Асосий мавзулар
21 май 2024

Бишкекда тағин этнофашистлар кўтарилди

Қирғиз этнофашистларидан иборат оломон Бишкекда чет элликларга ҳужум қилди – ўнлаб одам яраланди.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 18 майга ўтар кечаси хорижлик талабалар ва муҳожирларга қарши зўравонликлар ортидан 28 киши, жумладан тўрт чет эл ватандоши қамоққа олинди.

Ҳодисага Покистон ва Ҳиндистон кескин муносабат билдириб, Бишкекдаги талабаларидан вақтинчалик кўчага чиқмасликни сўради.

Бишкекда таҳсил олаётган покистонлик тиббиёт олийгоҳи талабаси Муҳаммад Иҳтишам Латиф вазиятни шундай изоҳлайди:

«Бу ерда вазият ёмон. Ҳаммаси мисрлик талабалар маҳаллий аҳоли билан муштлашганидан кейин бошланди. Ғазабланган аҳоли ётоқхоналарга бостириб кириб, ҳинд ва покистонлик талабаларни калтакламоқда. Мен кечадан бери бошқа талабалар қаторида университетда қолишга мажбур бўляпман”.

Яна бир тиббиёт талабаси Сайид Шоҳрух Хоннинг айтишича, ўтган тун улар учун «даҳшатли» бўлган.

“Бизнинг ётоқхонамиз ва бошқа кўплаб ётоқхоналарга ҳужум қилишди. Маҳаллий аҳоли эркакми, қизми, ким бўлса, уриб, ерга судради. Ҳатто университет ташқарисида ҳам покистонлик ва ҳиндистонлик талабаларнинг ортидан бориб, уларни калтаклашди”.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Қирғизистондаги покистонлик талабаларнинг аҳволидан «чуқур хавотир» билдириб, Покистон элчисига талабаларга барча зарур ёрдамни кўрсатишга топшириқ берганини айтди.

Покистон Ташқи ишлар вазири Ишоқ Дар ҳам вазиятга муносабат билдириб, Қирғизистонда талабаларга қилинган зўравонлик ҳақидаги хабарлар ўта ташвишли эканини айтди.

Қирғиз этнофашистлари камида ҳар ўн йилда бир қутиради. 1990 йили ва 2010 йилда қирғиз этнофашистлари ўзбекларга хужум қилиб ëш болаларни ўлдириб хотин қизларни зўрлаган эди.

Қизиғи шундаки Би-би-си ва Озодлик каби халқаро нашрларнинг қирғиз хизматида ишлатдиган журналистларнинг ҳам «ултчи» яъни ашаддий этнофашист экани ўртага чиққан эди.

Бу шармандалар қилган жиноятни мен унутганим йўқ.

Тағин ўқинг
12 март 2019
Ўтган 2018 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга жами 726 млн доллар пул ўтказилган. Унинг 200 миллион доллари Россия фуқаролари, ...
11 январ 2017
Дунëдаги энг иши юришган фотосуратчилардан бири 73 яшар Аттор Аббос Эронда дунëга келиб Парижда дунëга танилди. У ҳали саккиз ...
17 феврал 2024
Анжанликлар уйни «эшик» дейди.  Ўлиб кетган Ўзбекистон президенти  Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева эгалик қилган Беверли Ҳиллздаги ҳовлини «эшик» эмас «қаср» десак ...
13 феврал 2018
13 февралда Стокҳолм шаҳри судида террор жиноятида айбланаётган ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов маҳкамаси бошланди. Ушбу жиноят иши 35 кун, яъни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...