Асосий мавзулар
16 апрел 2024

Москвада мардикорлар, мамлакатда эса йўл ва сув муаммоси

Элтуз порталига келган cўнгги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Бухоро, Тошкент, Хоразм ва Россиянинг Москва шаҳридан келган.

Хатлар келишда этмоқда, муаммолар ечимини тўлиқ таъминлаш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш ва суперраҳмат тугмачасини босиб канални моддий қўллаб қувватлаш тавсия қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз.

Дастлабки мурожаат Москвадан. Патент учун охири йўқ турнақатор навбатда хафталаб туришга мажбур меҳнат муҳожирлари ёзмоқда:

  1. “Москва шаҳридан мурожаат қиляпмиз. Меҳнат муҳожирлари патентга ҳужжат топшириш учун охири йўқ навбатларда турибмиз. Баъзилар тунни шу ерда ўтказишига тўғри келяпти. Баъзилар ҳафталаб навбат кутиб вақт йўқотмоқда. Миграция идораси патент борасида меҳнат муҳожирларига ёрдам берса жуда яхши бўлар эди”.

Биз албатта ўзбек мигрантларига қуллар галаси каби муомала кўрсатаётган расмий Кремлга энг сўнгги хитойча огоҳлантиришни жўнатишимиз мумкин. Бироқ бу билан навбатда турганлар сафи озайишига кўзим етмайди. Ғафур Ғулом айтганидек, беш миллион, ўн миллион, қирқ миллион нафар, қуллар ва туллар. Муаммога энг аввало оккупант Рус ҳукумати атрофида елпатак бўлаётган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эътибор қаратиши лозим.

Кейинги мактуб Бухоронинг Шофиркон туманидан. Кўришкент маҳалласи тупроқ уюмлари ва қамишзорлар орасида қолмоқда.

«Ҳурматли Элтуз оға халқ учун ҳақ йўлида курашаётганингизга кўп йиллардан бери гувоҳ бўлиб келмоқдамиз.

Сизга Бухоро вилояти Шофиркон тумани Кўришкент МФЙ дан ёзмоқдамиз. Бизнинг маҳалламизда ҳам Президент топшириқлари бажарилиб, узоқ йиллардан буён тўпланиб келаётган ачинарли аҳволдаги тупроқ уйимлари олиниб маҳалламиз обод бўлса, уюм уюм тупроқлар ўрнига Юртбошимизни яшил макон дастури бўйича манзарали ва мевали ниҳоллар ўтказилса. 

Сув тежамкорлиги бўйича умуман талабга жавоб бермайдиган қамишлар ўсиб аянчли аҳволдаги ариғимиз бетонлаштирилса суғориш самарадорлиги ошарди, қолаверса кўчамиз анчагина обод бўларди.

Биз ҳам Мустақил Ўзбекистонимизда Президент топшириқлари бажариладиган обод маҳаллада яшашга ҳаққимиз борми?

Бу каби ободонлаштириш, бетонлаштириш оддий халқнинг меҳнати, кучи билан бўлмайди чунки юзлаб камаз қум уюмларини олиш, узоққа чўзилган ариқни бетонлаштириш неча юз тонналаб семент ва маблағ талаб қилади.

Бунинг учун январ ойидан буён маҳалладан ёрдам сўрадик, ҳокимиятдан ёрдам сўрадик қолаверса президентдан ишонч телефони орқали  ёрдам сўрадик. Ижобий мазмундаги хатлар оламиз бироқ ҳанузгача ижобий ечим йўқ» дея ёзади шофирконлик Элтуз обуначиси.

Кейинги шикоят ҳам Бухородан. Бухородаги техникум ошхонаси гигиеник талабларга жавоб бермайди.

Шикоят эгаси илова қилган видеода Бухоро вилояти Пешку туманидаги Тиббиёт техникуми ҳудудида жойлашган талабалар учун тадбиркор томондан ташкил этилган ошхона аҳволи акс этган.

Навбатдаги видеомурожаат Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидан. Тағин пойтахтнинг ўйдим чуқур, аянчли йўллари. Яқинда аспал ётқизилганига қарамай, у ерда улкан ёриқлар пайдо бўлган.

Ва ниҳоят сўнгги шикоят Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманидан. Тағин ичимлик суви исроф бўлмоқда

«Ҳазорасп тумани қоқ маркази – Гаязов кўчасидаги дўкон ён тарафида, ҳамда «Истиқлол» ўйингоҳи олдида ичимлик суви қувури ёрилиб 7 кундан бери тоза ичимлик суви исроф бўлиб увол бўлмоқда. Ахир тоза сув бу-хаёт манбаи-ку!? Масъуллар қаерга қарамоқда, ёхуд Ҳазорасп бедарвозами!?….» дея ёзмоқда Хазорап турғуни.

Ва бу ҳозиргача cизга етказган ҳозиргача сўнгги мактуб эди. Яна бир бор эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг. Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
5 сентябр 2018
Рустам Иноятов оиласи Россиянинг Тула вилоятида 5,3 млрд рубллик ($80 млн. доллар) парранда етиштирувчи саноатга эгалик қилади. Улар, шунингдек, ...
29 май 2018
Бир неча ўзбек фаоллари 23 май куни Швейцария ҳукуматига Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизига тегишли активларни қайтариш учун ...
30 март 2016
30 март куни Чилонзор, 23-мавзе участка нозири, суд ижрочилари ва 10 га яқин, ўзини таништирмаган фуқаро кийимидагилар журналист 47 ...
3 декабр 2018
Ўзбекистонда интернет тезлиги 1 декабрдан бошлаб ўн баробар ошилиши ҳақида ваъда берилган эди. 30 ноябрь куни «Ўзбектелеком» АК халқаро ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...