Лекин адолатдан қочиб қутула олмайсан» дейди милисалар.

Қотил икки қўлини узатади. Шарақ шуруқ кишан тақилади.

Жиноят юзасидан Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан У.Ш.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “д, л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Тергов ҳаракатлари бошланган.

Қотил қамағда. 50 минг сўм учун одам ўлдирадиган замонми?

Билат. Курва кокаин.

МС: Оғо Ўзбекистон ичиндаги атмосфера одамлани негатив ҳарактерини ривожлантириб ташаса гарак. Чета чиққонло тиммитдин юриптиқу.

РТ: Агар шамол бир мусор парчасини осмонга учирса у мусорлигича қолаверади. Сифати ўзгармайди.

Бу маънодаги рубоийни хоразмлик буюк шоир Пахлавон Махмуд ëзган.

Манави расмдаги тип  Журъат Тожиев Хоразмнинг олис бир туманида туғилган ва хозир АҚШда юк мошн ҳайдайди. Тракчи. Гап касбда эмас балки шунча океан ошса ҳам, одамнинг жохил ва дўдди бўлиб қолишида.

Бу тип АҚШ конституцияси ва қонунларида кафолатланган тамал ҳақ, яъни хотин қизлар эркинлиги ва гендер ҳуқуқларига қарши гапириб чиқди. Ютубга видео юклабди ўзича бу шўпр.

Унинг алжирашича, «ўзбек хотин қизлари АҚШга келса бузилиб кетаркан. Чунки АҚШда хотин қизларга тенг ҳуқуқлилик берилгани шунга сабабмиш»

Бундан ташқари бу «эркинлик ва хотин қиз душмани» бўлган тип   хотинини ўлдирган қотилни оқлаб чиқди.

Элтуз бу типга оид АҚШдаги барча маълумотларни тўплади. Бу эркинлик ва хотин қизлар душманининг қилмиш ва айтмишлари керакли жойга етиши керак.

Китоб ўқимайдиган ҳоким

Hayotimiz oynasi,

Bilimlarning onasi,

Buyumlar durdonasi,

Menga o‘rgatgan odob,

— Bu kitobdir, bu kitob.

Тошкент экс хокими Жоха биратнинг «умуман китоб ўқимайман» деган гапи варнинг бўляпти.

Биринчидан экс хоким тўғрисини айтди. Бошқа мулозимларга ўхшаб, ëлғон гапирмади.

Кўпчилик ҳокимлар ҳарф танимаса ҳам мухбирлар билан суҳбатда «ҳар куни тинмай китоб ўқийман» деб ëлғон гапиради.

Ўзи бир айнак ясайдиган ромчи тужжор бўлса. Китоб ўқимаса мақбди.

Умуман ўзини зиëлиман, балогирман деб юрган яратиқларам умрида китоб очиб кўрмаган.

Масалан, мен Ғафур Ғуломнинмг «Шум бола» китобини ўта кам одам ўқигани, аммо киносини кўрволиб «китобни ўқидим» деб ўтирик сўзлаб юрган мингларча одамни биламан.

Иккинчи масала. Ўзбек ëзувчилари ўқиса бўладиган проза ëздими. Ëки Абдулла Қодирийнинг ўзи айтганидек, тажриба сифатида ëзилган «Ўткан кунлар» китобидан бошқа асар ëзилдими?

МС: Ўзбек прозасини ўқимоған одам интеллектуал ноқис бўлиб қолами?

Йўқ албатта. Жахон адабиëти дурдоналари таржимада ўқилса етарли.

Яна Тошкентнинг экс ҳокими Жоха бўйича гап.

Жоха «Дом кино меъморий обида эмас, кўкалдош обида» дея алжираб «Дом кино»ни буздирганида жим қараб турган оломон энди уни «китоб ўқимайди» дея сазойи қилмоқда. Жоха «Голубой купола»ни бузиб, ўннига ужас монумент қўймоқчи бўлганида ўрис тилли фаоллар қарши чиқди. Мусаев каби ватник, гопниклар эса ҳокимнинг ëнини олишганди. Позилжанўп ва тройной хожона Юлдуз Усмоноваям ҳокимни мақтаб видео қўйишганди.

Бугун мана яна бир олигарх Фозилов Бухоро марказини бузиб, ўрнига фейк бинолар қурмоқчи.

Аммо ўзбеклар жииимгина, қисибгина ўтирибди. Фақат Олис Канаданинг сўлим гўшасидаги яхудий санъатшунос Чухович дод солмоқда.

Жоха, салим палимлар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Микроб, амëба ва қурвақалар сассиқ ховузда пайдо бўлади.

Сиз бор экансиз ва сизнинг ҳайбаракаллангиз бор экан жохалар пайдо бўлаверади.

Дом кино бузилганда шу бинони қурган меъмор Ҳайутдиновнинг беваси Феруза опа битта ўзи бориб мунғайибгина турди «бузманглар» деб.

Ўшанда иншодан беш олган шаирка ва шаир зоти ëки мошн қимматлади дея кўт йиртадиган овсар блогерлар қайрилиб ҳам қарамади бу муштипарга.

Жоха ўша овсар ва елкасини силаб қўлига икки чақа берсанг севинганидан сийворадиган ўзбек ëзғувчилари китобини ўқимай тўғри қилган.

МС: Оғо, шу Махмуд Ғазнавий деган пошшо ўткан қодимдо, вуни бир қули бор ади.

РТ: Махмуд ким эдию, унинг қули ким бўлди?

МС: Оғо бир гап ойтинг сиз китобни қодри ҳоққинда. Биза қўшиқа қўшоли, Ҳокимла китоб ўқимаған замонда ҳеч ўлмаса эл қўшиқни ишитар охир.

Ваҳшат водийсида кечди асрлар

Алжабр устодин туққунча еринг.

Илминг юксалгунча Беруний қадар,

То Алишер қадар етгунча шеъринг,

Ҳайратга солгунча фан оламини

Фарғоний чиқарган аниқ ҳисоблар…

Тебранса не ажаб Тошкент замини,

Бу ерга кўмилган миллиард китоблар.

Фарангу ҳинду чин, ироқ, ажамга

Таралдинг Алқонун, Сайдона бўлиб.

Буюклар тан берган буюк достоним

Минг бора тикландинг, минг бор қуладинг,

Ёвлар қамчисидан чекканда озор

Алпомиш сингари ўғлон тиладинг,

Тиладинг Гўрўғли сингари сардор.

Сен ҳам гуллар териб умид боғидан

Толе орзусида туздинг алёрлар.

Аммо бўталаринг кўнғироғидан

Чўлларда тўкилиб қолди оҳ-зорлар.

Умринг эгиз бўлди андуҳ аламга

Орзуларинг бари афсона бўлиб.

Барчиннинг кўксида қолган армоним

Замин дардича бор бир аёл дарди,

Ойнинг доғи балки унинг доғидан.

Фарёд олов бўлса олам ёнарди

Шарқлик жувонларнинг чеккан оҳидан.

Зебунисо ўтди танҳо ва маҳзун

Бошида ўт бўлиб малика тожи.

Тун бўлиб ёйилар Қўқонда ҳар кун

Нодирабегимнинг қирқилган сочи.

Аёл!

Тўрт деворда кўмилдинг ғамга,

Ғазалларда фақат жонона бўлиб.

Барнодек, Анбардек дили сўзоним

Ҳали сокин туман чулғаб бағрини

Ғафлат уйқусида ётарди олам,

Умид қаламида «Қуёш шаҳри»ни

Ҳали ёзмаганди Кампанелла ҳам.

Нажот кўзи билан мағрибга боқиб,

Кўҳна Хоразмдан йўл олган карвон

Ёвмут саҳросида ойлар улоқиб

Масков тупроғига етганда омон,

Ўзбеклар тўқиган шоҳи, гиламга

Боққанда зарифлар ҳайрона бўлиб,

Дўстлик ипак йўли очган карвоним —

Дарвозангни очдинг маърифат, фанга,

Сенга ошно бўлди Пушкин каби зот.

Лекин бахту иқбол кулмади санга,

Ҳали олис эди сен кутган нажот.

Эрк дея аталган табаррук шамга

Интилдинг бир умр парвона бўлиб.

Парвонадек куйиб ўртанган жоним…. (Эркин Воҳидов)

МС: Уринг потяни

РТ: Ассалом Ўзбекистон, жума муборак! 

Тағин ўқинг
4 октябр 2016
СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий махбуслар ...
14 апрел 2017
Самарқанддаги мобил мухбирлар, Оқиловнинг уйи сурати, видеоси ва унинг яқинлари ҳақидаги мақолани эълон қилди. Оқилов яшаган маҳалладагилар, нашр мухбирига ...
25 август 2016
Президент фармонида, 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ...
26 феврал 2018
Ўзбекистон ҳукумати ташқи меҳнат миграциясини тизимли бир шаклга солиш йўлидаги навбатдаги қадамини ташлади. Хабарларга кўра, Россиянинг бир неча федерал ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...