Дайжест
19 март 2016

Президентликка номзодлар нега суст бўлди?

“Миллий тикланиш” газетаси “Миллий тикланиш” демократик партиясидан президентликка номзод бу сайловда иштирок этишга рағбат кўрсатмаганини ёки унга фаол бўлишга “юқоридан” рухсат этилмаганини билвосита кўрсатувчи рақамларни эълон қилиб қўйди.

Газетанинг ёзишича, 2015 йилги президент сайловида қатнашадиган партия номзодига ташвиқот олиб бориш учун ажратилган маблағнинг бор-йўғи 289 миллион сўми сарфланган. Бу пулнинг жуда катта қисми, яъни 553 милион сўмдан ортиғидан фойдаланилмаган ва у Марказий сайлов комиссияси ҳисоб рақамига қайтариб берилган.

Умуман, партияларнинг эълон қилинаётган ҳисоботларида президент сайловида иштирок этиш учун давлат томонидан ажратилган катта маблағнинг асосий қисмидан фойдаланилмаганини кўриш мумкин. Бу эса эркин кузатувчиларнинг президентликка номзодлар фақат қўғирчоқ ролини ўйнаб бергани тўғрисидаги фикрларини тасдиқлайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 март 2018
Тошкентнинг Мирза Юсуф масжиди имоми Раҳматулло Сайфуддиновга 9 март куни «Озодлик» радиосини лаънатлаб, унга «жаноза ўқигани» ортидан Вазирлар Маҳкамасининг ...
27 декабр 2016
Телеграмда тарқалган видеода Тошкентнинг ТТЗ бозорида каллаи саҳарлаб тухум олиш учун навбатда турган тумонот одамни кўриш мумкин. Изохларга кўра, ...
26 май 2023
«Кел, ҳаëт аждархосига ем бўлишдан олдин бир селфи қилайлик!» – Ярим миллион бола ўқишни битирди. Уларни нима кутмоқда? Бу ...
25 апрел 2017
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманлари Ички ишлар бўлимлари бошлиқлари бирданига алмаштирилди. Куни кеча Тошкент ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...