Асосий мавзулар
8 июн 2024

Блогер Мурод Махсудов нега қамалди?

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар  Яшнобод тумани суди ҳукми билан блогер ва «Эзгулик» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг фаоли Мурод Махсудов товламачилик, туҳмат ва ҳақорат қилишда айбланиб,  7,5 йилга қамалди.

Ёпиқ суд мажлисларида Мурод ўзининг ҳақлигини исботлашга кўп уринган,  аммо 7,5 рақами блогерларнинг тақдирига битилган хос рақамга ўхшайди, деб ёзди «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов.

Шу ерда Мурод Махсудовни режимнинг навбатдаги қурбони деб, қамалган блогерлар рўйхатига киритиб қўйсак бўларди. Аммо, тармоқда тарқалган аудио бизни бу ишдан қайтарди.

Блогер Мурод Махсудов танқидий постини ўчириш эвазига 10.000$ талаб қилган

Маълум қилинишича: Фэйсбукдаги “Bloger Uz” саҳифаси муаллифи блогер Мурод Махсудов, фуқаро Абдуллаев Абдураҳмон Абдухалиловичга қўнғироқ қилиб, унинг жиноятчи эканлиги, акаси билан бирга гўёки бангихона ташкил қилганлиги, Яшнобод туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи уларни мазкур жиноятларини яшириб келаётганлиги хақида маълумотлар мавжуд бўлган видеороликни “Facebook”даги “Bloger Uz” саҳифасига жойлаштирганлигини айтади.

Блогер Мурод Махсудов агар у талаб қилган 10.000$ ни Абдураҳмон Абдуллаев олиб келиб бермаса, содир қилиб келаётган жиноятлари ҳақидаги видеороликларни ижтимоий тармоқларда жойлаштиришни тўхтатмаслигини айтиб таҳдид қилади.

Шу тариқа Мурод Махсудов Абдураҳмон Абдуллаевни ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқни беришга мажбур қилган.

Сол биқинига….

Аввал ҳам ëзганимдек, маърифатли ëруғ дунëда журналист ўз иши учун редакциядан ойлик ëки гонорар олади. Блогер эса ë ҳобби ўлароқ текин ишлайди ëки, обуначиси кўп бўлса, тармоқдан пул олади.

ОАВ реклама бўлими эса реклама сотиб, редакция ва  журналистларни  таъминлайди. Айтганимдек, бу тамаддун бор бўлган ëруғ дунëдаги тутум. Бизнинг қоп-қоронғу истонимизда эса теп-тескариси. Воқеани ëритиш пуллик хизматга айлантирилган.

Айниқса, блогер дегани – ëмонам очкўз яратиқ.

Олдиндан катта пул олишади, муаммонгизни ҳал қибераман, деб. Авомам буни хизмат тури деб билиб, энасининг пенсасига, бовосининг ўлимлигини қўшиб обкеб блогернинг қўлига тутқазади.

Блогер деган апрс, «ишди бажармаса» нимаўлади? Кўпи «худоға солдим, тешиб чиғсин» деб кетади. Жаҳлдори бўлса, блогер деган апрсни тагига босиб уради. Договор есть договор. Нега бажара олмайдиган ишди бўйниға олди. «Сол биқинига» дейди.

Кейин бу апрс блогер, «мен тонқид қиғаним учун зўрландим, номусимни поймол қилишди» деб, «прямой» қилади. Ҳамма ичи увишиб, ерларга тумалаб жилаган. Оҳ-воҳ, немис порно филмьидан ҳам даҳшатли эшитилади. Хуллас, ағини биласиз.

Шу қоронғу дунëда билла яшаяппиз. Кўриб турипсиз ҳаммасни. Лекин олдинроқ бу апрслар ҳақида биннаса ëзувдим, бугун шуни яна ўқисак, балким оқл кирар бизнинг қовоқ калламизга…

Ўқиганлар дармонда, ўқимаганлар армонда. Айтмоқчи Рассом Туз отпускада, лекин унинг видеолари ҳам ҳудди бугунгидай жаранглайди.

Тағин ўқинг
31 январ 2017
«XXI аср» газетаси (26.01) Ўзбекистон либерал демократик партияси сиёсий кенгаши ижроқўми ва парламентдаги фракциясининг кенгайтирилган қўшма йиғилиши ҳақида мақола ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни Муниса Ризаеванинг ўзи ўн ...
28 феврал 2017
Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол Тошкент Халқаро аэропортига Каримов номини бериш ҳақидаги президент қарорига эътироз билдириб Мирзиёевга мактуб ёзди. ...
26 январ 2022
“Вақт машинаси” кўрсатувининг олдинги сонларида биз Ўзбекистон тарихининг хонликлар даври, Россия истилоси ва Сталин қатағонлари даври ҳақида ҳикоя қилган ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...