Асосий мавзулар
2 август 2024

Қўқон шаҳар ҳокимлиги қариялар уйини тортиб олиб, ер тақсимоти ҳужжатларини сохталаштирмоқда

Ўзбекистон бўйлаб ҳокимликлар ёки кадастр агентлиги ер ҳамда уй-жойлар тақсимоти, ўзлаштириш, давлат заҳирасига ўтказиш бўйича жиноий ишлар амалга ошириши сир эмас.

Ваколат муддати тугаган Қўқон шаҳар ҳокими Усмонов Маруф Азамович ҳам ҳокимиятда қаровчиси йўқ қарияларнинг уй-жойини тортиб олиш бўйича жиноий схема тузганлиги иддао қилинмоқда.

Жумладан, ҳокимлик 2020 йилда фуқаро Садикбаева Ҳолиданинг молиявий аҳволи оғирлигини ҳисобга олиб, Қўқон шаҳар “Шайҳон” маҳалласи Тоҳир Малик кўчасида жойлашган икки хонали уйни расмийлаштириш бўйича қарор чиқарган. Ҳужжат гербли ҳокимлик муҳри билан эмас, баён қисми деган муҳр билан тасдиқланади.

Ҳокимлик инсайдерларининг маълум қилишича, ҳоким ўзининг биринчи ўринбосари Пўлатов Бахтиёр орқали ёлғиз ва қаровчиси йўқ қарияларни қариялар уйига мажбуран жойлаштирган. Шундан сўнг, ҳоким ўринбосари маҳалла раислари ва пенсия жамғармаси раҳбарлари билан ҳамкорликда қарияларнинг уй-жойини сотиб юборган.

Мулозим Пўлатов Бахтиёр тегишли мутахассислиги бўлмаса ҳам ҳокимликда биринчи ўринбосар бўлиб ишлаб келмоқда. Ҳоким ўринбосари ўзбошимчалик билан бундай жиноятга қўл уриши мумкин эмас.

Ҳокимлик мутасаддилари сотиб юборган уй-жойларнинг кадастри ва ерларнинг Қўқон шаҳар ҳокимлиги балансига қайтарилиши ҳақидаги ҳужжатлар мавжуд.

Элтузга тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинишича, 2023 йилда шаҳар ҳокимлиги “Ғалабаққоллик” МФЙ Ҳуррамлик кўчасидаги, “Толзор” МФЙ Ислом Каримов кўчасидаги, Янгиобод” МФЙ Маҳрам кўчасидаги ва “Устабозор” МФЙ Устабозор кўчасидаги ер майдонларини “ташландиқ” деб атаб ҳокимлик заҳирасига қайтарган. Ҳокимлик заҳирасига қайтарилган ерлар кун келиб, қиммат нархда сотилмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди.

Элтуз қўлидаги бошқа туркум ҳужжатларнга кўра, ҳокимликнинг икки қарори 2021 йилнинг 27 майида чиқарилган, учинчи қарор эса 2023 йилда тасдиқланган. Турли саналарда тасдиқланган бу ҳужжатлар 271-қарор деб умумлаштирилади. Бир ҳужжатда болалар кардиохирургияси шифохонаси қурилиши учун 450 квадрат метр ер майдони ажратиб берилсин дейилади, шунингдек, шифохона 4 қаватли бўлиши кераклиги қайд этилади. Иккинчи ҳужжатда 450 квадрат метр ер болалар кардиохирургияси шифохонаси учун ажратилиб, бинонинг 2, 3, 4 қаватларида турар жой қуриш учун қарор чиқарилган. Инвестор бу иншоотга йирик сармоя киритиши кўзда тутилади.

Ушбу муҳим келишувга оид ҳужжат 2023 йил 27 майда тасдиқланган. Бироқ қарорда баён қисми деган муҳр бор холос, муҳр устида учта имзо қалбакилаштирилган.

Элтуз нашри Республика миқёсидаги мутасаддилардан вазиятни ўрганиб, уй-жой ва ер тақсимотига оид ҳужжатларни текширишни, Қўқон шаҳар ҳокимлигининг ер мулкини тақсимлашга оид фаолиятини тафтиш қилишни сўрайди. Видеоларимизга муносабат билдиринг, каналимизга обуна бўлинг. Агар Элтузнинг Ютуб каналини қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз суперрахмат кнопкасини босинг. Соғ бўлинг! 

Тағин ўқинг
11 май 2017
Давр тақозоси билан Ўзбекистонда совчилик анъаналари ўзгармоқда. Аста секин ўғиллардан ҳам кўра, қизларга тузукроқ жойлардан эр қидириш, совчи жўнатиш ...
8 феврал 2019
Бургут тоғнинг тепасидаги чўққида қимирламай ўтирарди. Қуëн бўлса пастдаги адиру тепаликларда югургани югурган эди. Бир куни қуëн бургутга қараб: ...
1 апрел 2021
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 30 март куни Ўш вилоятининг Ўзган тумани аҳолиси билан учрашувда “Ўзбекистон ...
29 июл 2018
Ўзбекистонда энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист ва собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон ўзбек турмасидаги ҳаётига бағишланган биринчи китобини ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...