Асосий мавзулар
28 апрел 2024

Тераги кесилган фермер

«Ҳаëтда ҳар бир одам қиладиган уч иш бор. Дарахт экиш. Фарзанд ўстириш ва китоб ëзиш.»
Бу гап 19 асрда яшаб ижод қилган кубалик публицист Хосе Мартига оид.
Бугунги ҳикоямиз қахрамони 68 яшар Бахтиëр ака қиз ўстирди¸ дарахт экди. Эккандаям эллик минг туп терак ва минг туп ëнғоқ.
Аммо бу дарахтлар қад кўтарганида уни хокимият вакиллари кесиб ташлади.
Бахтиëр аканинг кейинги уч йил мобайнида судма суд юриб ўз тераклари ҳимоясига ëзган аризаларини бир ерга тўпласа ëстиқдай китоб бўлади.
Видеода кўраëтганингиз тўнкалар яқиндагина кўкка ўрлаган тераклар эди.
Элтуз танишган ҳужжатларга кўра¸ бу теракларни ҳокимият вакили кесиб олиб кетган. 2023 йил кузидан то 2024 йилнинг март ойига қадар бўлган вақтда энг камида 33 минг туп терак кесиб олиб кетилди.
Фермер Бахтиëр Холхўжаев тераклари кесиб ташланган бу ерни 2018 йили тендерда ютиб олган эди.
Пахта ва ғалла йўналишидаги фаолият учун тендерга қўйилган бу ерни тендер ғолиби ўлароқ олган Холхўжаев Фарғона туман ҳокимининг 2018 йил 9 февралдаги 308 сонли қарори асосида бу ерда деҳқончилик қилди.
Аммо бир йил ўтар ўтмас муаммолар бошланди. 2019 йили Холхўжаевга оид ернинг 11¸5 гектари «Пахта ой Агро» фермер хўжалигига олиб берилди. 2021 йил 4 июлда чиқарилган Фарғона туман ҳокимининг 453 сонли қарори асосида 99 гектар ер фермернинг ëзма розилигисиз тортиб олиниб «Fergana Oceana» МЧЖга бериб юборилган.
Элтуз суҳбатлашган ҳуқуқшунос Асқар Файзуллаевга кўра¸ бу вазирлар маҳкамсининг 2003 йилдаги 476 қарорига зид бўлган ошкора қонунсизликдир. Фермер қисман ўзининг 99 гектар еридан 51 гектарини қайтариш учун ариза ëзган холос.
Терак ва ëнғоқларнинг кесиб ташланиши юзасидан Элтуз мухбири Фарғона тумани Лангар МФЙ раиси Назирахон Акбаровадан изох сўради. Суҳбатдош фермерни огохлантирмасдан дарахтлар кесилганини таъкидлади.
Халқ депутатлари Фарғона туман кенгаши раиси Мўминов имзолаган 2021 йил 18 май тарихли туман кенгаши қарорида фермер Холхўжаев ерларини тортиб олиш сабаблари келтирилган.
Хужжатда Холхўжаевнинг 3 йил мобайнида пахта ва ғалла бўйича давлат режасини бажармагани¸ пахта мейдонларини бегона ўт босгани¸ агротехник тадбирлар амалга оширилмагани таъкидланади.
Шунингдек Холхўжаев култивация ишларини сифатсиз бажарган ерга қўшимча минерал ўғит бермаган.
Фермер хўжалиги солиқ ва бошқа тўловларни вақтида амалга оширмаган. 2020 йил холатига кўра давлат солиқ инспексиясидан 42 миллион 489 нинг сўм қарздорлик мавжуд. СИУ ташкилотидан сув учун қарз 2020 йил холатида беш миллион 810 минг сўмни ташкил қилган.
Шулардан келиб чиқиб «Муҳаммад Холхўжаев»фермер хўжалигининг 95 гектар ери тортиб олинган. Ер майдонидаги кмаида 33 минг терак қарзни ундириш важи билан кесиб олинган.бу
Бахтиëр ака бу қарорда келтирилган сабабларнинг ҳақиқатдан узоқлигини исботлаш учун идорама идора юриб бошлади.
Аммо ҳокимлик бюрократия тизими деб номлашииз мумкин бўлган машина қошида фермер чорасиз қолди. Ҳуқуқшунос ëрдами зарур эди бу холатда.
Бахтиëр Холхўжаев ҳуқуқларини ҳимоя қилаëтган ҳуқуқшунос Асқар Файзуллаев фермернинг ери олиниб тераклари кесилгани холатида қонунчиликка риоя қилинмаганига эътибор қаратади.
Видео синхрон Титр ҳуқуқшунос Асқар Файзуллаев 4.52 минутдан бошлаб
Лекин ҳеч қандай жиноят иши очилмади. Вазият эски тос эски ҳаммаом тарзида қолаверди.
Деҳқончилик машаққатли соҳа. Агроилохот ўтказилмаган¸ ерга бўлган эгалик ҳуқуқи мавҳум ва ҳокимликнинг ташқи аралашуви мавжуд бўлган Ўзбекистон қишлоқ хўжалик соҳаси муаммолар кўплигидан боши берк кўчага киргандай таасурот қолдиради. Ҳар холда қахрамонимиз кекса фермер Бахтиëр ака Холхўжаев буни ўз тақдирида синаб кўрди.
Деҳқон эрталаб соат тўққизда ишга бориб олтида уйига қайтадиган хизматчи эмас.
У ўз иш жойида уйғонади ва шу иш жойда ухлайди. Фермерлик бу ҳаëт тарзидир. 15 асрда яшаган немис файласуфи Мартин Лютер «агар эртага қиëмат бўлади дейишса бугун дарахт экаман» деб ëзган эди.
68 яшар Бахтиëр ака ўз ҳуқуқлари ва бошқа ўзбек деҳқоналри ҳуқуқлари ҳимоя қилинадиган агро ислохотни кўрадими ëки йўқми билмаймиз.
Балки қишлоқ хўжалик соҳаси жуда ëмон таназул ботқоғига ботар.

Билганимиз шуки Бахтиëр ака бугун ҳам дарахт экди.
Фермернинг тераклари 2023 йилнинг охири ноябрь-декабрь ойлари ва 2024 йилнинг боши январь-февраль ойларида кесиб олинган. Фермерга бир дона ҳам терак берилмаган. Ҳаммасини кластер олиб кетган.

Тағин ўқинг
10 октябр 2018
Жиззах вилояти пахта далаларида 3-4 октябрь кунлари мониторинг ўтказган ҳуқуқ фаоллари вилоятнинг Арнасой, Дўстлик ва Пахтакор туманларида бюджет идоралари ...
9 апрел 2019
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги барча ташкилот ва корхона ходимлари 5 апрель куни президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи кутилаётгани боис оммавий ...
28 август 2016
28 август куни, Ўзбекистон тарихида илк бор, Вазирлар Маҳкамаси президент Каримов соғлиғи ҳақида хабар тарқатди. Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги ...
26 октябр 2021
Фарида Шарифуллина  Ўтган йилнинг ёзида Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида уйларни бузиш пайтида хусусий мулкни ҳимоя қилиш тўғрисидаги ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...