Асосий мавзулар
19 июл 2024

Хотин гўрда, эр қамағда – РТдан ваъз

Мана ит қувган гадойдек хафтаям зувв этди, ўтди кетди. Яна сизларнинг қошингиздаман. Суҳбати ду анда маззаку, дейди Хайëм. Юз минглаб одамлар билан суҳбат мазаси астрономик ўлчамда гўзал. 

МС: Юз минг амас, 660 мингнан ошдиқ оға. Ничиксизла жоллимисизло. Хўжикла, мўччи ойбика, хўширой  опобийила… 

РТ:  

Ғусса чўкса, дўстим, дилингга, 

Табассум қил, қув ғамни нари. 

Уйма қовоқ, чекма азият, 

Унут бўлар пайт етиб бари. (Лермонтов) 

МС:  

Ўй отизда ўтирвадим ўйлониб, 

Рассом оғом галаварди соллонип. 

Рассом оғом галаварса соллонип, 

Солом бардим бол чувиқдин тўлониб… 

Оғо ина соломлошипом бўлдиқ. Инди шумховорлони қойдирип қойдириоаринг ëпо касак зингитгоннин.

Шумхабарлар

Польшада ўзбек эркак 15 ёшли украиналик икки ўсмирни пичоқлади. Украинлар банисада. Ўзбек қамағда 

МС: Дак юрмиди би хоропло. Яқинда бийри бийрини этини йиди бу отонгни кувишини гийган тарс йўнқоло…

13 ёшли қизга жисмоний ва руҳий азоб берган зангиоталик ўгай она қамалди 

МС: Ўммолоқ. Уллироқ сўроқ бариш гарак ади ҳўкмон… 

Россияда депутатни урган ўзбек 19 ёшли Мурод Мусуровга 1 ой 29 кун қамоқ жазоси тайинланди. 

МС: Урдими ўрисни. Дим ëхши бўлибди. Динсизни ҳоққиннон копр чиқоди…

Россиядаги автобус ичида бир ўзбек яна бир 32 яшар ўзбек эркакни пичағ билан сўйиб ташади. Ўзбек моргда. Қотил қамағда. 

МС: Ина киштак ротолло. Ойтдим вулоро, дак юри хононгдо оқиб дап. Гапа қулоқ сомиди би монлойи қороло… 

Жондорда икки қизини аёвсиз калтаклаган урод хотин жаримага тортилди

МС: Ўммолоқ.  

Самарқандда эр 23 ёш келинни кетмонда чопиб ўлдирди. Хотин гўрда. Эр қамағда.

МС: Ина гарак бўлсо. Катман ушоғон катман. 

Бухородаги мактабда «ўқитувчи» хотин ўқувчи болани эзғилаб уриб ëтибди.  

Яна ўша товус жемпер кийган, эри давно итармай қўйган, педучилиши дипломини олиб, қоғанини сиртдан ўқиган «недоттрах» саводсиз  маллм хотин. Жохил оя. 

Қайнанасидан кўрган зулмни, эридан еган таëғини, саводсизлиги учун текширувчилар силтовидан кўрган аламни боладан чиқаряпти.

МС: Шу манглайи қароға миллион доллар ойлик барсангам ўзгармийди.  

Бу маллимни ҳуқуқдан махрум атиб, мактабни эшикина яқинлаштирмийдон атиб қўйиш гарак.

Бухорони бузган ипирисқилар шунақа мактабда урилган бўлса керак.  

Таълим тизимини Хилоладан  олдин Каримов давридаëқ ботқоққа чўктиришган. Бу мевалари холос Матчон. 

МС: Оғо, қисқосиннон қойтаварманг. Сал узинроқ атип уринг гуррингни 

Келинига секс тегажоғлиқ қилган «адажон» 

Одатда қисқа ëзаман. Бобур бовомиз айтмоқчи, «ëзганга ҳам ўқиганга ҳам осон бўлсин» дея.  

Кўпчилик узун текст ўқимайди, кўпчилик эса ҳарп танимайди. Аммо ўқишни истаганлар учун тафсилотли қилиб ҳам ëза оламан. 

Воқеадан билгингиз бор. 70 яшар қайната келинини мошинага қамаб, сексуал тегажоғлиқ қилган. Келин буни эрига айтса, эр ишонмай хотинининг «бортини берган». 

Келин судга арз қилди. Суд ўзининг 16 июл кунги мажлисида қайнотани айбдор деб топиб, 3 суткага қамади.

Шу!

Аммо Толстой ўзининг «Анна Каренина» рўмонида ëзганидек, бу битта хотинга оид бахтсизлик эмас. 

Кеча туғилмадик. Шу эл ичида яшаяпмиз. Ўткан аср олтмишларида, етмиш, саксон ва тўқсонларида ҳам келинини зўрлаган қайноталар ҳақида эшитганмиз.  

Кўп холларда иснодга чидамаган келин ўзиниинг устига бензин қуйиб ëқиб юборарди. 

Сексуал озабоченныйлик ўзбекларнинг генида алоҳида формалашиб, бетонлашишга ҳам улгурган. 

Чиноздаги воқеа бир неча ўн йиллардан бери давом этиб келаëтган юзлаб воқеалардан бири. Фарқи келиннинг жамоат фикридан қўрқмай қайнотасини судга берганида… 

Суд ҳужжатида «ҳуқуқбузарлик» деб малакаланган воқеа ëз кунларининг бирида, яна ҳам аниғи 27 июн куни юз берди.

(Аслида қайнатанинг ўз келинига шаҳвоний шилқимлиги анчадан бери бор эди.) 

Хуллас, 27 июн. Пайшанба. Негадир ўзбеклар шу пайшанба куни хотин устига сакрашни одат қилишган. Қайната атрофга қараса сакрайдиган трамплин йўқ. Ëш етмиш – иш битмиш.

«Наҳотки ҳаëтимнинг кузи келди. Қани унинг ëзи баҳори?» дея ичидан қиринди ўтган жалатай қари қирчанғи, ëшлигида ëд олган маршни ҳиргойи қилиб «ҳужумга ўтди» 

«Это есть наш последний. И решительный бой.» дея мошинасига минган бобойнинг ҳадафи аниқ эди. Замонавий тиббиëт яратган «дом кран» дори 70 яшар чолни ҳанги эшшакка айлантирганди. 

Жувонларнинг ҳирсини қўзитадиган парфюм исли сув сепган қайнота келини ишлайдиган идора олдида мошинни парк қилиб турди.

Ўша куни келин ишдан чиқса «адажонни» мошини турибди. 

Қайнота бўлса «Шундай келинимиз бор экан», деб улуғ Қодирийдан иқтибос келтиради. 

«Уйга ташаб қўяман» дейди «адажон».

Суд ҳужжатидан иқтибос: 

«2024 йил 27 июн куни соат 17:30 ларда 1954 йили туғилган чинозлик М.К келини ишдан чиққан вақтида унинг иш жойи олдида туриб келинни яшаш хонадонига олиб бориб қўйишини айтган. Келин қайнотасининг автомашинасига чиқиб, уйига бирга қайтган» 

Келин рул тепасидаги кўзгуда «адажон»нинг тиржайган башарасини кўриб, ҳавотирга тушади. Хотинларда олтинчи хис, интуиция бўлади. Улар жинсий тажовузни олдиндан юз фоиз сеза олиш кеби ноëб қобилиятга эга.

Неандерталларнинг сапиенс билан қўшилганидан бери ўткан 40 минг йиллик тарихнинг мияда қолдирган изи бу.

Мошин Чинознинг овлоқ жойига етганда секинлайди.

Қайнота деган биомусор автомашинани йўлнинг четига олиб тўхтайди ва келиннинг қўли ва сонини ғижимлаб ушлаб уни яхши кўришини, ундан иш жойидан рухсат олса Самарқанд шаҳрига олиб бориб, айлантириб келишини ҳис-ҳаяжон билан айтади. 

Келин мошинадан тушиб кетмоқчи бўлади, аммо қайнота барча эшикларни қулфлаган эди.

«Самарқандда миймонхонада қоламиз. Сени севаман. Сенга ошиқман. «есть еще порох в пороховницах» деган етмиш яшар қари жалатай асбобини чиғориб кўрсатади. «Келин, сиздикини ялаб, жаннатни бу дунëда кўрсатаман» дейди бу ипплос чол.

Билат. Наҳот инсон шу қадар разил? Разолат ва сафолат бўлса шунчалик бўлар! 

Келин бўлса «ухажер адажонининг» бошига сумкаси билан солади. Бақириб йиғлайди.

Қайнота қўлидан калитни олиб, тугмани босиб эшикларни очади. Келин ташқарига чиқиб такси тутиб уйига етиб олади.

Уйда пижама кийган қобил ўғил шланка билан тротуарга сув сепиб юрарди.

«Эр нимага керак?» – эр деган твар шунақа пайтда кўкрагига бошингни қўйиб йиғлаб дардингни айтиш учун керак.  

Хотин киши доим эридан ҳимоя кутади. Унга ўқталган қиличу найзаларга қалқон бўлса деб орзуланади. Аммо тарихий жараëнларда деградация бўлган эркаклар бу умиднинг мингдан бирини ҳам оқлмайди.

Қайнатанинг секс ҳужумига учраган келин ўз дардини эрига айтди.

«Нима двосан қанжиқ. Отамга тил теккизма!» 

Шундан кейин «адажонга шак келтирган» шаккок келин ота-онасини уйига обориб ташлаб келинди. 

Ўзбек халқи тўқиган эртакларда ўгай қизни ўрмонда адаштириб келишади, реалликда эса келин ота-онасиникига бадарға қилинади.  

Келин учун бу «двойной удар» бўлди. 

«Агар муаммонинг бошқа ечимини топа олмасанг, ҳуқуқий йўлдан бор»  

Бу ақлли гапни ким айтган бўлса ҳам тўғри айтган. Ўзбекистон ватандоши ва мавжуд конституцияга биноан эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлган келин судга арз қилди.

Суд ҳужжатидан иқтибос: 

1954 йилда туғилган М.К. 2024 йил 27 июнь куни соат 17:30ларда келини М.Н.ни ишхонаси ёнидан машинасига миндириб, уйга олиб кетаётганида унга шаҳвоний шилқимлик қилган. Қайнота келинининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб, номақбул хатти-ҳаракатларни содир қилгани аниқланган. 

Келин қайнотаси сабаб, оиласи бузилиб кетаётганини билдириб, суддан қайнотага қонуний чора кўришини сўраган. 

Суд қарори билан ҳуқуқбузар эркакка маъмурий жавобгарлик кодексининг 41-1-моддаси 1-қисмига асосан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

Шу!

Гап уч сутканинг кам, ë енгил жазо эканлигида эмас. Муҳими, бу шилқим «адажон» суднинг қора курсисида ўтирди. Муҳими келин «уйдаги гапни кўчага чиқарди». Муҳими келин ўз ҳуқуқини ҳимоя қилди.

МС: Новви давади, дераварсин Навоий дойи… 

Ҳижоб кийган жаннатга тушади деб эшитган ўзбек эркаклари бирин кетин ҳижобга кира бошлади. 

МС: Аркакларам қийин бўп қолди. Гўза  яқин бўса даррав илиб гетади акан гўйдиргила. Юзини баклап  юрса гўз даймиди.

Бурқани ечсанг ичидан ўзбек эркак чиғиб келяпти саловат айтиб. Бу менга таниш туюлди.  

Бурноғи йили Шарқий Oвропадаги шахарлардан бирига иш билан борувдим. Ҳамкорим билан учрашишмиз керак. «Шундоқ марказий майдондаги от ҳайкалини олдида кутиб тур» деди ҳамкор.  

Мехмонхонадан пиëда юриб, от ҳайкали олдига бордим. Гавжум жой экан. Реклама учун телефон аппарати ва музқаймоқ кийимини кийган рекламачилар аққа баққа ўтиб юрипти.  

Бирдан битта телефон аппарати билан музқаймоқ менга яқин жойда бир бирига қапишиб туриб қолди.

Телефон апарати  шакл¸идаги костюм ичидаги одам ўзбек тилида ëнидаги «музқаймоқ»қа «носинг борми Шокр» деди. 

«Музқаймоқ» бўлса «бор кеча Тошкентдан келган свежий» деб нос узатди.  

Билсам, реклама ширкати ëллаган ўзбек боллар экан. Улар телефон кийимини кийиб шахарда кезгани учун пул олишар экан.  

Шундан кейин бошқа кўп шаҳарларда кўрдим кўчада юрган телефонларни.  

Ҳар доим уларга қарасам ичида ўзбек бордай туюлади. 

МС: Хозир узбеклар хар балони ичиннан чиқиб галëтирло… 

Сексуал озабоченнийлик ўзбекларнинг асосий белгиси

1988 йили Германиядаги нашриëтдан таклиф келди. Борадиган бўлдим. У пайтда ОВИР деган идора ходими пашша қўриб ўтирарди. Мамлакат темир парда остида. Ҳеч ким ҳеч қаерга бормайди.

Хужжатларимни кўрган ОВИР ходимининг биринчи гапи шу бўлди: «Чет элга борганингда яланғоч хотинлар сени тагига босади» 

Берлин марказидаги меҳмонхона рецепшнида бир ўрис хотин ишлар экан. Мени Ўзбекистондан эканимни билиб кулди.

«Яқинда Ўзбекистон раҳбарларидан иборат делегация келиб кетувди. Порно канал улаб бер хонага деб бошимни қотиришди. Битта ўзбек дипломати телефон секс билан шуғулланиб, катта қарз бўлиб қолди. СССР элчихонасига қарз қоғозини юбордик»

1994 йили Ўзбекистонда илк мустақил ТВ канал очадиган бўлдим. 46 та давлат идорасидан «добро» олишим. керак. Почта, телеграф, аэропорт, об хаво идораси, РПОРТ деган идора ва албатта матбуотда давлат сирларини сақлаш қўмитаси…

Барча 46 идорадаги эркак мулозим тиржайиб «порно қўясанми кечаси» деб савол берди. 

Бир иккитаси пора учун порно вихээс кассета сўради. Мустақил ТВ албатта порно кўрсатади деган фикр бутун ўзбек мулозимлари шууридан ўрин олган эди.

Ўша 1994 йили АҚШдан бир журналист қиз келди. Кўҳна Урганчга борадиган орзуси бор эди. Мен уни Урганч Нукус поэздига чиқариб қўйдим. Урганчда тушиб Шовот туманидаги чегарадан ўтиб туркманга борадиган бўлди. 

Поэздда мен уни шовотлик таниш болаларга топширдим. Қараб боринглар деб. Бу болалар Обид қорининг шогирдлари эди. Кейин менга маълум бўлишича, бу рижоллар кечаси билан меҳмон қизга тажовуз қилишга тинмай галма галдан уринишган. Қиз милиция чақиришга мажбур бўлган…

Бундай мисоллар миллиард… Энг сўнгиси. 27 июнь куни 40 яшар галварс Қўшмурод Бобомуродов икки нафар 19 яшар қизларга сексуал шилқимлик қилиб  «Матиз»да тўсиб  йўлни тўсиб қўйган.  

Шундан сўнг у қизларга машинасига ўтиришни буюрган. Қизлар рад қилган. Бу биомусор бўлса, уларнинг қизлигини бузмасдан, ялаш орқали секс қилишни таклиф қилган. 

Ўзбекистон қашшоғи Бобомуродов Қўшмурод Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддасида (жинсий зўравонлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, 3 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди. 

Пенелнийдаги тахта каналар шу иссиқда бу сексуалний озабоченний неандерталнинг қонини сўради. 

Лекин миллионлаб мияси қуртлаганлар ҳашарот каби ўрмалаб юрибди. 

Биринчи расмдаги Азиз деган чмо қизларга асвобини кўрсатиб видео жўнатади. Иккинчиси Шўрчилик математика ўқитувчиси секс шантажчи Азизбек Жуманазаров. Бу икки адашнинг исми ҳам жисми ҳам бир хил мусор. 

МС: Оғо, уринг потяни!

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
5 август 2019
Ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш ва бу ҳақда сертификат бериш тизимини тўлалигича монополия қилиб олган “Avtotest Report” МЧЖнинг кутилмаганда “ўйиндан чиқиши”ни ...
23 январ 2024
2024 йилнинг 18 январида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўтмишда Россияга тегишли бўлган, совет иттифоқи қулаганидан сўнг мустақил мамлакатлар ...
1 март 2019
Ўзбекистон Молия вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда депутатлар ва сенаторлар 1,56 млн сўм (186 доллар), вазирлар 1,727 млн сўм (205 ...
8 феврал 2021
Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовани “Ўзбек маликаси” деб аташарди. У эстрада хонандаси, мода ва заргарлик буюмлари бўйича ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...