Асосий мавзулар
3 сентябр 2024

Чириган вагонлар ва нархи осмон чипталар

Ўзбекистонда ойлик маошлар йилига бир марта билинар-билинмас ошади. Лекин нарх-наво кунига кўтарилади. 

Жорий йилда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ  фойдаланувчиларни кутилмаган “совға”лар билан сийлади. Аввалига чипталар нархини 20 фоизга кўтарди. Халқ ижтимоий тармоқларда тўполон қилди. Жамоатчилик қарши чиқди. Аммо ҳар галгидек халқ фикрини эшитадиган мард топилмади.

Аксинча орадан икки  ой ўтиб нархлар яна 12 фоизга ошди.  Бунда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарияти хизмат кўрсатиш сифати яхшилангани эвазига нархлар ошганини айтишганди. 

Йўллар тирбанд, поезд хизматидан фойдаланиш фуқароларга автобус ва таксилардан кўра қулайроқ. Аммо поездларда аксиадорлик жамияти ваъда берган хизмат кўрсатиш сифати ёмонлашган бўлса ёмонлашганки, яхшилангани йўқ. 

Тошкент-Урганч, Тошкент-Нукус қатновидаги поезд вагонлари ярим асрдан буён хизматда бўлса керак. Аллақачон темирлари занглашга улгурган. Вагон ўриндиқлари ва  алоҳида хона ётоқларидан қўланса ҳид келади. Нархлар эса осмон. Тошкент-Бухоро йўналишидаги Шарқ поездлари аҳволи ҳам ҳавас қиларли даражада эмас. Синган ўриндиқлар, дим вагон, ишламайдиган жалюзилар, эшиги ёпилмайдиган ҳожатхоналар… 

Тузатиш керак бўлган камчиликларнинг  охири йўқ. Ҳатто қатновига ҳали кўп бўлмаган Тошкент-Бухоро, Тошкент-Андижон йўналишидаги Афросиёб тезюрар поездлари ҳам оҳори тўкилишга улгурган. Ўриндиқлар ораси тор, деразалари ишга тушгандан буён ювилмагандек…

Элтузга яқин манбаларнинг маълум қилишича, айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири лавозимида бўлиб турган Очилбой Раматов «Ўзбекистон темир йўллари» давлат компаниясининг бошқарув раиси вақтида ўзи учун маҳсус вагон ясаттирган. Маълумотларга кўра ҳамон  Раматов вилоятларга зарур топшириқлар, давлат раҳбари ташрифлари олдидан ана шу вагонда бориб келаркан. 

Айтишларича, вагондаги шароитлар олдида Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг сотмоқчи бўлган 2 миллиард сўмлик уйи ҳижолатда эмиш. 

Бундан билиш мумкинки, йўқдан бор қилиш мумкин. Оддий халқ юрадиган поездларни ҳам жуда Раматов минадиган вагон даражасида бўлмаса ҳам бир нави қилиб таьмирлаб қўйса бўларди. Шунда бечора халқ кўксига ҳам шабада тегарди.

Элтуз Ўзбекистон жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк қолдиринг.

Тағин ўқинг
11 апрел 2017
Стокголм ҳужумчиси самарқандлик Рахмат Ақилов телефонидан чиққан сўнгги СМСлар одамни жунбушга солади. «Ёмон, бир нечтасинигина босдим холос. Машина бошқа ...
4 май 2018
Диний идорага яқин бир манбанинг «Элтуз» нашрига билдиришича, 60 яшар Анвар қори Турсунов 1 май куни сунъий кома ҳолатидан ...
27 апрел 2023
Хивада 1920 йилнинг 27 апрелида Хоразм Республикасини тузиш бўйича таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда кўп йиллардан буён «Хива» шаклида ишлатилиб ...
26 апрел 2021
Давлатнинг кўп йиллик зулми сезиларли ортга чекингандан сўнг кўплаб ўзбеклар интернетда ислом динини қатъийроқ талқин қилишмоқда. Баъзи экспертларнинг таъкидлашича, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...