Асосий мавзулар
14 октябр 2024

Афғонистонда чекловлар эркакларга ҳам етиб келди

Аввал аёллар, ёки, тўғрироғи, ҳар доим аёллар эди. Уларнинг ташқи кўриниши, таълими, ижтимоий ҳаётига нисбатан чекловлар, қўрқитиш…

Ҳозир эса Афғонистонда Толибон режими томонидан жорий қилинган ғалати қонунлар эркакларга ҳам таъсир қила бошлади.

Эркаклар ўзларига савол беришяпти: аввал гапиришимиз керакмиди?

Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан кейин уч йил мобайнида аёллар ўзларининг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан чекловларга дуч келмоқда. Эркаклар эса шаҳарларда нисбий эркинликдан баҳраманд бўлиб юришганди. Ҳозиргача….

Аммо, Вашингтон Постда чиққан мақолада таъкидланганидек, сентябр ойидан бошлаб режим эркакларга ҳам таъсир қилувчи қонунларни қўллай бошлади.

Янги қонунларга кўра, эркаклар камида мушт узунликда соқол қўйишлари, номуслумонлардан ташқи кўриниш ёки хулқ-атвори билан фарқ қилишлари шарт – бу жинси шимлар тақиқланганини англатади. Шунингдек, исломий қонунларга зид бўлган соч турмакларини ҳам қилиш мумкин эмас. Энди эркакларнинг ўз хотини ёки яқин қариндошларидан бошқа аёлларга қараши ҳам ман қилинган.

Натижада кўплаб одамлар соқол қўйишмоқда, намоз гиламчаларини олиб юришмоқда ва жинси шимларини уйда қолдиришмоқда.

Бу биринчи жиддий чекловлар Афғонистонда кўпчиликни ҳайратга солди. Эркаклар овози аёлларникидан кўра кучлироқ бўлган жамиятда, айримлар энди хотин-қизлар эркинлигини ҳимоя қилиш керак эди, деб афсусланишмоқда.

«Эркаклар овозини кўтарганида, вазият бошқача бўлар эди», дейди Қобулда яшовчи бир шахс. «Ҳозир барча соқол қўйяпти, чунки биз хўрланишни истамаймиз,» дейди у.

Толибоннинг эркакларга нисбатан янги қоидалари, албатта, аёлларга қўйилган чекловлардан анча енгил. Аммо «диний ахлоқ нозирлари» сўнгги тўрт ҳафталарда эркакларни намозга бориб бормаганини текширмоқда. Ҳукумат ходимлари соқол қўймасликлари туфайли ишдан ҳайдалишдан қўрқишмоқда, ва баъзи сартарошлар соқол олишдан бош тортмоқда. Такси ҳайдовчилари эса йўлда тўхтатилиб, машинада ёлғиз аёлларни ташигани ёки мусиқа эшитгани учун жаримага тортилмоқда.

Янги қонунлар полицияга уч кунгача гумонланувчиларни ҳибсда сақлаш ваколатини беради. Жиддий ҳолатларда судга оширилиши мумкин. Баъзи ҳуқуқбузарликлар учун жазо қамоқ ёки жарима, оғирроқ ҳолларда эса тошбўрон қилиш ёки дарралаш билан жазоланиши мумкин.

Афғонистон шарқидаги яшовчи Амир бу чекловлардан сўнг Толибонни қўллашдан воз кечганини айтади.

«Биз ҳаммамиз мусулмонмиз, мажбуриятларимизни биламиз. Лекин бизга нисбатан зўравонлик қўлланишига жим қараб турмаймиз,» дейди у.

Тағин ўқинг
14 январ 2023
РТ: Бугунги жума ваъзи қисқа бўлади. МС: Навчун оғо, сўқишдингизми ë? Ўдин оз бўлсом гап кўп дар адила хонқолило. ...
29 июл 2022
Шу кунларда қочган ҳам қувган ҳам рўмол деб томоқ йиртмоқда. Бу тўқсонлар охирида Туркияни дунëвийликдан мосуво қилмоқчи бўлган оқинчилар ...
5 январ 2023
Ўзбекистон Бош прокуратурасини 15 йил бошқарган Рашиджон Қодиров Зангиота қамоқхонасидан озодликка чиққани ҳақида Элтузга бир-биридан мустақил манбалар ҳабар берди. ...
5 ноябр 2018
Бу йилги пахта терими мавсумида Фарғона вилоятида олингани айтилаётган, ижтимоий тармоқда пайдо бўлган фотосуратларда “Пахтага қўли теккан одам – ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...