Туркияда ўзбек аёлларини фоҳишаликка мажбурлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Туркиянинг Кония шаҳрида хорижлик аёлларни суратга олиб, каталог яратиб фоҳишаликка мажбурлаган, кечаси 5-6 минг лира эвазига харидор топаётган тармоққа қарши “Пиёда” номли амалиёт ўтказилган.
3 ойлик кузатувдан сўнг ўтказилган амалиётда 5 киши қўлга олинган ва 3 киши яшаш жойини тарк этмаслик шарти билан озод қилинган.
Жиноий тўда қурбонлари бўлган 24 нафар, асосан ўзбекистонлик аёллар депортация қилинди.
Шубҳали шахсларнинг аёлларни суратга олгани, каталог яратгани, интернет саҳифаларида чоп этгани, кечасига 5-6 минг лиралик харидор топгани ва танланган аёлларни такси билан учрашув жойига жўнатгани аниқланган.
Гумонланувчилар уйида тинтув ўтказилганида 1 дона ов милтиғи, 50 дона наркотик таблетка, 25 минг 660 доллар, 95 минг 205 лира, 70 минг ўзбек сўми ҳамда тилла сирға ва билагузуклар топилган. Элтуз Ўзбекистон ҳамда ўзбеклар билан боғлиқ одам савдоси ва бошқа жиноятларга оид воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг. Агар айрим ёпиқ видеоларни кўришни ёки шунчаки каналимизни қўллаб қувватлашни истасангиз, супер раҳмат кнопкасини босинг. Соғ бўлинг.