Асосий мавзулар
20 июн 2024

Таътилдаги «маънавиятчилар» Фарғонада йиғилишга мажбурланмоқда

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов имзоси билан бугун вилоятдаги барча туман-шаҳарларга қуйидаги мазмунда хат чиқарилган.

“2024 йил 19 июнь куни соат 15:30 да Фарғона шаҳридаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалининг мажлислар залида, ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга дахлдор бўлган маънавий-маърифий соҳа вакилларининг фаолиятини такомиллаштириш, Давлат раҳбарининг муборак Қурбон ҳайити муносабати билан юртдошларимизга йўллаган табриги ҳамда юртимиздан муборак Ҳаж сафарига борган ҳожиларга йўллаган мурожаатида белгиланган вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади”.

Унда таклиф этилувчилар рўйхати ҳам келтирилган.

Бу хат йиғилишга 20 дақиқа қолганда вилоятнинг барча туман, шаҳарларининг мактаб гуруҳларига ташлаб берилган.

Хат билан бирга бу топшириқни бажаришга масъулнинг изоҳи ҳам келган. Яъни, топшириқни бажарувчи масъул ҳамма “маънавиятчи”лар 15:30 да туман халқ таълими бўлимига етиб келиши зарурлигини қайд этган.  

«Мен меҳнат таътилидаман, аммо кунда кунора қандайдир топшириқлар билан гоҳ мактабга, гоҳ “Районога” чақириб туришибди. Раҳбарларнинг кўзига ёмон кўринмаслик учун, гарчи қонуний ҳаққим бўлсада таътилда ҳам уларнинг топшириғини бажаришга мажбурман. Агар улар берилган топшириқни менга ўхшаганларга бажартира олмасалар, албатта ўзларидан катта лавозимдаги амалдордан гап эшитишади. Шунинг учун уларни ҳам тўғри тушунаман», – дейди “маънавиятчи”лардан бири.

«Менга бу хабар 15:20 да келди. Уйим туман марказидан 17 километр узоқликда. Ана-мана деб юз қўлимни ювиб, кийиниб йўлга чиққунимча ярим соатдан кўп вақт кетади, ҳозир адашмасам куннинг энг исиган пайти. Қуёш ёндираман деб ётибди. Бу иссиқда “Дамас”чилар ҳам юрмайди. Машина кутиб, омадим келиб бирорта машинага илиниб олсам ҳам туман марказига ярим соатда етиб бораман. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, ҳар қанча ҳаракат қилсам ҳам йиғилишга барибир 15:30 да етиб бора олмайман. Кеч қолиб бўлса ҳам бориш керак. Ноилож такси чақираман. Унга ҳам камида 20-30 минг сўм харажат қиламан. Олган ойлигим ва таътил пулини эса ишлатиб бўлганман. Рўзғор учун озгина орттириб қўйганим эса ҳисобли. Биз йиғилишга борганимиз учун Районо ёки вилоят ҳокимлиги йўлкираларимизни тўлаб бермайди», – дейди яна бир директор ўринбосари.

Гарчи ўқитувчилар мажбурий меҳнатдан озод қилинди, улар пахта термаяпти, пилла етиштирмаяпти, ягана ва чопиққа чиқмаяпти, деб мақтанилаётган бўлса ҳам, мажбурий меҳнатнинг бошқа кўринишлари ҳали ҳам таълим тизимида сақланиб қолмоқда.

Сизнингча, мактаб директорлари ўринбосарларининг таътилда ҳам йиғилиш ва турли топшириқлар билан қийнаш мажбурий меҳнат эмасми? дея куйинади фарғоналик яна бир ўқитувчи.  

Ўқитувчилар ва “замдиректорлар” ўз исми фамилияси ва тумани, мактабини кўрсатувда айтишимизни исташмади. Тўғрироғи, кейин босим бўлишидан қўрқишди. Элтуз Ўзбекистондаги мажбурий кўринишларига оид холатларни ёритишда давом этади. Видеоларимизга лайк босинг. Каналимизга обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
21 декабр 2015
Марғилоннинг Тўқимачилар комбинати шаҳарчасининг кўпқаватли уйларида яшовчи икки юзга яқин одам газ йўқлигидан норозилик билдириб, кўчага чиқди. 18 декабрь ...
13 апрел 2022
Украина можароси ҳақида ўқийвериб, бир қизиқ воқеа эсимга келди. Анча йиллар олдин бир тилшунослар форумида украин тилидаги бир йўл ...
26 феврал 2024
Тарихчи олим Анвар Назир 2018 йилнинг 26 феврал куни «Элтуз» нашрига Қўқонда Қўқон мухториятининг 100 йиллиги тадбирини ўтказишга рухсат ...
28 июн 2021
Бу табиат ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида жамоатчиликнинг халқаро банкларга қандай таъсир ўтказиши мумкинлиги ҳақида Бенквоч томонидан тайёрланган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...