Асосий мавзулар
31 май 2024

Ўрисқул ўткинчи. Давлат абадий!

МС: Ничиксизла, хўжик брри, мўччи ойбикала. Оғо тозолиқладан сўлланг. Ўлган қотқон ким? Бир биравни гўттини ғижимлоғон ким? Галган гетканнан сўлланг.

РТ: Украинага босқини ортидан яккамохов бўлиб қолган Путин Ўзбекистон президентининг астойдил таклифига биноан Ўзбекистонга келиб кетди. Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан қаттиқ ўпишиб хайрлашиб, Россияга қайтиб кетди. Бундан олдин Путин билан Мирзиёев тонгги соат учгача мулоқотни давом эттирувди. 

«Мулоқот жараёнида Ўзбекистон ва Россиянинг вазирлари ва ҳудудий раҳбарлари телефон орқали кўрсатма ва топшириқлар олмоқда», — деди у.

Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасбини уйига таклиф қилганини билдирди.

МС: Бирларини қотти соғинибди ноймитло. Не бахтки, висол севгига содақатни қўшолса мангу. Не бахтки иккки геччини орзулари ушалса мангу. Новви давади Навоий дойи?

Жингл

Бу расм 2024 йилнинг 25 май кунги Тошкентни акс эттиради.  «Кўзим чиқсун сений кўргунча мундоқ» деган эди Навоий.

Путин келган куни Жиззахда Nexia-2’нинг газ баллони портиллади.

Ичидаги йўловчилар ўлди

MS: Оëқ юзи ëрошмобди

РТ: Матчонбой сан шу гапларингни қўшиққа солиб айт

МС: Овонг ëшулли.

РТ: Бошла бўлмаса

Ўй отизда ўтирвадим ўйлониб. Сори путин галаварди соллониб. 

Бизани ëшулли югуриб чиқди ойлониб. Ичи шакар бол чувиқдийн тўлониб.

Инди аса бизани ëшуллини қўлино соз олиб ойтқони:

Сори Путин гарак монго бошқа гаракмас.

Сори путина мейримни вардим

Сори путин мани кўнглимни олди.

Сори путин гарак бошқо гаракмас.

Матчонбой сен президент админстрациясига пахтакор бўлиб ишга кирдингми. Путин деса оғзингдан бол томади?

МС: Оғо, биламан сиз Путинни тиросиз. Журналистикада аса балланс гарак. Ман мохтосом тарази данг галади.

Давом эт бўлмаса

Путин дасам кўнглим равшан бўлади.

Вохай, шуни бунча севмагай адим.

Анама бармаган мейрим барипман.

Элима бармаган севгим барипман.

Монго Путин гарак бошқа гаракмас. 

4 май куни УЗАТОМ раҳбари “Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши ҳақида аниқ ҳеч нарса йўқ”, деди. Кейин, путиннинг ташрифигача тўлиқ сукунат ҳукм сурди. УЗАТОМ сайти ҳам жим қолди то шу ташрифгача. Энди эса, худди очиқ ҳаводаги момақалдироқдек, Россия Ўзбекистонда кичик атом электр станциясини қуриши ҳақида хабар келди. путин ўзининг атом электр станциясини Ўзбекистонга зўрлик билан юклагандек туюлади. 

Ўзбекистон ҳукумати бу лойиҳага рози бўлиб, катта хатога йўл қўймоқда. Нега расмийлар жамоатчилик саволларига жавоб беришни хоҳламайдилар? Атом электр станцияси учун энг стратегик нарса сув қаердан келади? Ахир бутун минтақада бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам сув танқислиги жуда катта, 10 йилдан кейин сув ҳеч нарсага, бу АEСга ҳам етмайди! Яна бир қанча саволлар бор, масалан, нега шу ёзда, яъни том маънода бир неча ҳафта ичида атом электр станциясини  қуришни бошлашади? Тезлик билан бунақа? Жамоатчиликни оғзини юмишми мақсад? Яна муҳокамага мавзу учрамасин  деб? 

Ядро чиқиндилари қаерга ташланади, яъни утилизация қилинади? Бу жуда катта муаммо! Бу АEСни таъминлаш учун газ керак, айниқса Ўзбекистон аллақачон газ импорти ҳисобига яшаётганини ҳисобга олсак. Хавфсизлик ҳақида умуман гапирмоқчи эмасман, Сардобадан кейин бошқа савол қолмади, бу эса Сардобадан юз баттар нарса, атом станцияси.

MС: Қойто ëхшиқу, атом электр стансияси. Свет кўпалади.

Монго аэс гарак шамол паррикмас.

АЭС дасам жоним рохат топоди. 

Ҳар доим атом электр станцияси ҳақида гап кетганда, маҳаллий путинқуллар “бизда электр қуввати етишмаяпти, шунга атом электр станцияси керак”, дея бошлашади, бу атом электр станциясисиз Ўзбекистон электр ёруғликка бўлган эҳтиёжини қоплай олмайди эмиш. 

Беҳзод Ҳошимов бунақаларга жуда яхши жавоб берди:

«Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг фикрича, атом электр станцияси ҳақидаги муҳокамаларда сал кўпроқ мулоҳаза қилиш даркор.

«Табиийки, Ўзбекистонга электр энергияси керак, энергетика қанча арзон ва кўп бўлса, фаровонлик ва ривожланиш учун шунча яхши. Лекин бизда муаммо электр ва энергетика соҳасини ислоҳот қилмаганимизда ёки қандайдир станция мавжудлигида.

КГБ ҳукмронлиги

Чехия, Полша, Венгрия, Словакия, Германия ва болтиқбўйи давлатларида ўтмиши КГБ (СССР хавфсизлик идораси билан боғлиқ одамлар улуғланмайди. 

Уларга мустақиллик ва эркинлик душмани дея қаралади. 

Германияда эса собиқ ГДРнинг КГБ бўлинмаси Штазида ишлаганлар ҳатто боғчада боғбон ҳам қилиб  ишга олинмасин деган қонун бор. 

Ўзбекистонда эса бутун умри бўйи КГБда ишлаб, мустақиллик ва эркинлик тарафдорларига қарши курашганларнинг улуғланиши каби парадокс бор. 

КГБ тройкасини тузиб минглаб ўзбек ойдинларини 1937 йили қатл қилишда бевосита иштирок қилган Усмон Юсуповга худди миллат қахрамони каби ҳайкал қўйилган.

Жадидларни душман деб атаган Рашидов номига бўлса бутун бир туман қўйилган. 

Куни кеча жорий ДХХ буюртмаси билан собиқ КГБ зобити Ғулом Алиев ва унинг тимсолида собиқ СССРнинг КГБ контораси мақталган фильм тармоққа сиздирилди. 

Фильмда  «Қудратли СССР» деган жумлалар бор. Фильм СССР ва унинг жазо машинаси бўлган КГБни ошкора улуғлайди. 

Ўзбекистон МХХсига илк раис бўлган Ғулом Алиевнинг нега 1995 йили Каримов тарафидан зудлик билан ишдан олиб ташланиши тафсилотлари ҳақида тўхталингани  ҳам йўқ.

Умуман Ўзбекистон мустақиллиги нимаю, давлат суверенети нималигини тугал билмайдиган  двойной агентларнинг собиқ СССР соғинчини парваришлаш уринишларини хатарли деб ҳисоблайман.  

Секс Воркер

Америкадаги ўзбек секс воркер Анора ҳақидаги фильм Канн фестивали бош совринини олди. Бу ҳақда икки кун олдин прогноз қилгандим.

Аслида бу кинони ўзбек режиссери Muhlisa Azizova олиши мумкинми эди?

Йўқ албатта, «аля мухташам юз йил» тақлид  аудиолари билан «вой биза зўрбиза» дея пилиги атай кўтарилган пиар рўликлар олинса албатта тўйтепадан нари ўтмайди. 

«Мана ўзбек теслада ишлавотти» дея мақтасанг, америкалик ëки француз «хўш нима қилайлик, солла яхшими» дейди холос. 

Ҳар холда, Ўзбекистондан бориб секс вўркерлик қиладиган қиз ҳақида кино олишга Шуҳрат Ризаев изн бермайди. 

Зря.

Нобель олган ëзувчи Маркеснинг «Менинг бахти қаро жалапларим» деган китоби қахрамони ҳам секс вўркер. 

Буюк Итолиëн ëзари Альберто Моравианинг «Римлик қиз» романи қахрамони Адриана, ҳам секс вўркер. 

Ўн саккизинчи асрда яшаган ўрис ëзари Михаил Чулковнинг «Йўлдан озган қиз кечмишлари» романи қахрамони 18 яшар Мартона ҳам секс вўркер. 

Украин ëзувчи Гоголнинг «Невский проспекти» романи қахрамони ҳам жалап. Дунëга донг таратган рассомлар Рубенс ва Рембрандт чизган «Тавбасига таянган Магдалина» ҳам ғар бўлган. 

Ўзбек замонавий ëзувчилари орасида фақат Tillaniso Nuryog’di буни тушуниб етиб, ўзининг Сунбула қиссасига ғар жалапларни бош қахрамон қилган эди. 

Бу асарни ўзбек киночилари¸ хусусан Muhlisa Azizova ўқиб кўрса яхши бўларди.

Умуман китоб ўқимайдиган ва дунë адабиëти ҳақида тушунчаси ҳам бўлмаганларни кино оламидан крапива бутоғи билан уриб ҳайдаш керак. Ўшанда балки 30 йилдан кейин кимдир ўзбек киночи палмия бутоғи олиши мумкин. 

Аммо барибир ичимда умид бор. Бу умид ҳам реалликка асосланади. 

Бугун Шотландияда яшаëтган давримизнинг энг талантли киночиси, актриса ва сценарист Нодира  Алиева (Мюррей) нинг яқин бир икки йил ичида катта кино совринлари олишига ишонаман.

МС: Оғо, кинони нерда гўрса бўлоди

РТ: Чиқса ютубда кўрасан. Ҳали чиқмади ютубга. Америкадаги ўзбек жалап Анора ҳақидаги фильм Канн фестивалини онтар тўнтар қилди.

Ўзбек рассомлари эртадан кечгача анор расмини солади. 

Ўзбек жалапларини Дубайга саноат миқëсида апкириб қўйишга асос солган президент қизииям қамағга тушишидан олдин анорни ўзига символ қиволган эди. 

Энди ростданам Дашнобод билан Қумқўрғонди анори мазали. 

Лекин гап анор ҳақдабас. 

Бўлмаса ашиинча гапди нимага ëздингиз Рассом тоға деб шашиб қоманг.

Гап кино ҳақида. 

Аши қамағда ўтирган қизди ўлиб кетган президент отаси “нега замонавий ўзбекди кино қимайсизлар” деб жавраб саннаб ўтиб кетди. 

Мана ниҳоят асрий орзу рўëбга чиғди.

Режиссер Шон Бейкер америкадаги секс вўркер (жалап ва ойимларни америкада ашнақа дейишади) Анора деган ўзбек қиз ҳақида кино қилди. 

Автор сценария Шон Бейкер. Бош ролда Мики Мэдисон. Композитор Мэтью Хирона-Смит.

Инглиз тилидаги 139 минутлик кино 21 май куни Францияда 77 инчи марта ўтаëтган Канн кинофестивалида юз кўрди қилинди. 

Тангри ëрлақаса бу кино Олтин палмия жапроғини қўлтиғига қисиб апкириб кетади. 

Рассом тоғангизам бу кинони ўн қайталаб кўрди. Икки оғиз қиб айтиб ташасам чачамай.

Бруклинга грин кард ютиб Ўзбекистондан атай кеб қоган ëш  стриптизерша қиз Анора  ўрис бойота олигархи ўғлига эрга тегади. Маззами?

Аммо бу нобакор ўғилнинг бир ўзбек жалаб ойимга уйлангани қора ботир зеҳниятли ўрис ота энага яхмайди. Яхмайдида энди. Сизгаям яхмасди миндай ўйлаб ташасангиз. 

«Келиб келиб мени улим шу андига уйландими» дейишади ғазаб отига миниб.

Аши бой тоғалар бу икки севишиб, ажриқдай бир-бирига тармашган икки ëшни ажратиб ташаш учун атай  Ню-Йоркка келишади.

Хуллас киномисан кино. Кўз ëш, ҳижрон, секис ва сикиш… 

Ублюдок Иван ролида Марк Эйдельштейн. Игор ролида Юрий Борисов. 

Кино съемкаси  2023 йилди бошида Бруклинда олинди. 

«Анора» киноси илк бора Канндаги  «Олтин  палмия бутоғи » кинофестивали конкурс программасида кўрсатилганида одамлар тиккалай туриб роса 10 минут чапакди уришди. 

Шеракани анжан стадионидаги кансертидаям бунчалик  чапак бўмаган. 

Кинони энг ашаддий танқидчиларам позитив баҳолади. 

Rotten Tomatoes  сайтидаги танқидчиларнинг 96 фоизи кинони мақтаб ташади. 

Анорники анордек дейишди тамшаниб.

Ашнақа.

Анора 

1993 йили Хивада италия киночилари Чингизхон ҳақида кино олганида раҳматли Мурод Ражабов ҳам суратга тушди. 

Мен ўшанда италиян режиссерига эски кўза ва мис қумғонлар топиб бериш асносида суҳбатлашиб қолгандим. (Khorazm ARTдеган фирма ташкил қилгандим ўшанда) 

Ўша пайтда мен энг зўр киноактерлар Италияда яшайди деб ишонардим. Аммо италиян кинорежиссери менга Мурод ака ва Ëқуб Аҳмедовни кўрсатиб, «Мен умримда кўрган энг яхши актер мана шу иккаласи деди» 

Фильм инглиз тилида суратга олинди. Италиянлар овозни суратга олиш пайтида срази ëзволади. Кейин даббинг қиламиз деган гап йўқ.

Мурод ака инглизча матнларни ëдлаб олиб муҳташам роль ижро қилганди…

Нега буни мен 2024 йилнинг 25 май куни эсладим? 

Гап шундаки америка киночиси Шон Бейкернинг «Анора» фильми Канн фестивали бош совринини олди. Олқиш ва тасанно. Аммо шу номдаги фильмни ўн беш йилча олдин Мурод ака ҳам олувди.

Ўша даврдаги президентнинг қизи Гулнора Каримова бу фильмни пул билан таъминлаган ва фильм кодак пленкасига олинувди.

«Анора» фильми.

Фильм  сюжети»Золушка»эртагининг яна бир талқини. Ўгай она қўлида эзилган қиз Анора қишлоқдан қочиб шаҳарга келади. Мамарўза ва секс жаллоблар ундан секс воркер ясамоқчи бўлади. Аммо олийжаноб полициячи ролини ўйнаган Пўлат Саидқосимов уни бу йўлдан қайтаради. Анора мусиқали театрга бориб қўшиқ айтишни истайди. Кекса артист Клара Жалилова, театр директори Мурод Ражабов ва кекса актер Обид Юнусовлар назарига тушади. Аммо тиргак таянчи бўлмаган Аноранинг шоу бизнес оламига кириши қийин бўлади.

Мурод Ражабов бу қиз имиджини яхшилаш учун гей имиджмейкер Мухаммад Исо Абдулҳаировга мурожаат қилади.

«Санъат фидокорликни талаб қилади» деган Обид Юнусов қизи ўлиб қолган куни саҳнага чиқиб Солиҳбой образини ўйнаган адаши Обид Жалиловни мисол қилиб келтиради.

Анора таниқли шоир Муҳаммад Юсуфнинг «Менинг отам кўк терак»  шеърини қўшиқ қилиб айтади.

Ўксинмагин о юрак

Бўлма хомуш, бўлма лол

Менинг отам оқ терак.

Менинг онам мажнунтол…

Бу ижродан Обид аканинг кўнгли тўлмайди. Дардни ҳис қилмаяпсан дейди.

Ниҳоят ўша кун келди. Анора Истиқлол саройидаги катта концертда қўшиқ айтадиган бўлди. Залда Обид Юнусов ҳассасига таяниб ўтирибди. Аммо негадир Анорага навбат берилавермайди. Обид аканинг юраги ўйнаб тоби қочади. Скорий келганда Обид аканинг жони узилган эди.

Анора ўз устози ўлиги устида қон йиғлар экан Обид Юнусовнинг «саънаткор ўз фожеасини томошабиндан юқори қўймаслиги» ҳақидаги ўгитини эслайди ва саҳнага чиқиб ичи тўла дард ва кўзда ëш билан қўшиқ айтади. 

Менинг отам оқ терак.

Менинг онам мажнунтол

Осмонда ой ёлгиздир

Ёлгизман мен хам ахир

Менинг опам ялпиздир

Синглим лола қон бағир

Тўшагим шу шўр тупроқ

Кўрпам кўкда булутдир

Менинг акам улуғ тоғ

Менинг укам бургутдур

Табассумим чақмоқлар

Ёмгирлар кўз ёшимдир

Арслон мени ардоқлар

Қоплон қариндошимдир

Ёв ҳисобин қилмайман

Мард бўлса жон фидодир

Дўстларим ким билмайман

Менинг ёрим худодир…

Парда ëпилади. Фильм тугайди. 

Бу фильмни суратга олган Мурод ака бугун ҳаëтда йўқ. Фильм учун пул берган президент қизи қамоқда. Фильмда роль ўйнаган Обид Юнусов ва Клара Жалилова ҳам оламдан ўтди. Шоир Муҳаммад Юсуф ҳам дунëдан ўтди. Балки бунда ҳам хайр бор. Хар холда улар ўзбек киноси ва шоу бизнесининг бугунги таназзуллини кўрмай ўлиб кетди.

Ёлғизман мен ҳам ахир

Менинг опам ялпиздир…

Матчонбой мана бу расмда ўрисқул Барноевнинг гўри. Бу ўрисқул катюша айтар эди. Жириновсикй билан взасос ўпишган. Хозир мана қуртларга ем бўлиб ëтибди. Ўрисқул ўткинчи, давлат бўлса абадий…

МС: Оғо уринг потяни…

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
30 ноябр 2015
Дўстлик тумани ТИИБ терговчиси Ориф Анорбоев кимдир маслаҳат учун пул тўлаганлигини билиш учун Ўктам Пардаевга ёрдам сўраб мурожаат қилган ...
15 феврал 2016
Бугунги ўзбек газеталари ҳам суви кўпу кўмири оз мақолаларга тўла бўлди. Ажнабийлар тилидан гапираётган «Халқ сўзи»га кўра, Ўзбекистон «дунёдаги ...
17 феврал 2020
Жорий йилнинг 7 февралида “Микрокредитбанк” бошқаруви раислигига Ориф Бўтаев тайинланди. Ундан олдинги раҳбар Муродилла Эшматов жорий йилнинг 17 январида ...
22 июн 2016
Истанбулнинг Бақиркўй туманидаги саккизинчи оғир жазо маҳкамасида давом этаëтган суд жараëнида қотиллик ташкилотчиси дея кўрилган Собир Шукуров ва қатлни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...