«Бизга олтин не керак?» РТдан ваъз
РТ: Азиз оға-инилар, қадрдонлар, кунлар ўтиб ҳафта айланди, яна бир жумада сизлар билан кўришганимдан хурсанд, шодман.
МC: Ничиксизлар Ҳўжкбрри, Мўччиойбикалар. Оғо сиз улли шоир дайраварсин Эркин Воҳидов билан чин жўро бўлғон акансиз. Шу дойини ойдимлориннон ойтиб дуринг оролотип.
РТ: Раҳматли Эркин акани яқиндан танирдим. Уни ўлдириш учун 1990 йили машинаси ўққа тутилганида бу ҳақда Комcомолская Правда деган Москвадаги газетага мен икки мақола ëзганман. Эркин аканинг шъерларида профессионал маҳорат эл дарди билан йўғриларди. Лекин ўта эҳтиëт бўлиб ëзарди. Айтишларича, ëмғир ëққанида Эркин ака зонтиксиз юраверар ва хўл бўлмас экан. Бунинг сабабини сўрасам. Мен ëмғир томчилари орасидан ўтиб юраман дерди.
«Ёраб, қандоқ кунга қолдик, бу нечук савдо?
Одамларда на шафқат бор, на меҳру вафо.
Йигитларда одоб йўқдир, қизлар ҳаёсиз,
Хотин зоти кун ўтказмас бир можаросиз.
Қўйиб берса эл бир-бирин ўяр кўзини,
Овбошилар эса фақат ўйлар ўзини…
Дунё охир, биродарлар, йўқ энди ҳаёт.
Куни кеча тамом бўлди охирги мамонт…».
Қадим аждод ўкинч билан чўкиб сояга,
Бу сўзларни чўкич билан ёзди қояга.
МС: Ўзи овбоши дияни юртбоши дап қоқитилғониқу. Лекин охиринда предохрантел ўннотибди шоир дойи.
РТ: Ўзинг қандайсан Матчон Суқулиш?
МС: Тиммитдинман. Лекин шу олимпиадани воғирдиси жонимо дайди. Калласинда алип йўқ юмруқсозлани Гагарин осмоннон чишгандин моропотлоп ëтибдило. Свет йўқ, газ йўқ, йўлло сиккима гулган, ўйинда бир дўром уни йўқ. Эшикини алдинда икки тондир. Ҳам мовотинг билан қорсилдоп учиб гурсилдап сингойсило.
РТ: Воҳай, воҳай, Матчон суқилиш.
Қуллуқ қил демасман.
Юрт тупроғин ўп,
Унга қуллар эмас,
фидолар керак.
Унинг сену мендек шоирлари кўп,
Буюк элга энди даҳолар керак.
МС: Қани шу дахо? Ҳар ерда касопат. Ҳа дамака хажи йўқ. Бў дамака бўжи йўқ. Бош вазир жиллидин гаплани тотроб ëтибди. Тўбаттдим.
РТ: Расмдаги юртдошим, миллат фахрланса арзийдиган рассом Баҳодир Жалоловдир!!!
Унинг асарлари Ўзбекистон ва дунë музейларидан ўрин олган.
Марказий осиëда Баҳодир Жалоловга тенг келадиган рассомлар саноқли.
Афсус бугунги жамият бир оëғи криминал ўғрилар ботқоғига ботган «катта спорт» юлдузларига ошиқ.
Худди гулханга ошиқ бўлган парвона капалак сингари.
Ўзи каби одамни оғзи бурнини қон қилиб уриб ташаш билан шуғулландиган юмуруқсознинг тўйи тўрида главний муфтий ва бошқа муллабаччалар ўтирибди.
Рассом Баҳодир Жалоловни эса деярли ҳеч ким билмайди.
Холбуки, айнан Баҳодир Жалоловни Сауд қироли ўз қасрига таклиф қилиб поз бериб портретини чиздирган.
Бу асар Саудия қиролининг Жиддадаги қасрида осиғлик турибди.
Рассом асарлари Париж, Лондон, Рим ва Брюсселдаги музейлар гултожи.
Кейинги саккиз йилда ҳукм сураëтган салтанат мансублари эса Баҳодир Жалол асарларини вайрон қилиш билан муттасил банд.
Тошкентнинг экс хокими Ортиқхўжаев «Дом кино»га қўшиб Баҳодир Жалоловнинг «Машаққатлар аро тараққиëт сари» деган монументал асарини бузиб ташлади.
Фарғона ҳокими эса театр фойесига Баҳодир ака чизган қизлар расми юзига паранжи чиздириб вандализмнинг энг ëмон кўринишини амалга оширди.
Баҳор ансамбли биносига қўшилиб рассомнинг Мукаррама Турғунбоева ҳақидаги «Рақснинг туғилиши» деган асарини йўқ қилишди.
Бундай мисоллар юзлаб.
Бошқарув элитаси ҳам, ўзларини зиëли деб юрган қашшоқлар ҳам юрт ойдини Баҳодир Жалоловни унутиб бир юмуруқсоз муштуми зўрни алқаб мақтаб ëтибди.
Бу энди таназзул диагнози.
Бу манқурт оломон учун боксчининг Версал тўйхонасида берган текин томоғи мухим.
Ваҳоланки рассом Баҳодир Жалолов тирик ва у Тошкентда ижод қилмоқда.
Ўлиб кетган жадидлар ҳақида шиғир ëзишга ўтиб олганлар бугунги тирик жадид Баходир Жалолов борлигини билмайди ҳам.
Рассом Баҳодир Жалолов давримизнинг ақл идроки, ҳис туйғуларини акс эттиргувчи муаррих ва виждонидир.
МС: Оғо сиза савол галиби. Коон тушунавармадим. Салим қамоқда ўлдими деган савол.
РТ: Ўлмади. Лекин касалмиш…
МС: Салим, Салим, Салимжон нега бўлдинг сен нимжон?
(кулги жингл)
Кўча сурувбошиси ўлдими?
Кеча кечқурундан бери «Салим қамағда ўлдими» деган савол келяпти. Ким у Салим? Жавобам тайëр. Шоир Бобир Бобомурод «Ҳаëтингиз бизга намуна» деб шеър бағишлаган, хизмат кўрсатган артс Абдулазиз Каримов қироатини келтириб куйлаган қўшиқ қахрамони. Вилли Токарев куйлаганидек «гражданин Ташкента»…
Менга қаттиқ ботгани миллат ривожи, фан, техника, адабиëт ëки санъат учун ўзини фидо қилганлар қолиб, одамлар бир қартабоз каталани ўзига қахрамон қилгани.
Ўладими, ўлмайдими менга нима.
Ўлса капанлаб кўмиб гўрга қўйишади.
«Кўча»га сиғинган умуртқасиз ўзбеклар сурувининг чўпони қайда?
«Кўча» бу ўзбекларга советдан илашган иллат!!!
Шунақа деб ëзсам, ўлиб кетган колхозчи энасининг «гугурт бир тийин эди. туялар ëнғоқ тезакларди» деган чўпчагини кўтариб келади бугунги қашшоқлар.
Тарих ва илмдан бехабар ўқимаган жохиллар. Хуллас эшит.
«Воры́ в законе» — бу фақат СССР учун специфик бўлган жиноят олами тўдабошисидир.
Бу рутба 1930-йилларда формалашган. Мутлоқ ëпиқ ва ўта консерватив поняткалар билан ишлаб келаëтган жиноий тизим.
Ўзбекистон ССР ҳам СССРнинг бир қисми ўлароқ, қамоқхоналар орқали шу ўғри тизимга илакишган.
Туркистон, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида «вор в законе» деган тушунча бўлмаган. Ўғрилар бўлган аммо улар ташкилотлашмаган.
1863 йилда ўрис босқинчилари Тошкентни босиб олиб қамоқхоналар қургани ортидан рус криминал одатлари маҳаллий аҳолига юқа бошлаган.
Россияда илк ўғрилар жамоаси XVIII—XIX асрларда Сахалин каторгаларида вужудга келган.
«Ванка хоин» илк ўғрибоши бўлган.
Бу тизим хозирги холатга 1930 йили СССР турмаларида келган.
Қамоқлардаги профессионал уголовниклар васек, жиган, урка ва блатарлардан фарқланиш учун янги каста («масть») ясалган. Улар ўзларини элита деб эълон қилишган.
Ўғри деган номга сазовор бўлиш учун доира ва рамкалар аниқланган.
«Дўконни ўмарадиганлар», «квартирний ўғрилар », «майданщиклар», «медвежатник» (сейф бузадиган ) ўзларини юқори синф деб эълон қилишган. Улар орасидан вор законлар сайланган.
«Форточник», «голубятник», «чердачник» (қуритишга қўйилган кийимни ўмарадиганлар), «воздушник» (бозордан сабзавот ўмарадиганлар ) ва чўнтакесарлар паст поғона ҳисобланиб, улардан вор закон сайланмаган.
Вор законлар «воровской закон», деб аталадиган «шариат» яъни «поняткалар асосида ҳукмронлик қилишган.
Демак бу «понятка» асосан мана булардан иборат:
- Ташқи жамоат нормаларидан ошкора ҳазар қилиш ҳукумат билан ҳамкорлик қилмаслик.
- Терговчи савол берганда ўзи қилган жиноят ҳақида фахр билан тан олиб жавоб бериш.
- Воровской уставга риоя қилиш.
- Қўлга тушганларга қийноқдан қутулиш учун сотқинликни талаб қилмаслик.
- Ишламай кун кўриш.
- Қариндош уруғ билан яқин алоқада бўлмаслик.
- Хотинлардан узоқ туриш. Уйланмаслик. Оила қурмаслик.
- Ҳарбий хизматга бормаслик. Ҳукумат берган қуролни ишлатмаслик.
- Давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳам вор законларга тақиқланган.
Ўғриларнинг байтул моли «обшяк» деб айтилади. 1979 йили Кисловодск шаҳрида ўғриларнинг подволда жинси шимни ноқонуний тикадиган цеховиклар билан сходкаси бўлиб ўтди.
Сходкада цеховиклар ўз даромадининг 10 фозини ўғрилар обшягига беришга рози бўлишди.
Традицияга кўра «вор в законе» албатта камида 5 йил қамалган одам бўлиши керак.
Аммо баъзи пайтларда вор закон рутбаси «баланда ичмаган»ларга пул эвазига берилгани ҳам ўртага чиқди.
Бундай ўғрилар «апельсин» дея масҳара қилинади.
Умуман ўғрилар бир бири билан келиша олмай бир бирини ўлдириб туради. Шундай бўлгани яхши. Ўзидан камайсин.
Яқинда топилган қадимий шумер кўзаси гирдига чизилган расм эътиборимни тортди.
Икки арслон ўлаяпти. Арслондан заиф бўлган калхат бу икки ўлаëтган арслонни панжаси билан ушлаб турибди.
3 минг йил олдин ичида туз сақланган бу кўза гирдидаги расм остида шумер тилида мана бу шеър ëзилган. лу…лу-лу.лу-дили-дили, лу-дидли. уду…
(Маъноси ҳар қандай кучли жонивор бир кун ўзидан кучсизга ем бўлади)
Қизиқ, уч минг йил олдин ҳам иши орқага кетганлардан яқинлари юз ўгирган. Уч минг йил олдин ҳам бой ва қудратли пайтингда сени кавушингни ушаб турганларнинг ишинг ортга кетиши билан бошингга кавуш билан уриш одати бор экан.
Инсон ҳарактерида кейинги 3 минг йил ичида эволюция деярли йўқ.
Савол жавобига келсак, жиноятлари учун қамалган маҳкум Салим Абдувалиев ўлими ҳақидаги гаплар бўрттирилган.
МС: Ўлмасни худо, синмасни кулол ëротмос. Бир гун ўлади Салим. Новви давади Навоий ото?
Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.
Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айру ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир.
Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Алдангани, алла бўлгани шудир.
Юлғич азиз бўлиб, билгич хор бўлса,
Пайтаванинг салла бўлгани шудир.
Эл комил бўлмаса юрт эмас улуғ,
Беқадр маҳалла бўлгани шудир.
Қалб тўла нур халқнинг ризқи ҳам тўлуғ,
Омбор тўла ғалла бўлгани шудир.
Ўзбек ўзлигини англаса бекам,
Унинг «Баракалла» бўлгани шудир.
Оламга Навоий наслиман деган
Овози баралла бўлгани шудир.
МС: Ўзингиз ишоносизми шу гаплара? Ўзбекистондайила Навоийни шеъринамас шумховоро қизиқадилар. Ботир Қодирни анаси Шерали билан атишганми? Манзурани қочон ара барамиз? Дилдорани алпонс мардикор ари ишвалак атдими? Фақат шу гаплар. Калласинда алип йўқ. Ўтинг шумховорлора оғо. Би жиллила бир хаззатсин…
Шумхабарлар
Тошкент вилоятида хотинини ўз жонига қасд қилишга мажбурлаган эркак 9 йилга қамалди.
Москва вилоят суди Россиядаги «ўзбек ватандошлари» жамияти раиси Усмон Баротовни «урушдан хўрозларни қайтаринг» деган гапи учун 4 йилга қамади.
(Феняда петух кўт деган маънони беради)
Россия граждани бўлган Баротов Путиннинг Украинага босқинчилик урушини қоралаб келади.
Наманганнинг Поп туманидаги ўзбек эркак 9 август куни ўзининг қариндоши бўлган хотин ва унинг икки ëш боласини пичоқ билан сўйиб ташади.
Жанжалга мерос қолган мол мулк сабаб дейилди. Хотин ва икки бола гўрда. Қотил қариндош қамағда.
Бухоролик Бобомуродов Ғиёс Бекмуродович ўз хотинига болта билан хужум қилгани ортидан олти йилга қамалди. Хотин майиб. Эр қамағда.
Хазораспда етти ойлик бўйида бўлган иккиқат келинни қайнона қайнотаси уриб ўлдирди. Келин гўдра. Эр россияда.
МС: Оғо дим қисқо бўлиб гетти. Сал узинроқ атиб ойтинг. Эртак ишитгандийн бўлоли.
Ўрис юртда жўрасининг қизини зўрлаган Жўрақул
Москва вилоят суди Ўзбекистон граждани, ўзбек миллатига мансуб Жўрақул. М.ни сексуал зўравонлик («Изнасилование») да айбли деб топди.
Жўрақул ўрисди қамағида.
Балки Украинага урушга бориб, замбаракка ем бўлиб ўлиги ботқоқда чириб кетар.
Жўрақул 2009 йилдан бери Россияда яшаб ишлайди. Минглаган ўзбек мардикорларидан бири. Хар йили бир марта декабр ойида Ўзбекистонга бориб «ашағдаги» хотинди қорнига бола соп келади.
Бор кел, бор кел қилиб Жўрақулнинг Ўзбекистондаги боллари сони ҳам учта бўлди. Худо бераман деса бераверади.
Ўткан йил январдан бошлаб Жўрақул Подмосковьедаги «Пекарне» новвойхонасининг емакхонасида ошчи бўлиб ишга жойлашди. Повар дейди ўрислар. Емакхонага келадиган ўрис мижозлардан бири билан ошна тутинди. Қиëматлик ўртоқ бўлишди.
Жўрақулга жўра бўлган ўриснинг ати Павел. Хотинининг ати Мария. Уларни ўспирин қизининг ати Лиза. Лизочка.
Павелнинг меҳри ийиб шу йил май охирида ўзбекдан орттирган ошнаси Жўрақулни курка сўйиб меҳмонга чақирди.
Жўрақул еди ичди. Тинимсиз алжиради. Вақт алламаҳал бўлиб қолганди.
Павел ва унинг хотини Мария меҳмонга қараб «Ўртто ундақа бемахалда юрмагин. Бугун бизди эшикда тунаб, эртага эттаматтан ишга боровурасан» деди.
Жўрақул учун меҳмонхонадаги диванга жой қиберишди.
Ярим кечаси турган Жўрақул қўшни хонада ухлаëтган ўспирин қиз Лизани устидан кўрпани тортиб «Солнышко, ты мне нравишься» деб чала ўрисча гапириб синиқ тишини кўрсатиб тиржайди.
Қиз кўзини очиб устида қип яланғоч турган «Дядя Жора, Дядя Узбек» яъни ўзбек амакини кўриб шок бўлди.
Бақирмоқчи эди ўзбек амаки оғзини қўллари билан ëпди. Тергов ҳужжатларига кўра, Жўрақул ўз ошнасини қизини унинг ўз уйида зўрлади.
Қиз бир муддатдан кейин «дядя узбек»нинг тагидан суғурилиб чиқиб ота энаси ëнига қараб чопди.
Ота эна аввалига доктор чақириб қизни текширтирди. «Калтакланиб зўрлангани ҳақида» тиббий справка тергов ишига тиркалди.
Павел ва Мариянинг ўрис қўшнилари паншаха кўтариб келиб, «маньяк ўзбек»ни ўлдирмоқчи бўлишди. Павел изн бермади. Подмосковье полицияси келиб, жўрасининг қизини зўрлаган Жўрақул қўлига кишан солди.
Судда Жўрақул «Касал, экани, Ўзбекистондаги хотини ва уч боласини боқаман деб маштлада юргани ва шайтон йўлдан уриб жўрасининг қизини зўрлаб қўйганини» кўзида ëш билан зорланиб гапирди.
Москва кўз ëшларга ишонмайди. Жўрақул қамағда.
МС: Билат. Жўросини қизини атипми. Ўрис юрт дўли ғор. Пилини оëғон би қизғонч.
РТ:
Бизлар арра тортмоқдамиз,
Аррамизнинг тиши йўқ.
Нега арранг тиши йўқ, деб
сўрайдиган киши йўқ.
Чунки бизлар анойимас,
Пишиб кетган кўзимиз.
Арра тушган ўша шохда
Ўлтирибмиз ўзимиз.
МС: Шоирни бу шеъри Украинадаги уруш ҳаққинда. Хозир ўрисло утизип бошлоди. Оғо, сиз навчун шу украинлани тарапини олаварасиз?
РТ: Нега Украинага, Россия босқинига эътибор беряпман? Чунки Украинлар нафақат ўз мустақиллиги, балки Ўзбекистон мустақиллигининг бардавом бўлиши учун қон тўкмоқда. Улар бизлар учун ҳам уришмоқда.
Ўзбекистон мустақиллигини таъминлаб берган уч сиëсатчидан бири, балки энг мухими Украинанинг 1991 йилдаги президенти Леонид Кравчук бўлган эди.
1991 йилнинг 8 декабрида Елцин, Кравчук ва Шушкевич Белорусиянинг Беловеж ўтлоғида тўпланишди.
Бу даврда ҳали расман СССР мавжуд ва унинг раҳбари Горбачев Москвада фаолият кўрсатаëтган эди.
Амалда эса мамлакат фалаж аҳволда эди.
Беловеж ўтлоғида сўз олган Елцин «Республикалар СССРга янги иттифоқ шартномаси асосида бирлашиши таклифини беради.
Кравчук бўлса «Мени Украин халқи сайлади ва мен мустақиллик эълон қилдим. Энди қандай қилиб халқимга яна СССРга қайтамиз деб айта оламан. Украина ҳеч қандай шартниома имзоламайди» деди.
Елцин бўлса «Украинасиз СССР бўлмайди. Демак тарқалар эканмиз дейди.
Шу тариқа дунëнинг олтидан бирини эгаллаган СССР деган зулм салтанати тарқалди.
Беловеж ўтлоғига МОдаги истонлардан фақат Назарбоев таклиф қилинди.
Назарбоев учоғини заправка қиламан деб Москвага қўнди. Горбачев билан қисқа муддатга учрашай деб бирровга Кремлга кирди. Горбачев унга «Сен анави уччаласига қўшилма, сенга СССР вице президенти лавозимини ваьда қиламан, янги иттифоқ шартномасидан кейин деди» Назарбоев бунга рози бўлиб, Беловеж ўтлоғига бормади. Бошқа ўтлоқдан таъма қилди.
Каримов бўлса ўзини касалга солиб ëтиб олди.
Унутманглар, Каримов охирги минутгача советпараст бўлган. Ўзбекистон ва бошқа 14 давлатнинг мустақиллигини аввало хурматли сиëсатчи Михаил Горбачев бошлаган «перестройка» таъминлади. Энг асосий ишни эса Беловеж ўрмонида Борис Елцин амалга оширди. У СССРни тарқатиш ҳақидаги ҳужжатга имзо чекди.
Ўзбекистон мустақиллигини таъминлаган яна бир қахрамон бор. Уни ҳам эслайлик. Леонид Кравчук. Украина рахбари. У кишининг азми қарори ва сиëсий етуклиги боис Ўзбекистон мустақил бўлди. Рахмат шу уч кишига. Ўзбекларнинг 98 фоизи референдумда СССР қолсин деб овоз берган ва кеча ҳамма кўзидан сийиб эслаб ҳайкалини ялаб юлқаганингиз Каримов ва бугунги ўзбек рахбарлари мутлақо сссрпараст эди. Сизлар сиғинаëтган кгб офицери Содиқ муфти ҳам ғирт советпараст эди.
Тарих улуғ мураббий, қаҳрамонлар ëди муқаддас. Михаил. Борис ва Леонид бўлмаганида Ўзбекистон мустақил бўлмас эди. Миннатдор эл ўлароқ бу уч ботирнинг ҳайкалини тикайлик Ўзбекистоннинг марказий майдонларда.
Елциннинг буюк хатоси КГБ зобити бўлган Путинга тахтиравонини бергани бўлди.
Путин бўлса СССРни қайта тиклаш каби авантюрага кирди. Бунга яна Украина рози бўлмади. Путин фитна қилиб Лугандон итваччаларини яратди, Қиримни ишғол қилди. Украинлар бўйин эгмагач, қўшин тортиб устига бостириб борди.
Агар Украина енгилса, Ўзбекистон ўз мустақиллигидан ажралади.
Мустақилликка қарши бўлган паразит, қашшоқ, таъмагир, касал ва томиригача сотқин бўлган ўрисқул ва арабқуллар, босқинчи Қутайба мозорини ялаб тили қаварган зомбилар ҳеч нарса ëзмасин.
Замонавий Хитойда бой бадавлат яшаëтган уйғурлардан сўранг эркинлик керакми деб.
Мустақилликдан хозирги вассал раҳбарлар ҳам жон деб воз кечади.
Лекин жадид оталар қурган Ўзбекистон мустақиллигини истаган оз сонли бўлса ҳам ойдинлар бор.
Афсус яна биз учун Украинлар қон тўкмоқда. Улар ғалаба қилсин.
Над нашей Родиною дым.
И значит нам нужна одна победа.
Одна на всех – мы за ценой не постоим!
Слава Украине! Героям слава!
МС: Оғо ина биза олимпиëдода утиб 8 олтин медал олдиқ. Лекин навчун мошинни спортсмен миниб олимло пиëда қолëтрло…
Тунда трамвайда сархуш ўспирин
Тинмай ҳайдовчига ёлворар эди.
Ана у кўчага юз қадам киринг,
Уйим ўша ерда, жон ака, дерди.
Бу — трамвай, дерди ҳайдовчи хуноб,
Темир из бор, четга қандоқ бураман?
Йигит қулоғига кирмасди жавоб,—
Беш сўм олинг, майли, ўн сўм бераман…
У сархуш йигитга ўхшайди кўнгил,
Орзулари парвоз этар қайдадир.
Талпинма, эй кўнгил, Сен гапга кўнгил!
Ахир маконимиз трамвайдадир.
Матчонбой сенинг гапинг билан мана Эркин акани эсладик. У ëзган “Олтин девор” спектаклида миллат ривожи учун олтин эмас балки ақл ва илм зарурлиги таъкидланади. Бизга олтин не керак
Видео
МС: Олтин гарак, бўлсо агар агар чалак чалак. Оғо уринг потяни.
Ассалом Ўзбекистон, Жума Муборак!