АҚШ полицияси онаси ва яқинларини ўлдирган ўзбекнинг шахсини очиқлади
Онаси ва яқин қариндошларини чавақлаган ўзбек қотилнинг исми Шахбоз Ражаббоев! Унинг ақли ҳуши жойида бўлган. Американинг энг йирик банкларидан биридан ишлаган.
62-пресинкт биносидан қамоққа олиб кетишаркан. Репортерлар унга қараб “бирор нарса дегин”, “болаларни нима нима қилдинг”, “нега бу ишни қилдинг” дея савол билан юзланишади. Шаҳбоз Ражаббоев индамайди. Америка қонунчилигига кўра унинг мухбирлар саволига жавоб бермасликка ҳаққи бор.
Нью Йорк полицияси 21 июль куни Бруклиндаги котилликни содир эткан 24 яшар ўзбек эркакка карши расмий айбловни эълон килди.
Котилликни амалга оширган шахс Шахбоз Ражаббоев эканлиги аниқланиб матбуотга билдирилди.
Шаҳбоз Ражаббоев шанба куни Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида 56 яшар онаси, акасининг 27 яшар хотини ва 4 ва 5 ёшли жиянларини пичоқ билан чавақлаб сўйиб ташлагани Америка жамоатчилигини дахшатга солган эди.
Ражаббоевга карши 4, 1-Даражали котиллик, ва 4, 2-даражали котилликни амалга оширганлик айблови қўйилди.
Америка Қўшма Штатларида котиллик даражаларга қараб квалификация қилинади. Инсон ўлдиришнинг энг огир тури бу 1-даражали қотиллик, яъни Felony Capital Murder.
Бу қотиллик турига олдиндан режалаштириб, ўлдириш мақсадини олдиндан ният килиб одам ўлдириш киради.
2-Даражали котиллик жахл, режалаштирмаган холда одам ўлдиришга айтилади.
Баъзи холларда қотиллик тафсилотларига караб, инсон бирданига бир инсон ўлими учун 1 ва 2 чи категорияда қотилликни амалга оширишда айбланиши мумкин.
Нью Йорк Американинг ўлим жазоси қўлланилмайдиган Штати хисобланади. Ҳибсга олинган Ражаббоев ҳар бир 1 тоифа қотиллиги учун 25 йилдан умрбод камок жазоси, ҳамда 2 тоифа қотилликнинг хар бири учун 25 йилгача қамоқ жазоси, жами 200 йил қамоқ жазосига хукм килиниши мумкин.
Ражаббоевнинг ментал соғлом ва наркоман бўлмагани холда, жиноятга қасддан атайин қўл урганлигини унинг тармоқдаги дигитал изларидан билса бўлади.
Тармоқдаги билгилардан келиб чиқилса, Ражаббоев Американинг энг йирик банкларидан бири бўлмиш Bank of America банкида linux developer вазифасида ишлаган деган хулоса чиқади.
Бруклин Полицияси офицерларидан бирининг норасмий баёнотига кўра, Бу оила Ўзбекистондан 2010 йилда Грин Карта лотереясини ютиб олиб Америкага келган ва 10 йилдан ортиқ 1590 Бруклиннинг Ғарбий 8 чи кўчасида истиқомат қилиб келишган.
Аввал Элтуз ҳабар берганидек, Биринчи бўлиб жиноят содир этилган квартирага болаларнинг отаси, Мафтунахоннинг турмуш ўртоғи етиб келган.
У квартирага кириб қўллари қонга ботган укасини кўрган. Унинг «Хотиним қани? Болаларимни нима қилдинг?» дея бақирганини қўшнилари эшитган. Кейин у полицияга қўнғироқ қилган. Болаларнинг жасади уйнинг кийим сақлаш учун мўлжалланган омбор-шкафидан, ахлат ташлаш учун мўлжалланган пакетга ўралган холатда, онанинг жасади кўрпага ўралган холда диван орқасидан, хотинининг жасади эса бошқа бир хона бурчагидан топилган.
Қотиллик сабаблари прокурор тарафидан судда очиқланиши кутилмоқда. Элтуз Америкада яшаётган ўзбеклар жиноятига оид хабарларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг. Агар айрим ёпиқ видеоларни кўришни ёки шунчаки каналимизни қўллаб қувватлашни истасангиз, супер раҳмат кнопкасини босинг. Соғ бўлинг.