Асосий мавзулар
13 август 2024

Салим ўлгани йўқ. Украина Россия ҳудудларини эгаллади – 600’63

Украина Россия ҳудудларини эгаллади. Бангладешда диний низолар кучайди. АҚШ шимолида тўфон. Юнонистонда ўрмонлар ёнмоқда. Шведларни сўккан ўзбек мулла Аброр Абдазимов устидан ўзбекистон элчисига петиция топширилди.  Салимбой ўлгани йўқ ва Бу 600 секунд.

+++

Узоқ турғунликдан сўнг Украина Россия урушида кескин бурилиш юз берди. Украина ҳарбий кучлари Россия ҳудудига кириб келмоқда. Украина истихборотига кўра ҳарбийлар Курск вилоятини эгалламоқда. Россиянинг 44 аҳоли пункти Украина қуролли кучлари назоратига ўтди.  Украина забт этан бу ҳудуд айни сонияларда қарийб 1000 квадрат километр ташкил қилади.Россия бу маълумотларни ҳалигача расман тасдиқламаган бўлса-да кенг кўламдаги эвакуация ишларини олиб бормоқда. Украиналик лейтенант ўз телеграм каналида 300 россиялик аскарлар асирга тушганини маълум қилган. Унинг сўзларига қараганда Россия шахсий таркибидаги аскарлари тушкун ва тарқоқ ҳолатда. Курск аҳолиси ҳукуматдан уларни эвакуация қилишларини сўраб ҳукуматга мурожаат қилишган. Сал аввал Путин Украина ишғоли натижасида уй жойидан ажралган россиялик муҳтож фуқароларга 100 доллардан товон пули тўланишини ваъда қилган эди.  

+++

Бангладешда бошланган намойишлар ислом радикалларининг ҳиндуларга қарши жиҳодига уланди. Диний-сиёсий низолар натижасида ҳозирга қадар 300 киши ўлгани маълум.  Оломон ҳукумат қароргоҳига ҳужум қилгани ортидан мамлакат бош вазири Шайх Хасина истеъфога чиқиб ҳукуматни ҳарбийлар эгаллади.

+++

Бразилиянинг Сан Паоло шаҳри яқинида пассажир самолёти ҳалокатга учради. Учувчи тўсатдан учоқ бошқарувини йўқотгани натижасида учоқдаги барча йўловчир ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Қурбонлар сони 62 нафар. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

+++

Ғазодаги шифохоналар, масжид ва мактаблар Исроил ҳужуми учун нишонига айланди. Томонларни муросага келтириш бўйича таклиф қилинган уч босқичли режага кўра, Ҳамас 7 октябрь куни асирга олган Исроилликларни қайтариши, шундан сўнг Исроил аскарлари Ғазони тарк этиши керак. Ҳамас вакиллари эса асирларни қайтаришдан бош тортмоқда.  Исроил ва Ҳамас жангарилари урушда давом этаркан, ғазолик тинч аҳоли қурбон бўлмоқда.  Исроил ва Ҳамас низоси ўтган йили октябрда Ҳамас жангчиларининг Исроилга бостириб кириши билан бошланган ва уруш 10 ойдан бери давом этмоқда.

+++

АҚШнинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган Дебби тўфони ва тўхтовсиз ёмғирлар сабабли аҳоли жиддий зарар кўрди. Нью Йорк губернатори штат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди. Жанубий Каролина, Мериленд, Огайо ва Виржиния штатларида ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Тўфон натижасида 7 киши қурбон бўлгани маълум қилинди.

+++

Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида Юнонистон ўрмон ёнғинларини бошдан кечирмоқда. Ўрмон ёнғинлари мамлакат пойтахти Афинага қадар яқинлашди. Шаҳар атрофидаги 11 та аҳоли яшаш ҳудудларида эвакуация ишлари олиб борилмоқда.

+++

Гаитида оммавий намойишлар тартибсизликларга уланиб маҳаллий жиноий тўдалар фаоллашди. Жиноий тўдалар қуролланган, улар аҳоли уй-жойлари ва тадбиркорлик объектларини вайрон қилмоқда. Пойтахтдаги асосий давлат иншоатлари ҳам жиноий тўдалар назоратида. Бир йилдан бери давом этаётган низоларда 3000 минг одам қурбон бўлди.

+++

Ироқ Парламенти қизлар учун минимал никоҳ ёшини 9 ёш қилиб белгилашни режалаштирган. Парламент илгари сураётган янги қонун лойиҳасига кўра қизлар учун никоҳ ёши 9 ёш, ўғил болалар учун 15 ёш қилиб белгиланган. Ушбу қонун лойиҳаси инсон ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари ҳимоячиларини фаоллаштирди. ЮНИCEФ тақдим этган ҳисоботга кўра, Ироқда ўртача 28 фоиз қизлар балоғат ёшига етмасдан турмуш қуради. Янги қонун кучга киргач ушбу кўрсаткич кескин кўтарилиши муқаррар.

+++

Швецияда бир гуруҳ фаоллар  гомофоб мулла Аброр Абдуазимов устидан Ўзбекистоннинг Стокгольмдаги элчихонасида мурожаат қилишди. Нусхаси Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Бош прокурорга йўлланган аризада жумладан диний воизнинг миллатлараро низога сабаб бўлиши мумкин бўлган чиқишлари учун жазога тортилиши, Швециядаги ўзбеклар ва шведларни ҳақоратлаган постлари ўчирилиши, улардан кечирим сўраши талаб қилинган. Петицияни Швециядаги вақтинчалик ўзбек элчиси вазифасини ўтаётган ёш дипломат Азиз Адҳамов қабул қилиб олди.  

+++

Париж-2024 Олимпиадасига якун ясалди. Ўзбекистон медаллар ҳисоби бўйича 206 қатнашчиси билан 13 ўринни эгаллади. Бу мамлакат Олимпия спорти тарихида рекорд кўрсаткич. Ўзбекистон олимпиада натижалари билан Марказий Осиёда ва МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринга чиқди,  Ислом ҳамжиҳатлиги ҳамда туркий давлатлар орасида ҳам биринчи ўринда турибди. Ўзбекистонлик спортчилар 8 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритишди. Спорт турлари орасида Бокс жамоаси яққол етакчи бўлиб 7 та вазн категориясида 5 та олтин медал қўлга киритилди.

+++

Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида қовун сайли бўлиб ўтди. Азалдан ҳосил байрами сифатида халқ нишонлайдиган қовун сайли худди гуллар байрами сингари давлат миқёсидаги тадбирга айланди. Қовун сайлини ўтказиш учун бюджетдаги Халқ солиқларидан пул ажратилади, аммо маҳаллий рахбарлар ўқитувчи, врач, ҳамширалардан ҳам пул йиғиб олишади. Бироқ шу сайлдан Халқинг ўзи бебаҳра қолгани айтилмоқда. Хивалик Элтуз инсайдерига кўра, бу йилги қовун сайли завқи, ҳузурини фақат амалдорлар кўряпти. тадбирга оддий халқ вакиллари кириши тақиқланган.

+++

Мажбурий ижро бюроси органлари нафақат давлат ташкилотлари ва муассасалар фойдасига, балки фуқаролар манфаати учун ҳам ижро ҳаракатлари олиб боради ҳамда қарздорликларни ундиради. Маълум бўлишича, текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи «Бобирбек текстиль» МЧЖга тегишли ер майдонининг маълум қисми давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ҳамда компенсация пуллари берилмаган. Шу сабабли, тадбиркор судга мурожаат этган. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан даъвогар «Бобирбек текстиль» МЧЖ фойдасига жавобгар Андижон шаҳар ҳокимлигидан 436 млн. 600 минг сўм миқдорида компенсация ундириш белгиланган. Суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилди ва натижада шаҳар ҳокимлигидан тадбиркор фойдасига 436 млн. 600 минг сўм миқдоридаги компенсация пуллари ундириб берилди.

+++

Президент медал билан тақдирлаган тадбиркор Дилшод Отамирзаев қамалди. Маълум бўлишича, тадбиркор “Учқўрғон фарел балиқ” МЧЖ очиб уни кенгайтириш учун 250 дан ортиқ фуқаролардан пул йиғиб олган. Учқўрғонликлар балиқчилик ишини ривожлантириб фойдага кириш мақсадида банкдан кредит олиб Отамирзаевга беришган. Фуқаролардан йиғилган пулга балиқ ҳовузи қурилиб, озуқа сотиб олинган.  Орадан вақт ўтгач тадбиркор етилган балиқларни бозорга чиқариб сотиб, ҳиссадорларга балиқлар касалланиб ўлгани ва даромаддан қуруқ қолишганини билдирган.  Даромадни яшириб четга қочишни режалаган фирибгар аэропортда қўлга олинди ва қамалди.

+++

Салимбой ўлгани йўқ. ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов “Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев вафот этгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Бундан cал аввал тармоқда Абдувалиевнинг қамоқда ўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.

Бу 600 секунд эди. Бу пайтга келиб Элтузнинг ютуб каналидаги обуначилари сони 668 мингдан ошди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз, суперчат, суперстикер ва супер рахмат тугмачаларини босинг, соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
8 август 2021
рассом Кирпи
15 декабр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com 14 декабр куни Жиззах шаҳрининг Бобур махалласида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида ўқиб берилган МХХ мактуби мазмунидан ...
16 январ 2017
Ҳар нарсадан ҳикмат излайдиган халқмиз. Аввалги президентнинг ҳар бир гапидан ҳикмат излайвериб чарчамаган эканмиз шекилли, Тошкент давлат ўзбек тили ...
29 декабр 2016
28 декабр куни кечқурун, Ўзбекистонда очилмаётган Фарғона.ру, Озодлик, Америка овози, Би Би Си, Ўзбекистон халқ ҳаракати каби сайтлардан тўсиқ ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...