Асосий мавзулар
2 сентябр 2024

Urush. Mустақиллик ва Dавлат чегараcи – 600’66

Дуров махсус хизматлар билан хамкорлик қилганини эътироф этди. Украина Россиянинг нефт заводларига, Россия эса Украина аҳолисига зарба бермоқда. Ўзбекистон -Қирғизистон чегарасидаги муаммолар ва бу 600 секунд

Павел Дуров махсус хизматлар билан хамкорлик қилганини эътироф этди. Украина Россиянинг нефт заводларига, Россия эса Украина аҳолиси яшаётган уйларга зарба берди. Ўзбекистонлик таниқли футболчи оламдан ўтди ва бу 600 секунд

+++

Телеграм тармоғи эгаси Павел Дуров тергов жараёнида Франция махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилганини таъкидлади. Дуровнинг сўзларига кўра, у Франция ички хавфсизлик бошқармаси вакиллари билан Дубайда учрашган. Ушбу бошқарма билан боғлиқ расмий алоқа канали ва электрон манзил очилган. Ҳамкорлик терроризмга қарши кураш мақсадини кўзда тутган. Шунингдек, Дуров Франция ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликка очиқ эканини билдириб уларга ўз телефони ва паролини тақдим этди.

+++

Украина ҳарбий кучлари Москва нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди. Ушбу завод Россиянинг энг йирик ҳамда кучли ҳимояланган нефтни қайта ишловчи заводларидан бири. Ҳужум натижасида заводда ёнғин чиққан. Россия мудофаа вазирлигининг баёнот беришича Украина ҳарбий кучлари томонидан мамлакатнинг 15 ҳудудига дронли ҳужумлар уюштирилган. Украина дронлари Кашир ГРEСи ва Конаково нефтни қайта ишлаш заводини ҳам нишонга олган.

+++

Нидерландия Украинага 28 дона Викинг русумли ҳарбий машиналарни беради. Расмий баёнотда мамлакатнинг мудофаа вазири Рубен Брекенманс ушбу техникалар Россия ҳужумига қарши қўлланиши, машина бошқаруви учун украин аскарлари Норвегия денгиз пиёда қўшинлари корпусида тайёргаллик ўтаганини билдирди.

+++

30 август куни Украинанинг Харков шаҳри ҳужумга тутилди. Россия ҳужумида қурбон бўлганлар орасида 18 яшар Вероника Кожушко ҳам бор. Бу қиз умидли рассом эди. Қизнинг бевақт ўлими ҳақида украин ёзувчиси Сергей Жадан ижтимоий тармоқларда хабар берди. Россиянинг Харковга ҳужуми 10 дан ортиқ авиа зарбаларидан иборат бўлди. Қурбонлар сони 29 нафар, улар орасида ёш болалар ҳам бор.

+++

Камчаткада МИ-8 русумли Россия вертолёти ҳалокатга учради. Вертолёт бортида уч нафар экипаж аъзоси ва 19 нафар туристлар бўлган. Вертолёт тоғ тепалик чўққисига урилиш натижасида қулаган. Қурбонлар орасида Россия футбол иттифоқи молиявий директори Арсений Замятин ва унинг хотини ҳам бўлгани билдирилди.

+++

Россия ракеталари Украина томонидан ишғол қилинган Россиянинг Суджа шаҳрини вайрон қилмоқда. Бу амалиёт Кремлнинг Донбасс режасига кўра амалга оширилмоқда. Хусусан Суджа шаҳридаги муз саройига учиб келган Россия бомбаси уни буткул вайронага айлантирди. Рус ҳарбий пропагандаси яқин кунларда  Россиянинг ўз ҳудуди бўлган бу шаҳар кулини кўкка совуришни ният қилмоқда.

+++

Украинанинг Сума-Харков йўналишида ҳаракатланаётган дон ортилган колонна Россия ҳужумига учради. Дон ортилган битта юк машинаси тўлиқ ёниб кетди, 20 та машинага ҳар хил даражада талофат етди. Ҳужум натижасида 23 яшар ҳайдовчи ўлди ва 4 ҳайдовчи жароҳатланди.  

+++

Москва шаҳри ва Москва вилоятидаги айрим мактабларда хавфсизлик чораси ўлароқ 2 сентябрь линейкаси бекор қилинди. Баъзи мактабларда ўқув йили бошланишидаги линейка тўлиқ бекор қилинган, бошқа мактабларда эса байрамда қатнашувчилар сони чегараланган. Тадбирларда ҳар бир ўқувчи оиласидан бир киши, ёки бир синф номидан битта ота ёки она қатнашиши талаб қилинмоқда. Мактаб мутасаддилари бундай чекловлар ва тақиқларга хавфсизлик чораси дея изоҳ беришмоқ.

+++

Украина урушидан қайтган Россиялик аскар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Урушдан қайтган Григорий Стариков уч кишини монтировка билан уриб ўлдирган. Суд қотилнинг Вагнер таркибида урушда хизмат қилгани ва жабрланувчиларнинг ноқонуний хулқ-атвори сабабли жазони енгиллаштирди. Жабрланувчиларнинг ноқонуний хулқ-атвори деган жумлага суд ҳужжатларида ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

+++

Курск вилояти мутасаддилари Украина эгаллаган ҳудудларда тартиб ўрнатиш учун кўнгилли аскарларни йиға бошлади. Кўнгиллилар ҳарбий тайёргарликдан ўтиб Россия мудофаа кучлари билан ҳамкорликда ҳаракатланади. Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов кўнгиллилар билан 6 ойлик шартнома тузилиши, улар вилоятнинг эвакуация эълон қилинган ҳудудларида ҳаракатланишини билдирган.

+++

Путин Шимолий Корея диктатори Ким Чен Инга 24 та от совға қилди. Орловский рысак зотли отлар Шимолий Кореяга поездда етиб боради. Бу жониворлар диктатор Ким Чен Иннинг энг севимли отлари бўлиб Шимолий Корея ҳарбий бўлинмаларини шакллантиришда ҳам қўлланилади.

+++

Илк бор иқтидорга келган ёшлик кезларида «70 яшар қария ҳукмдорлар даври ўтди, Беларус янги одамлар, янги сиёсатга муҳтож» деган шиор билан чиққан президент Александр Лукашенко куни кеча 70 ёшини қаршилади. 1994 йили давлат тепасига келган Беларус диктатори мамлакатга 30 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилмоқда.

+++

Афғонистонда шариат тузуми тобора мустаҳкамланмоқда. Толибон 21 мингдан ортиқ мусиқий асбобларни ёқиб юборди. Деярли 300 нафар полициячи эркаклар соқол ўстиришдан бош тортгани учун ўлдирилди. Толиблар мусиқа инсоннинг ахлоқини бузишига ишонади, соқол эса ҳар бир мусулмон эркакка мажбурий деган ақидани таъкидлашади. Бундан ташқари сотувчиларга «ёт ғояли» ғарб фильмларини сотиш тақиқланди.

+++

Толибон Афғонистонда Ислом диний қонунларига зид бўлгани учун ММА спорт турини тақиқлади. Толибон ахлоқ полицияси раҳбари Муҳаммад Холид Ҳанафий томонидан имзоланган расмий тақиқ акти май ойининг охирида пайдо бўлди. Бироқ, бу буйруқ эндигина ижро учун қабул қилинди. Тақиқлашнинг шариат асослари қуйидагилардан иборат: аралаш жанг санъати кўз, юз ва мия жароҳати билан таҳдид қилади ва ўлимга олиб келиши мумкин. Бу эса шариат бўйича қабул қилиниши мумкин эмас.

+++

Ўзбекистон ҳукумати мустақилликнинг 33 йиллигини нишонлади. Байрам анъанавий равишда шаҳидлар хотираси билан бошланиб, очиқ майдондаги концерт дастури ва мушакбозлик билан якунланди. Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистоннинг демократик давлат эканига, хотин-қизлар таълими ва уларнинг ишлаш ҳуқуқи долзарблигига алоҳида урғу берди.

Мирзиёев шунингдек, Мустақиллик куни муносабати билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 522 нафар маҳкумни афв этди.

+++

Ўзбекистон Паралимпия жамоаси ҳозирга қадар 11 та медалга эришди. 5 олтин, 3 кумуш, 3 та бронза медаллари билан ўзбекистонлик спортчилар Париж 2024 Паралимпия мусобақасининг кучли ўнталик гуруҳига кирди.

+++

«Сурхон» футболчиси Сайриддин Ғаффоров учта операциядан кейин оламдан ўтди ва 25 август куни дафн этилди. 34 ëшида ўлган Сайриддин футбол жарохаталари оқибатида даволаб бўлмайдиган касалликка чалинди. Соғлиғини хавф остига қўйиб бўлсада, футболчи Тожикистон ва Ўзбекистоннинг турли клубларида ўйнашда давом этаётган эди. Сайриддин Тожикистонда икки марта операция қилинди. Учинчи амалиётни Тошкент жаррохлари қилди. Футболда майиб бўлган Сайриддин икки қўлида, кейин оёқларида вазн ва куч йўқотишни бошлаган. Кейинчалик у гапириш қобилиятини ҳам йўқотган. Сайриддин Ғаффоров 1990 йилнинг 29 августида Сурхондарё вилоятиниг Сариосиё туманида туғилди. Дастлаб «Шўрчи» жамоасида тўп сурди. Сўнгра 2008 ва 2010 йиллар мобайнида «Шўртан» ва Самарқанднинг «Динамо»сида ўйнади. Футболчи «Андижон», «Норин», ҳамда «Сурхон» жамоалари таркибида ҳам ўйнаган. Шу билан бирга у Тожикистон клубларида ҳам тўп сурган.

+++

Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара постида Ўзбекистон ватандошлари сарсон бўлмоқда. Элтузга етиб келган видеода чегара постининг Қирғизистон томонида катта навбат юзага келгани акс этади. «Ўзбекистон томонидан тез-тез қийинчиликсиз ўтамиз, лекин Қирғизистон томонда навбат катта. Иссиқ кунларда ёши катталар, ёш болали аёллар сарсон бўлишяпти. Қирғиз чегарачилари жуда қўпол муомала қилишяпти», деди ўзбек ватандошларидан бири Элтуз инсайдерига.

Бу 600 секунд эди. Айни пайтга келиб Элтузнинг ютуб каналидаги обуначилари сони 673 мингдан ошди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз, суперчат, суперстикер ва супер рахмат тугмачаларини босинг,  соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
23 апрел 2019
«…воқеадан тахминан бир ҳафтача вақт ўтиб, «қора зона»лар чиғириқларидан ўтиб, “мужик”лигини йўқотмаган Эрих исмли йигит (лақаби “Немис”) ўша Гаррининг ...
2 декабр 2023
Ҳуқуқ тартибот идоралари махсус кучлари 1 декабрь, яъни кеча кечқурун таниқли тадбиркор, постсовет ҳудудида “Салимбой”, “Салимбойвачча” дея танилган Салим ...
16 апрел 2020
Раҳматли отам Мадаминбег Бегжонбег ўғлининг Иккинчи жаҳон урушида олган беш-олтита нишони бор эди. Улардан иккитаси – катта кумуш танга ...
8 сентябр 2024
Элтуз порталига хатлар ёғилишда давом этмоқда. Сўнгги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Хоразм, Бухоро ва Наманган вилоятларидан келган. Эътиборингизга тақдим этиладиган ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...