Асосий мавзулар
4 апрел 2024

МТРК ходимидан президентга хат

Элтуз Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ходимларининг ўз рахбарияти устидан ёзган шикоятларини ўқишда давом этади. Шу ой ичида бир қанча мурожаатлар бўлди, далиллар, фактлар келтирилди. Сўнгги кўрсатув узатилганидан бир кун ўтмай навбатдаги мактуб Элтузга етиб келди. Уни тағин МТРКнинг катта стажга эга ходими йўлламоқда.

«Бундан буён Президентни алдаш учун кечки эфирда хушомад кўрсатув узатамиз. Муҳтарам Президент, шу пахтакор кўрсатувга кўзингиз тушса МТРКнинг қуйидаги жиноятларини эсланг, дея ёзади узоқ йиллар МТРК тизимида ишлаб келган ходим.

У санаб ўтган холатлар эса қуйидагилар:

1. Телеканаллар техникани телемарказдан ижарага олади ва машинани МТРК автокорхонасидан ижара қиламиз. Ўз техникамизга ижара пули тўлаб ишлаймиз. Текширув келганда бу тўловлардан 200-300 миллион камомад чиқади.

2. Гараж берадиган машинанинг ойлик ижара ҳаққига битта «Кобалт» машинасини сотиб олиш мумкин. Бир йилда 12 машина дегани!

3. ТВ камералар ҳам ижарага берилади, ҳатто монтаж компьютери ҳам ижарага ишлайди. Шу компьютер ва камерани МТРКдан бошқа ким ишлатяптики канал унга ижара тўласин? Сабаби очиқ – ижарадан катта маблағни ювиб олиш мумкин.

4. Бу пуллар етмагандек трансляция ва кўрсатув ижодкорлари директорга ойликдан “доля”солиқ тўлаб ишлаймиз. “Доля”ни директорнинг шотирлари ўз пластик картасига ёки нақд пулда йиғиб олади.

5. Командировка учун Ўзбекистон 24 канали ҳар бир кишига 100 минг сўм кунлик ҳаражат пули тўлайди. Вилоятма-вилоят юрадиган спорт канали ходими эса 30 минг сўм олади. Овқатимизга пул етмай “Ролтон” макарон еймиз.

6. Ҳисобчи ва директор тил бириктириб гонорар учун папка ёпади, бу папка ҳужжатда ишламаган одамлар номи ҳам бўлади. Сохта папкани ёпиш учун қўл қўймаган бош муҳаррир ёки бош режиссёр мажлисда тикка қўйилади. Бўйсунмаган одам эфирдаги ҳар хил хатолар учун айбланиб ишидан четлатилади.

Бугун икки миллион ойлик оламиз. Канал директорлари ва уларнинг ҳамтовоқларидан пул ортмайди. Ўша машҳур «Спорт» канали директори Зоҳид Каримовнинг қимматбаҳо машинаси, ўз дўкони бор. Машинани ҳам, дўконни ҳам МТРКга келиб орттирган. Дўконни эса Хуршид Мирзаҳмедов юритади.

МТРК раиси Алишер Хаджаев кетгач бизда умид уйғонди. Президент МТРКдаги коррупция ва порахўрликни билиб қолгандир, энди катта ўзгаришлар бўлади дедик. Лекин ҳеч нарса ўзгармади. Аҳвол баттар бўлди.

Канал директори мажлис қилиб кетсанг-кетавер, ҳаммангни бўшатаман деб ўдағайлайди, дея ёзади компания сирларини икир чикиригача билишини иддао қилаётган ходим.

«Мен ўрта ёшдаги, оилали инсонман. Сочимнинг оқи билан касб ўзгартиролмайман. МТРКда Абдусаид Кўчимов давридан бери фаолият юритаман. Кўчимов реклама гонорарлари, эфир гонорарларини ҳалол бўлиб бергани эсимда.

Яхшидан яхши ном қолади – биз Кўчимов даврини МТРКнинг олтин даври деб эслаймиз. Пулимизда барака бор эди.

Биз МТРК ходимлари машина ёки уй олишни орзу ҳам қилмаймиз. Боламизни пуллик репититорда ўқитишни истаймиз, туғилган кунида яхшироқ совға олишни, ойдан-ойга қарз бўлмай чиқишни хоҳлаймиз.

Амалда эса эркак бошим билан уч йилдан бери битта янги кўйлак ололмайман, пул ортмайди» дея ҳасрат қилади қозони зўр-базўр қайнаб турган телевидение ходими.

Элтуз ЎзМТРК атрофида кечаётган воқеалар ривожини кузатишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Лайк босинг. Супер рахмат тугмачасини босиб бизни қўллаб қувватланг. 

Тағин ўқинг
11 август 2018
Наманган вилоятининг Уйчи тумани марказида ҳокимлик ишчилари кесган катта чинор дарахти йўловчилардан бирини босиб ўлдирди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Вазирлар ...
31 март 2018
Озарбайжонда 31 март – «Озарбайжонлар геноцид қилинган кун» сифатида расман нишонланади. Бу фожеа 1918 йили рўй берган эди. Шу ...
25 апрел 2017
23 апрел куни Стокголм ҳужумчиси Рахмат Оқиловнинг шериги дея гумон қилинаётган учинчи шахс қўлга олинди. Чечен миллатига мансуб 26 ...
21 феврал 2022
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Жумасафар Дадабоевни бошқа давлатларда ишлаш учун жосусликка ёллашга уринган Қорақалпоғистондаги туркман қишлоғида туғилган фаол ва ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...