Асосий мавзулар
19 июл 2024

Бер порани ўлдир фуқарони – РТдан ваъз

РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман. 

МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ишитамиз. Ничиксизла мўччи ойбика, хўжик биррило. Хиводайи Гулнора бийи, Исмойил олқош, Сопоргул опо, Сўлтонпошшо апкала, ҳокимла, Матчон бувони Москвадайи асрак охтиқлори ничиксизла… 

РТ: Матчон Суқулиш, тўйда салом айтгандай бўлдингми? 

МС: Оғо, хозир қури саломни қизиқи йўқ. Касмагинча қон чиқмийди. Пл билан гўришиш гарак. Бар порани – ўлдир пуқарони. 

PORANEWS 

RT Урганч санъат мактаби бўлим бошлиғи Боғотлик чмони мусиқа институтига ўқишга кириши эвазига 4 минг доллар олган вақтида ушланди. 

MS Артис бўлиш учун поро баржакми би етмак қон тошоғон? 

РТ УрДУ декани Гурланлик лохни ижодий имтиҳонлардан ўтказиб бериш эвазига 2600 доллар ва 2,5 млн. сўм олганида ушланди. 

МС Ина киштак ротаолло. Туямўйин сардориман, воҳай вохай рота олло 

РТ: Олмалиқлик эшшак спорт университетига киритиб қўйиш эвазига Олмалиқлик овсардан 3 ярим минг доллар олган вақтида ушланди. 

МС: Ҳа қорсилдоп учиб, гурсилдап синғий. Барганам олғоном. 

РТ: Қамашилик апрс Боёвутлик чмони ТДПУга киргазвораман деб 5 минг доллар олганида ушланди.

МС: Моллим бўлиш учунам поро бариладими. Ибий устозинга балли… 

РТ: Қарши инновацион таълим университетидаги апрс 3 та лохни ўқишга киритиш учун 11 минг 700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 

МС: Юртни порахўр босипти.  

РТ: Яшнободлик апрс Ўртачирчиқлик лохни ИИВ Академиясига киритиб қўяман деб 22 минг доллар олганида ушланди. 

МС: Пора барип милиса бўлиб, кейин холқни итдийн долийди било. Сипохи пора истар. Мўлло ижора истар¸ бечоро чоро истар. Бир чоро замон борму? 

РТ: Буни ким ëзди, Матчон Суқилиш. 

МС Аваз Ўтар ëзди буни. Аваз Ўтар ичи гетар. Новви давади Навоий отомиз, соëсинда ëтимиз… 

Жингл 

МС:  Оғо Тошкентдаки Мухаббат апикадан бир сури савол галипди.  

Ватандошим Муҳаббатнинг саволларига жавоб.  

1.     Катта аудиторияга эгасиз. Лекин, шу аудитория эрки сизни қўлингизда бўлганида, қайси ёш вакиллари сизни кўпроқ кузатиб боришларини ҳоҳлардингиз?

Жавоб: Ëшидан қатъий назар илмли, закий ва юраги янгиликка ташна ватандошлар кузатишини хохлардим.

2. Дунёқараши кенг, моҳир ва маҳоратли журналистсиз. Сизни бу даражага келтирган асосий сабаблар нималарда? 

Жавоб: Илтифот учун раҳмат. Рассомликка ўқиб юрганимда санъат ҳақида чоп қилинган китобларнинг мазмунан саëзлиги ҳақида мақола ëзувдим. Бу мақола 1983 йили «Ўзбекистон санъати» журналида босилди. 1988 йилдан бошлаб сиëсатга оид мақолалар ëза бошладим. 1990 йили бутуниттифоқ «Муносабат» газетасида «Эхтиëт бўлинг, эшиклар ëпилади» деган катта мақолам нашр бўлди. 1994 йилдан бошлаб эса доимий профессионал журналистика билан бандман. Савияли контент яратишни Тошкент ва Олмаотадаги интернюс семинарларида¸ АҚШнинг Висконсин паблик ТВсида устоз Жерри Ҳофман ўргатди. Би Би Сининг Буш хаус (Лондон) қароргоҳида ўқиганим ҳам кўп нарса берди.

3. Ўқиган қайси китоб қаҳрамонини ўзингизга кўпроқ ўхшатасиз? 

Жавоб: Нобел совринли ëзар Ўрхон Помуқнинг 2014 йили ëзган романи Kafamda Bir Tuhaflık бош қаҳрамони бўза сотувчи Мавлут.

4. Қайси мавзуларда кўпроқ гапириб, ёзгингиз келади? 

 Жавоб:  Визуал санъат, кино ва опера ҳақида. Операни қайси тилда бўлса ҳам ич-ичимдан ҳис қилиб тинглайман. Шу билан бирга давлатчилик, истихборот ва ўтиш давридаги рухий фалажлик манзараларини ҳам ëзгим келади. «Кечир амма» ва «Тошкент 1984» китобларини тугатиб қўйишим керак. Хивада 1872 йили хон амри билан сўйилган рассом, инженер, қурол ҳамда соат ясовчи Дурди ҳақида «Чуқолоқ» деган қисса режалаганман. Дурдини Ичан қалъадаги чуқолоқда сўйишган. Дурди милтиқ шаклини илк бор керамика товоқда акс эттирган эди. (Каттабоғ керамика мактаби) 

5. Онангиз билан қачон охирги марта телефонда кўришиб, гаплашдингиз? 

Жавоб:  Кеча гаплашувдим

6. Сиз яшаб келаётган Европада Хоразмга оид қадриятнинг парчаси учрадими? 

Жавоб: Берлин, Париж ва Мадрид музаейларида қадим Хоразм тамаддунига оид экспонатлар бор…

МС: Мандам бир савол бо. Камбағалликни қисқартириш министрини тонқоси ким? 

Вазир Мусаевнинг танкаси ким?

Таъмагирлиги учун судланган журналист Мавжуда Мирзаева билан ишдаги ишқ муносабатларида бўлган бу шоввознинг танкаси тепада. Ким у танка? Ариповми? Генерал Парпиевми? Ëки Мирзиëев? 

2011 йилда, яъни Каримов даврида Мусаев АҚШга қочиб борган ва у ерда сиёсий бошпана олган. Каримов ўлганидан кейин Мирзиëв даврида Мусаевнинг пилиги кўтарилди. 

Солиқ қўмитасининг бошлиғи ва бош вазир ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига кўтарилди. Хозир мана “камбағалликни қисқартириш билан” банд.

Менга маълум бўлишича, Мусаев, Бош вазир Абдулла  Ариповнинг кассаси¸ ҳазинабон “ҳисобчиси” ва  ҳукуматнинг юқори бўғинларидаги коррупцион занжирнинг муҳим ҳалқаси. 

Беҳзод Мусаевнинг ўтмиши ҳам қоронғи. Лекин Мусаевнинг танкаси фақат Арипов деб узил кесил айта олмайман. Билишимча Мусаев чет элларда ўқиб келган, замонавий бошқарувни билади деб жорий раҳбар Мирзиёевнинг ўзи танлаган. Танка кимлиги аниқ бўлдими?

Мусаев 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 

1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. 

1998-2002 йиллар оралиғида Молия вазирлигида давлат қимматбаҳо қоғозлар бозори назоратини юритиш билан шуғулланди. 2006-2010 йилларда Ҳисоб палатасининг раиси бўлган. Беҳзод Мусаев 2010-2011 йилларда Давлат солиқ қўмитаси, ўша пайтлардаги раис генерал Ботир Парпиевнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. 

2010 – 2011 йилларда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари бўлган. 2018 йилнинг декабридан эса қўмита раиси лавозимларида ишлаган. 

2018 йили Беҳзод Анварович Мусаев, ИИВ қидирувдагилар рўйхатида бўлган ва ҳар бир столбада унинг қидирувдаги расми турган.  

Мусаев¸ Ўзбекистон Жиноят Кодексининг олтита моддаси, хусусан, 167-модда (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)¸ 175-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш)¸ 178-моддаси (Чет эл валютасини яшириш)¸ 179-моддаси (Сохта тадбиркорлик)¸ 184-моддаси (Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) ва 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) да кўзда тутилган жиддий иқтисодий жиноятларни содир этганликда гумонланганиб¸ қидирувга берилган. 

2020 йилнинг май ойидан буён Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаётган эди. 

Хозир Камбағалликни қисқартириш вазири.

Оëқлар бош, бошлар оëқ бўлган янги Ўзбекистон

МС: Оғо ишитдингизми Трампни қулоқиннан отдило. Ëш вохтимизда воғирди атсак қулоқингни касаман давадила.

РТ: Демократик эл юртларда бошлиқ кўпи билан икки срўк ўтириб кейин кетади.   Максимум 8 ë 10 йил «тепада ўтиради» ҳолос. 

Бизнинг истонларда эса кўти креслога сварка бўлганларни азроил алмаштириши кутилади холос. (Каримов билан бўлгани каби). Баъзан азроилни кутмай баъзи группаларда бу кўти креслога сварка бўлган диктаторни онтариш каби табиий  истак пайдо бўлади. Яқин тарихда Борис Шихмуродов Туркманистондаги суппермуротни онтармоқчи бўлган эди.  

Бундан олдин Мирсаидов гуруҳи Каримовни тўнтармоқчи бўлувди. Қирғистонда эса камида тўртта президентни онтариб ташашган. 

Шу ой бошида Тожикистон парламентнинг собиқ депутати, мамлакат Демократик партиясининг собиқ етакчиси Саиджафар Усмонзода давлат ҳокимиятини куч билан эгаллаб олишга уринганликда айбланиб қамоққа олинди. 

Тожик ҳукумати расмий баёнотида “Усмонзода ўзининг жиноий режасини амалга ошириш учун мамлакат ичкарисида ва хориждаги турли ижтимоий қатламлардан ўз тарафдорларини ёллаб, аҳолини норозилик намойишларига ундаш учун хорижий давлатлардан бирининг вакилидан 10 миллион доллар сўради ”дея иддао қилинади. 

Айнан қайси давлатдан 10 миллион сўрагани баëнотда очиқланмади.  

Баъзан мустабид ҳукуматлар айбсиз одамни ҳам «давлатни онтармоқчи» деб қамаб ташайверади. 

Аммо Усмонзода ва  Тожикистондаги ички вазиятни яхши билганлар тўнтаришга уриниш эҳтимолини истисно қилишмаяпти. 

Усмонзода ҳибсга олинганидан бир кун ўтиб, хориждаги мухолифат партиялар ва ҳаракатларни бирлаштирган Тожикистон Миллий Альянси ташкилоти раиси ўринбосари Шарофидин Гадоев «Озоди» радиосига берган интервьюсида Саиджаъфар Усмонзодани таклиф қилган россиялик генерал ҳақида гапирди. Гўёки генерал унга янги ҳукумат етакчиси ролини ўз зиммасига олишни айтган, чунки «Россия Тожикистонда янги ҳукумат истаётганини» ва айнан шу нарса Усмонзоданинг позициясини ўзгартирган эмиш. 

Россиялик эксперт Андрей Серенко тахминича, “ҳокимият учун ички кураш” кетяпти ва ҳокимиятнинг отадан ўғилга ўтиши орқали тепадаги ўзгаришларга тайёргарлик бор.»  

Элтуз суҳбатлашган тожик журналистига кўра, Раҳмоннинг ҳокимият алмашинуви бўйича режаси, яъни ҳокимиятни отадан болага ўтиш схемасига Путин изн бермаяпти. 

Озарбайжон ва Туркманистонда мумкин бўлган схема Тожикистон учун раво кўрилмади. 

2 июль куни “Озоди” радиосига гапирган терговга яқин манбанинг айтишича, тергов давомида Усмонзода ўнлаб одамни давлат тўнтаришига уринишда шерик сифатида кўрсатма берган ва шу сабабли улар сўроққа чақирилган.  

Онтарилиш эҳтимоли бўлган Эмомали Шарипович Рахмонов 1994 йилнинг ноябридан бери Тожикистонни бошқариб келади. 1952 йили Данғарада қашшоқ деҳқон оиласида туғилган Раҳмон иккичилар ўқийдиган ПТУни тугатган холос. (Унинг кейинчалик олий маълумот олгани шубҳа остида). 

МС: Оғо, Путинни на иши бор биза билан. Маннан батар суқилишади. Ўлдириб тошош гарак хоропни. 

РТ: Нега Путинни ўлдириш керак?  

Албатта, Путин уруш олиб бораётган ягона одам эмас. 

Албатта, ракеталарни нишонга отган Путиннинг ўзи эмас, Украина шаҳарларини харобага айлантирган Путиннинг ўзи эмас, украиналикларни жисмонан ўлдирган Путиннинг ўзи эмас. 

Тўғридан-тўғри уришаётган юз минглаб руслар бор, ҳарбий-саноат мажмуасида яна юз минглаб одамлар ишлайди, «биз мажбур бўлдик», «деганлар миллионлаб. 

Аммо бу миллионлар ва Путин ўртасида фарқ бор.

Ва фарқ аниқ бўлганидек, муҳимдир. 

Агар Z-тарғиботчилар, ўрисқуллар ичбурғидан ўлса уруш тугамайди. 

Агар камуфляж тўрларини тўқиётган холалар бошига ажал келса, уруш тугамайди. 

Агар Ҳарбий завод ва нефт омборига бомба тушса у тугамайди. 

Агар Керч кўприги устига  азройил келса, у тугамайди. 

Агар дронлар Балтимор аеропортига етиб борса, у тугамайди. 

Агар улар рус харбий поездига етиб келса, у тугамайди. 

Агар Киевга тушганидек Москвага бомба туша бошласа ҳам, уруш тугамайди, йўқ. 

Ва Агар у  бомба Путиннинг  бошига тушса уруш тугайди. 

Албатта, 5 дақиқада эмас. 

Лекин бу Лавровлар, Мишустинлар, Володинлар, Патрушевлар ва Белоусовларнинг барчаси Путинсиз урушни давом эттирмайди. 

Улар ҳарбий ҳаракатларнинг интенсивлигини кескин камайтиради ва урушни тўлиқ тўхтатиш эвазига шахсий кафолатлари учун савдолашгани Ғарбга югуради. 

Ахир Гитлер ҳам ёлғиз жанг қилмаган. Аммо немис зобитлари уни бир неча бор ўлдиришга ҳаракат қилишди, чунки улар Гитлер тирик экан, уруш тугамаслигини жуда яхши тушунишганди.  

МС Оғо уринг потяни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
20 апрел 2020
Депутат отасига ишониб ёки орқамда  «окахон»ларим бор деб карантин тартибларини  бузаётганларни умуман аяб ўтирмаслик керак. «Самосуд» демоқчи эмасман, бу ...
13 октябр 2023
Мустақил равишда текширилган маълумотларнинг қабул қилиниши тўғрисидаги суд қарори Ўзбекистонда меҳнат ҳуқуқлари бўйича ҳисобот бериш учун узоқ давом этадиган ...
8 феврал 2021
Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовани “Ўзбек маликаси” деб аташарди. У эстрада хонандаси, мода ва заргарлик буюмлари бўйича ...
3 май 2020
Ҳеч қачон рус халқига кин ва нафрат туймадим. Аксинча, ёшлигимда Русия билан боғлиқ ишларимда (адабиётда каби сиёсатда ҳам) жуда ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...