Фарғона вилоят кадастрининг сўконғич бошлиғи
Юқоридаги видеода Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машрапов ходимларни оғзига келган гап билан бўралаб сўкяпти.
Нодир Машраповнинг сўконғичлиги вилоятда овоза бўлиб улгурган – лақаби «Нодир кўча». Бошқарма ходимлари иддаосига кўра Машрапов вилоятда кўп ерларнинг жиноий олди-сотдисисига алоқадор, бироқ шу пайтгача «сувдан қуруқ чиқяпти».
Элтуз нашрига сўконғич, бадфеъл раҳбарлар ҳақида кўп шикоятлар келади. Маънавий юксакликни даъво қиладиган халқнинг айрим амалдорлари сўкинмасдан бирор мажлис ўтказолмайди. Ходимларнинг иззат-нафси бор, ҳамиятига тегмаслик керак деган тушунча уларга бегона.
Амалдорларнинг бақир-чақир қилмасдан, ҳақоратлаб сўкинмасдан иш бошқаришга салоҳияти етмайдими ёки фаросати? Бу раҳбарлар сўкинишда кимдан ўрнак оляпти?