Асосий мавзулар
4 октябр 2024

Ўзбекистон олов ичида – РТдан ваъз

Азиз ва мукаррам, қадрли ва меҳрибон кўзи қора қоши қора юртдошларим, мана хапта айланиб сиз билан юзма юз, бетма бет суҳбатга мушарраф бўлганимдан шодман.

МС: Ничиксизла хўжик брри, мўччи ойбика хўшши қизло, биртли биртсиз дойило, ëшулли, ëши киччила…

РТ: Матчон Суқилиш, бир вақтлар Гондурас олов ичида деган кинолар бўларди. Мана ўлмаган қул Ўзбекистон университетлари бирин кетин ëниб кул бўлганига гувоҳ бўляпмиз. 

МС: Ўзи бир тийина қиммот олий таълим. Жилли етиштирадон супер контракт. Ëнса на, ëнмаса на…

(Жингл анангни оммино гийимсиз гириб гетинглар)

МС: Самарқандда  университет ëниб кул бўлди…

РТ: Бундан  бир кун олдин 30 сентябрь куни соат 20:10 да Қибрайдаги  Тошкент Давлат аграр Университети ҳудудидаги бино гуриллаб ëниб кетди. Икала биноям ëнди. Омборам ëнди. Узоооқ ëнди.

Ëнғин бошланганидан етти минут ўтгач, пожарний мошинлар чирағларини яхиб, вий вий қилиб келиб, возз этиб тўхтаб, хартумларидан вошиллатиб оловга қараб ашиинча сув пуркашди.

Сув бир ëн, ўт бир ëн бўлиб, ашиинча ëниб турди. Қарс қурс, чарс чурс деган овозлар чиқди. Ҳамëқни латта хиди тутиб кетди. Бир икки газ балонга ўхшаган нерса пўртиллади.

Ловуллаб турган ёнғин соат 21:36 да  тўрт томондан сув пуркаб, қуршаб олинди.

Соат 22:10 да  ëнғин посс этиб ўчди қолди. Ағ бағда чиққан учқун чўғ устига яна вошш этиб сувди қуйгач батамом ўчди. 

Ëнғин кечқурун бўгани учун ичкарида одам зоти йўқ эди. Ўлган қотган, куйган пишган йўқ. Кеган бало шу иморатга кесин худовандо.

Ëнғинни ўчиришни  устида министр генерал-майор Қўлдошевни ўзи туриб берди.  

Бошқа министрлар ўрнак олиш. Минстр бўса ашиинча бўлади. 

МС: Ўт балосиннон, сув балосиннон ўзинг асра. Эттаматтан қиған қарғишимни қайтиб олдим. Оғо сал одомни настроенисини кутарадон тозолиқ ойтинг

Позитив янгиликлар

Москва полицияси  мўр малахдай ëпирилиб, Каримов ҳайкалини ўпиб ялаб ялтиллатиб ташаëтган дангаса ўзбек мардикрорларини ҳайдаб солди. «Бу кетишда ҳайкалнни ялаб адо қиласизлар» деди Москва шахар ëдгорликларни ҳимоя қилиш ташкилоти вакили Спиридонова.

Кавушим жон кавушим….

Олотлик эркак 55 минг долларни кавушига  яшириб, чегарадан олиб чиқмоқчи бўлганида ушланди

МС: Кавушим жон кавушим 

доғларни газган кавушим. 

Кавушимни йўқотдим лақалай бозорина 

ўғрила олиб геттди ë ўғли ë қиз зорина

Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмаси ёнига сайлов баннерини илиш жараёнида ободонлаштириш ходимини электр токи урди. 

йигит “Экология партияси”дан кўрсатилган номзод Сайёрa Мадаминованинг сайлов баннерини ўрнатаётган бўлган. 

Хуллас, Шаҳрихонда депутатликка номзод плакатини осиш палакатга айланди.

МС: Физикани ўқимоғон иккичилар, ом қонунини билмийдила. Новви давади Навоий отомиз, соëсинда ëтомиз

Жингл

Кўкдала туманида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб Nexia билан тўқнашди. Lacetti ичидаги 3 киши ўлди,

Икки киши касалхонага ётқизилган.

(Хаëт бешафқат жингл)

Олотдан Тошкентга автобусда келаётган қиз боланинг ухлаб қолганидан фойдаланиб эмчагини эзғилаб шаҳвоний секс харрасмент килган эркак 5 сутка қамалди

МС: Хороп бўғон амжакиннан ушопми. Сиккиннан столбоғо осиш гарак ву етмакни…

Сиксинбойлар мамлакати

Олдин айтганимдек, 1994 йили мустақил ТВ очиш учун Ўзбекистондаги жамики идоралардан  (хатто синоптиклардан) изн олгандим. 

Суҳбат асносида бу идора ëшуллилалрининг ҳаммаси сексуал озабоченний экани ўртага чиқди.

Бу раҳбарларнинг миясида фақат порно истаги тинимсиз айланарди. «Сен ТВ очиб порно қўясанми» дейишарди ҳаммаси келишиб олгандек.

Илгариги Садум (хозирги диний идора) вакили эса порно касета обкеберсанг ҳужжатга қўл қўяман деб пора сўраганди. Билат диний идорадаги мулланинг аҳволини қаранг.

(Лицензия олиш учун ўша пайтда МКК деган лицензия кенгаши рахбари бўлган хозирги Бош вазир Ариповга гуруч, крассовка ва 500 доллар берганим алоҳида ҳикоя)

Хуллас, Ўзбекистонда бармоғи 21 та бўлган яратиқларнинг ҳаммасининг миясида сперма дарëлари мавж уриб оқади. 

Таниқли шотланд киночиси Нодира Мюррей Тошкентда ишлаганида бир хожи аканинг жинсий тажовузидан шок бўлган эди.

Тошкентдаги Олтинхон тўра масжиди имоми эса масжид мутаваллисининг хотини билан меҳробда орал секс қилгани машмамаси мутавалли шикояти ортидан судда кўрилганди. 

Туз оға айтаверади демаслигингиз учун республикадаги маънавиятчилар додаси Қахрамон Қуронбоевдан иқтибос келтирсам:

  • Бир  йил ичидаги маълумотни айтаман. 13 ëшли 200 дан ошиқ қизимиз туғиб қўйди. 13 ëшида 200 тадан ошиқ ўзбек  қизлар туғди! Бу қизларнинг аксариятининг ë отаси ўрисга кетган, ë онаси кетган ëки ота-онаси кетган, бола бу ерда сарсон. Мана яқинда эшитган бўлсанглар, Хоразмда 12 яшар қиз ўзининг акасидан туғди. Тошкент шаҳрида ўтган йили бўлган воқеа – Юнусободда иккита 13 яшар қизимиз ўзининг отасидан туғди. 

Билгичларга кўра, вазият Қаҳрамон Қуронбоев айтганидан ҳам оғир. 

Диний хужраларда баччабоз дўмлалар ўғил болаларни муттасил зўрламоқда. 

Намангандаги қуръон мусобоқаси ғолиби бўлган қорака ëш ўғил болларни орқасига жинсий алоқа қилгани учун қамоқда жазо ўтамоқда.

Айни пайтда муллалар 9 ëшли қизга уйланиш жоиз дея педофилликни тарғиб қилмоқда.

Вояга етмаган қизини эрга берган оддий қашқадарëлик одамнинг тўйини омбудсмен тўхтатди, аммо собиқ хизбут Мадвазир вояга етмаган қизини эрга берганида қонун ишламай қолди.

Ўзбек судлари ўзбек рижолларининг сексуал шилқимлиги кейсларини кўриб улгура олмаяпти. 

Қўшнининг қизи,  холаси, аммаси, келини,  автобус  йўловчиси ëки ўз мижозига секс шилқимлик қилганлар аашшинчаа.

Эшак, эчки ва товуқни зўрлаганлар ва ҳатто асбобини темир гайка ичига тиқиб, чиқмай қолганидан кейин духр акалар болгарка билан гайкани кесиб асбобни қуқтаргани видеоси  Элтузда бор.

Орқа тешигига резинка қўтоқ кириб, чиқмай қолган ўзбек рижолнинг кетидан бу резинка олатни  духтрлар чиқариб олгани видеосини ҳам ахлоқий мезондан келиб чиқиб қўймаймиз. 

Энг сўнгги маълумотни «Не молчи уз» тарқатди.

Ўзбекистондаги йирик лизинг компанияси бош директори ўз ходимига  секс шилқимлик қилган.

Бу мудхиш воқеа  26 сентябрь куни тахминан соат 15:00 ларда Тошкентда юз берди. 

Йирик лизинг компаниясининг бош директори корпоратив бўлимида ишлайдиган қизни  топшириқ бериш мақсадида кабинетига чақирди.

Бош директор худди божхонанинг исковуч ити каби ходима қизнинг бўйнини хидлаб бошлади.  Кейин Бош директор бирдан чўккалаб ўзининг ҳум калласини қизнинг чоти орасига тиққан.

Қиз ўз бошлиғини тепиб юборди. Судга ариза ëзди.  Аммо минглаб хотинлар ишини йўқотишдан қўрқиб, бошлиқ кабинетида иштон ечиб аяғини антенна қилишга мажбур бўлмоқда.

Ботирнинг энаси группавой секс қиғанми, ëки қимаганми деб қизиқадиганларнинг нияти аниқ.

Кинодаги  Отабек  Кумушни ўпганида, уятиб порталга ариза ëзадиган «уятчан халқ» аслида тагини олиб кетган даражада шилқим ва порно бангиси. 

МС: Навчун  ер ëрилиб бу қавмни ютмийди? Нага осмоннон дош ëғиб, би қовмни мажоқлаб ташамийди? Ная ҳаммаси ичбирғидан қирилиб гетмайди? Ная қишни гуни бирдан свет, газ ўчиб дўнглаб ўлиб қомийди би монглойои қороло? Навчун?

РТ: Матчонбой, ўқимаган саводсизлар хирсдай бўлиб лавозим эгаллади. Мактаб ўрнига чўпчак эшитганлар кўпалди.

МС: Ина сиз совет мактапинда ўқиб одом бўлдингиз. Дамак совет мактапи ëхши акандон…

РТ: Ўқитувчилар куни муносабати билан шуни айтишим керак Матчонбой. Совет даврида мактаб тизими яхши эди деган миф бор. Бу тўғри эмас. Мен совет даврида Урганч тумани Низомий номли ўрта мактабда ўқигандим.  

Шу Низомий мактабда ўқиш йўқ. Ўқувчиларни дўппослаб урар едилар. Ўқиш бошланмасидан ҳамма янги йил арафасигача пахтага ҳайдалар эди. Ўқитувчилар пахта термасди, лекин табелчи ўқувчилар ҳисобидан уриб қолиб, ўқитувчилар пахта терди деб ёзар эди. 

Ўқувчининг сочи сал ўскин бўлса, сочи қирқилиб ҳамманинг олдида сазойи қилинарди. (Менинг сочим ўскин бўлса ҳам менга тегишмасди, пахтага ҳам бормас эдим, отамдан қўрқар эдилар. Бу ҳам бир ҳақсизликнинг кўриниши эди.

Дарс вақти баъзи ўқитувчилар сафсата-гурунг қилиб ўтирар ади. Коррупция авжига чиққан, директор Гулчеҳра опага битирувчилар 10 сўмдан (у вақтда катта пул) йиғиб олтин трос  олиб беришганди. Қуйи бўғин ўқитувчиларнинг ташаббуси билан шу иш қилинди. Буни менинг опам фош қилганди. 

Имтихонга ўқувчилар ўқитувчилар учун палов пишириб оборар эди. Менга отасининг пули кўп деб, памидор опкелиш топширилганди. Май ойи, помидор қиммат. Шунда онам отанга айтма, даб туриб бозордон 4 кило помидор олим берган эди.  Мен Хоразмда тўрт мактабда ўқидим, бунақа аҳволни кўрмагандим. Энг даҳшатлиси кам таъминланган, оиласида 10 боладан кўп бўлган ўқувчиларга кийим берилар ади. Шу нарса ҳамма ўқувчиларнинг олдида дарс вақти қилинар эди. Бу совет даври ижтимоий тенгсизлигининг яна бир кўриниши ади.  

МС: Ҳар бир ўқитувчини лақаби бор ади, бу алоҳида мавзу. Бугун муаллимлар гуни шу лақаблани айтмағайли.

РТ: Президент ўз нутқида хусусий таълим секторида парваришланаëтган радикализм хатари ҳақида тўхталди.

Диний эктремизм боғча, мактабга сизиб кириб эртага толибон ва ИШИД шаклидаги келажак жаллодларини етиштиради.

Бу эртанги кунни зулматга айлантирадиган бало қазо. 

Мактабни  диний хурофот, клерикал фундаментализм, гендер чеклови ва экстремист муллалар таъсиридан тезроқ қутқариш керак.

Кейинги  8 йил ичида бу толибонбашараларнинг сизмаган тешиги қолмади. 

ИИВ  дохил вазирликлар таркибида ҳам толибон ва ИШИД симпатизаторлари ин қурган. 

ОАВ ва нашриëтлар аллақачон толибоннинг заҳира  гарнизонига айланган. 

Бу хатарни биздан олдин Тожикистон ҳукумати англаб етиб жиддий чоралар кўрган эди. 

Биз сағал кеч қолдик. 

МС: Сиздан ойтш. Бизадан ишитиш. Минг мўллодон бир кўпир яхши

РТ: Миллион жамоаси сдендапчиси Даврон Кобулов дарë мухбирига берган суҳбатида «сиëсат темасидан» узоқ туришини билдирди. 

Бу гапдан кейин ўзини овутмоқчи бўлган Даврон дунëда сиëсат темасида ҳазил қилиб «барака топган санъаткорни» кўрмаганман деди.

Бу баëнот Даврон Кобуловнинг билим савияси пастлигидан далолат.

Аслида Каниза деган қўшиқчининг устига шлюха деб ëзиб хи-хи, ха-ха қилишнинг ўзида синиқлик бор.  

Зеро қадим қизиқчи Эзопдан тортиб, Чарли Чаплингача сиëсат устидан кулишган. 

Сиëсат устидан кулган Чаплиндан тортиб, Джим Керригача бу иши учун  молиявий ва рухий баракат топишган. Бой бадавлат бўлишган. 

Туркиядаги хажвчи Азиз Несин сиëсат устидан кулиб, миллионер бўлганди.

Совет давридаги Райкин ва Жванецкийлар ҳам сиëсатни кулги қилган. Замонавий қизиқчи Галкин бўлса Путин овозига тақлид қилиб одамларни кулдирган.

Раҳматли Ҳожибой Тожибоев ҳазиллари ҳам мохиятан сиëсий оқибатлар устидан кулиш эди.

Сиëсат устидан кулиш керак. Президент ва унинг саноқсиз қариндошларини юмор қилиш керак. Мулла ва попларнинг устидан қотиш жоиз.

Сиëсатчи ва мулозимлар сатирадан қўрқади. Сталин ўз генералларини «Карандашга айтаман сени устингдан кулиб ташлайди» деб қўрқитган. (Гап  машхур клоун Карандаш тахаллуси билан ижод қилган  Михаил Румянцев ҳақида)

Энди «сен сиëсат билан шуғулланмасанг, сиëсат сен билан шуғулланади» деган гап бор. 

Даврон ўз интервюсида отамни ноҳақ жазолашди деб дод-вой қилганди. 

Бош прокуратура бунга расман раддия берди. Давроннинг отаси Равшан Кобулов  ўта катта миқдорда газ ўғирлаган. Ва бу жиноят учун бор йўғи бир йил «уйда ухлаш» жазосини олган.

Мана хужжат

Расмий баёнот 

2023 йил декабрь ойида ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган назорат тадбирида Равшан Кабулов раҳбарлик қилаётган Яккасарой туманида жойлашган меҳмонхонанинг 4 та иситиш қозонини 2022 йил 24 февралдан 2023 йил 18 октябрга қадар бўлган вақт оралиғида, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олиб, туман газ таъминоти идораси билан шартнома тузмай, газ ҳисоблагични газ идорасидан рўйхатдан ўтказмасдан ва алоҳида ҳисоб-рақам очмасдан, газ ҳисоблагичга ўрнатилган тамғани газдан ноқонуний фойдаланиш мақсадида ташқи таъсир аралашувида узишга эришиб, жами 907.558 куб метр миқдоридаги 344 млн. 872 минг сўмлик табиий газдан яширин равишда фойдаланиб келиб, жуда кўп миқдордаги табиий газни яширин равишда талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Яккасарой туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, 2023 йил 22 декабрь куни Р.Кабуловга Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан айб эълон қилинган ва жиноят иши айблов хулосаси билан судга мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 27 март кунги ҳукмига кўра, Р.Кабулов Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, шартли равишда 1 йил синов муддати белгиланган.

Жиноят иши доирасида аниқланган 344 млн. 872 минг сўмлик моддий зарар “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали фойдасига ундирилган.

МС: Кансерт тамом кўна лайан кўна хаммом. Биру ноль. Даврон утизди.

Уринг потяни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон, жума Муборак!

Тағин ўқинг
14 ноябр 2019
Кеча Лоланинг клипидан сўнг қўштирноқ ичидаги «маънавият» яна долзарб мавзуга айланди. Кўпчилик Лоланинг «исён»ини олқишлаган бўлса, маънавиятчи ва радикаллар, ...
26 май 2021
“Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг 7-қисмини тақдим этади. Автобусни ...
26 май 2018
“Ҳайт!” дегандан ҳадаҳалаб югургилаш керак эмас. Олдин у ёқ-бу ёққа қараб олиш ҳам керак. Ҳаммамиз эйфория ҳолатидамиз. Сармастлик тарқайди, ...
12 май 2020
Ҳаëтилла дамасчи билан Мадина темир решётканинг бу ёғида, Абсаттор эса нарëғида турарди. Чапани¸ камбағал бўсаям унча-мунча одамга гап бермайдиган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...