Асосий мавзулар
11 апрел 2024

Мадвазирлик деган Бермуд ўпқони

Трансокеан кемалари бирдан йўқ бўлиб кетадиган Бермуд учбурчаги бор баҳри муҳитда. Ўзбекистондаги аксар вазирликлар, хоссатан, Маданият вазирлиги ана шундай Бермуд ўпқони.

Агар океандаги Бермуд учбурчагида улкан кемалар йўқолиб кетса.  Ўзбекистон вазирликлари ўпқонида давлатнинг пуллари йўқ бўлиб кетади.

Битта фарқи бор. Бермуд учбурчагида йўқ бўлган кемалар зим-зиë бўлади.

Уларни ҳали ҳеч ким кўрмаган. Вазирликлар ўпқонида йўқ бўлган давлат пуллари эса вазирнинг чўнтагида пайдо бўлади.

Мана бу ҳужжатга диққат қилинг.

Озодбек ўз клипи учун ўзига салкам 3 миллиард сўм ажратибди.

Маданият вазирлиги 10 минутдан иборат «Боболарим» номли киноклипни ишлаб чиқиш учун ҳеч қандай тендер ва танловларсиз «ISKANDAROV VISUAL» МЧЖ билан тўғридан-тўғри шартнома тузган. Шартноманинг умумий қиймати 2 миллиард 700 минг сўмни ташкил қилади.

Ушбу соҳадан хабардор айрим мутахассисларнинг айтишларича, ушбу маблағлар отарчи вазир томонидан ижро этилган қўшиқнинг клипи учун сарфланмоқда экан.

«Ўз жунингни давлат жуни билан аралаштирма»

Масалда айтилганидек «ўз қасдини қонунга ҳам бир оз тўғирламоқ бўлиб»  ҳукуматнинг яна бир идорасидан «вазиримиз давлат пулига ўз клипини олиши жоизми» деб сўраб гўë легитимлик олинган.

Ҳужжатдан узанти

Ўзбекистон Иқдисодиëт ва молия вазирлиги хузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экпертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси директори жаноб Аллаберганов» Бу олишлик президент ва ҳукумат қарорларига мувофиқ» деб рухсат берган.

Қўл қўлни ювар дегани шуми? Нима деганди Навоий бобомиз…

Суд ҳайъати бирор жиноятни кўриб чиқар экан, бу қилмишни илк бор қилганга енгиллик беради. Агар айни одам айни қилмишни такрорлайверса рецидивист, жиноятчи дея гайка охиригача буралади.

Манави ҳужжат 2024 йил февралда имзоланган. Бечора халқдан йиғилган солиқлардан таркиб топкан бюджетдаги бир вагон пулни ашлачи мадвазир ўрисларнинг «голос» деган шоусидан кўчирма бўлган бир тийинга қиммат телелойиҳага онтариб ташаса. Нима дейилади бу? Анжанчасига кийдиришми? Ëки шунчаки сотқинлик? Ëки оддий коррупция?

Бир йил олдин айни вазирлик мукофот олган артистлар порталини яратиш учун бюджетдан салкам ярим миллиард сўм сарфлаганди. Аммо пулам,  артистлар порталииям йўқ.  Хуллас ўтган йили Маданият вазири Озодбек Назарбеков давлат мукофотларини олган санъаткорлар ҳақидаги портални яратиш учун бюджетдан ярим миллиард  сўм маблағ ажратиш ҳақида буйруқ чиқарган эди.  Лекин ҳозир бу сайт ишламаяпти.

Буйруққа кўра, портални ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этиш ва тизимдан фойдаланиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган ва унга ўша оғзи шалоқ разборшик васек зеҳниятли маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов раис этиб тайинланганди.

Астрономик  харажат вазирликка 2023 йил учун бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланди.

Портални ишлаб чиқиш учун, тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ, “Маданий ҳаёт медиа маркетинг маркази” МЧЖ билан шартнома тузилиши кўрсатилган. Бу корхонанинг 51 фоиз улуши Маданият вазирлигига, қолган улуши хусусий корхоналар – Tanovor Music Group (25 фоиз) ва Best Target Project (24 фоиз)га тегишли.

Tanovor Music Group Одилжонов Муҳаммадали Азамжон ўғлига қарашли; Best Target Project’га эса Расулов Муҳаммадқодир Илҳомжон ўғли ва Абдувалиев Икромжон Воҳобжон ўғли тенг улушларда эгалик қилади. Ҳар икки корхона 2022 йил май ойида ташкил этилган; улар Маданият вазирлиги билан биргаликда эгалик қиладиган Маданий ҳаёт медиа маркетинг маркази эса 2022 йил июнида рўйхатдан ўтказилган.

Бу марказ аввалроқ вазирлик буюртмасига асосан “Маданият марказлари” портали (e-madaniyat.uz)ни ишлаб чиққан. Озодбек Назарбековнинг  буйруғи билан бу портални ишлаб чиқишга 530 млн сўм йўналтирилган, бу борада вазирлик ва марказ ўртасидаги шартнома имзоланганидан  4 кун ўтиб тузилган. Айни пайтда “Маданият марказлари” портали ишламаяпти.

Gazeta.uz’нинг эътибор қаратишича, Маданият вазирлиги “Маданий ҳаёт медиа маркетинг маркази” МЧЖ билан 26 сентябрда яна бир шартнома тузган. Унга кўра, марказ 117 млн сўмлик сертификатга эга гидлар реестри электр тизимини ишлаб чиқиши айтилган.

Элтуз ўқувчиларидан бири «Мадвазирликни танқид қилиш Озодбекка қарши фитна» деб билдирибди.

Энди савол. Ўзи ошиб борса эллик доллар турадиган арзон веб сайт яратиш учун Маданият вазирлиги нега ярим миллиард сўм сарфлади? (Франция мадвазирлиги вебсайти 100 еврога яратилганини қиëс учун эслатиб қўйсам.) Рост гапни далил билан айтиш қачондан бери фитна бўлиб қолди?

Текширув пайтида бу сайтнинг умуман яроқсизлиги ва икки тийинга ҳам арзимас экани аниқланди. Асосий мақсад давлатнинг ярим миллиард сўмини «сайт ясаттдим» деган форточка орқали ўзлаштириб олиш. Ўғирлик қисқа қилиб айтганда.

Хуллас, Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг санъаткорлар ҳақида маълумот берувчи портални яратиш учун қарийб ярим миллиард сўм маблағ сарфлагани ҳақидаги буйруғини Элтуз  ўз вақтида танқид қилиб чиқди.

Вазирлик ушбу эътирозларга муносабат билдираркан, «бу портал артсларни тўйга бориш учун клиентлар билан алоқасини  комфорт қилиш учун яратилди» деганга ўхшаш жавоб берди. Мана ўша расмий жавоб:

“Аҳолимизнинг тўй, маросим ва бошқа тадбирларга ўзлари маъқул кўрган санъаткор, ижодкор ёки ижодий жамоаларни таклиф қилиш истаги бўлсада, улар билан тўғридан-тўғри контакт ўрнатиш, боғланиш, ёки режа қилинган куни уларнинг вақти, имкониятини билиш қийинчилик туғдириб келади. Яъни, санъаткор ва мухлис ўртасида интеграцион майдон» хосил қилиш учун давлат ярим миллиардга сайт «ясаттирган»

Хусусий бизнес структура бўлган ашлачининг хусусий шахс бўлган клиенти билан тўйда пулга ашла айтиши учун нега давлат ëрдам бериши керак.

Мана Мунисани админстраторига телефон қиласиз. Деновда тўй бор, қанчага келасиз деб сўрайсиз. «14 минг долларга бориб, 15 қўшуни фанера қиб айтиб беради» деган жавобни оласиз. Пулини тўласангиз, келиб хизмат қилиб кетади.

Оддий бизнес холос. 

Аммо нега давлат бунга шароит яратиб бериши керак. 14 мингни олган Мунисанинг ўзи ўзига вебсайт очиб олаверсин.

Мадвазирликнинг шунча давлат пулини ўмаргани ҳақида ëзсак «питна қивотти» деб ëқага ëпишилади.

Тупикка кириб қолган мадвазирликнинг ўзи бўлса. Бу тупик ҳақида ëзганда не айб?

Бундан ҳам олдин, ҳали Назарбеков мадвазирликда зам бўлган пайтда «Мендирман Жалолиддин» фильми билан боғлиқ молиявий можаро юзасидан прокуратура иш очган эди.

Шу иш доирасида Элтуз кўрган ҳужжатларда кинони олиш учун тузилган Best organizer МЧЖнинг   48 фоиз улуши Жафарбек Озодбек ўғли Назарбековга тегишли бўлгани кўрилган эди.

Мана энди кўрсатув бошида айтганимиз бермуд ўпқонида йўқолган пуллар қайси чўнтакда пайдо бўлганини тушунтирувчи мантиқий занжир хосил бўлди.

Ортодокс иконаларидаги каби ота ва ўғил учлиги. Бу ерда энди муқаддас руҳ ролини давлат бюджетидан ўмарилган пул эгаллайди.

Назарбеков қиëфасида бирлашган учликнинг учта маънавий зарарини санаб ўтсам.

1. Мингдан зиëд қадимий обидани «Вақф» деган ярим жиноий ўғри ташкилотга хомталашга берворди.

2. Тошкентда ëш гўдакларни қирган ўрис босқинчиларга аталган бутхонани давлатнинг катта пулига таъмирлатиб ялтиллатиб қўйди.

3. «Жалоладдин» фильмини оламан деб, ўғли билан қўшилиб схема асосида пул ўзлаштирди.

Сиз эрта никоҳга қандай қарайсиз…

Мамлакат раҳбари гендер тенглик¸ қизларни ëш эрга бермаслик керак деб турган бир пайтда. Мавжуд қонун қизларнинг эрга бериш ëшини 18 қилиб белгилаган бир пайтда вазир мақомидаги мулозимнинг бу қонунга тупириб, уни намойишкорона бузиши ақлга сиғмайди

Ўзбекистон мутасаддилари 17 яшар қизини қонунга зид эрга берган мадвазир отарчини судга беришни режалаганди.

«Тепадан» «тўхташ»  деган амр тушибди.

Қонунда никоҳ ëши 18 қилиб белгиланган.

Қашқадарëдаги оддий одам 17 яшар қизни келин қилмоқчи бўлганда омбудсмен опойди ўзи бориб тўйни тўхтатди.

 «Тепанинг» севимлиси мадвазир Озодбекка келганда қонун тўхтаб қалтираб қолди.

«Тепа» Озодбекка ошиқ бўлса, бу унинг ҳиссиëти. Севгининг кўзи кўр бўлишини биламиз.

Лекин!!!

Қонун ҳаммага бир бўлиши керак. Давлатчилик тақозоси бу.

Кўрсатув асносида «эл қатори ўғригина вазир экан» деган стереотип хосил бўлади.

Лекин бу вазирнинг кремлга қараб муқом қилиши иқтисодий эмас маънавий жиҳатдан давлат обрўсини туширадиган зарар.

Озод Назарбеков  буйруғи билан  машхур кинохужжатчи Vitaliy Manskiнинг  «Артдокфест–Азия» фестивалида кўрсатилиши режаланган «Шарқий фронт» фильми намойиши тақиқлаб қўйилди.

Хабар дунë етакчи матбуотида ўқловдек харфлар билан турибди.

Кўринг, бутун дунё «янги Ўзбекистон аслида Кремль оëғи остидаги шолча холос» деяпти.

Шунингдек, Ўзбекистон Маданият вазирлигининг топшириғига биноан, Манскийнинг сўзларига кўра, фестивал дастурининг кейинги барча намойишлари ҳам тақиқланган.

«Бу кейинги 4 йил ичида илк инцидент.  139 Documentary Center  фаолияти давомидаги илк тақиқ. Здравствуй, «Русский мир»!» дея ёзди Манский.

Матбуотга берган  изоҳида Манский  фестивал ўтказиладиган жойга келган ўзбек полициячилари мамлакат Маданият вазирлигидан  тақиқ хати келтирганини айтди.

Давлатнинг куни бундай тавия мадвазирларга қолмасин. Уят!!!

Хатто Худоëрхон давридаям баччалар баччалигини қилиб, оëғига занг тақиб ўйнаган. Давлат ишларига аралашмаган!

Энди кимдир айтса керак «Озод ҳеч ким, аслида кинони тақиқлашни  ДХХга сизган ФСБ агентлари тайинлаган»  деб. 

Агар ҳеч ким бўлса, кимдир ип билан тортиб ўйнатадиган қўғирчоқ бўлса, унда  мадвазирнинг нима кераги бор?

Элтуз маданият вазирлиги атрофида кечаётган воқеаларни таҳлил қилишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Бизни қўллаб қувватланг.

Тағин ўқинг
21 сентябр 2017
20 сентябр куни Россия Ҳавфсизлик Кенгаши (СБ) котиби Николай Патрушев Тошкентга келди ва Ўзбекистон Ҳавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов ...
9 январ 2017
Шўролар даврида бир фантастик фильм бўларди. Ерликлар яхши ўзга сайёраликларга ёмон сайёрадошлари устидан ғалаба қозонишига ёрдам бериши ҳақида эди ...
23 декабр 2016
Ўзбекистондаги интернет сайтлари шу вақтгача тилга олинмаган муаммоларни ёритиб, ёзма нашрларга қараганда анча «довюраклашиб» бораётгандек таассурот қолдирмоқда. Хусусан, Kun.uz ...
27 август 2021
Бир кунда мустақил бўлган мамлакат бир секундда олдинги ҳолатига қайтиши мумкин. Буни пуштун миллатчиларидан иборат террорчи тўда – «Толибон» ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...