Асосий мавзулар
16 октябр 2024

Самарқанддаги қотиллик, Трампга суиқасд ва озод этилган юмористлар – 600’72

Тошкентлик имористлар озод қилинди, Трампга учинчи бор суиқасд уюштирилди, Самарқандлик эркак ўз қаллиғини сўйди ва бу 600 СЕКУНД

Россия телевидениесида бир неча йиллардан бери фаолият юритаётган сухандон Экатерина Андреева ўтирган стул синиб кетди. Сухандон ҳеч нарса бўлмагандек гапиришда давом этди.

+++

Хитойлик хакерлар АҚШнинг бир неча шаҳарларида робот чангюткичларни ишдан чиқарди. Роботлар уй тозалаш ўрнига уй ҳайвонларини қувиб, динамиклар орқали ирқчилик оҳангидаги ҳақоратларни ёғдирган.

+++

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга “тез ёрдам аълочиси” мукофоти топширилди. Маҳаллий соғлиқни сақлаш вазири Алиханов фикрига кўра, агар фуқарога фавқулодда ёрдам керак бўлса у тез ёрдамга мурожаат қилади, агар мамлакатга тез ёрдам керак бўлса илк тез ёрдамга ёрдамни Рамзан Қодиров кўрсатади.

+++

13 октябрь куни Лас Вегасда UFC Вегас 98 турнири бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик MMA жангчиси Рамазон Темиров америкалик Си Жей Вергага қарши UFC даги илк жангини ўтказди.

++

Старшип ўзига юклатилган вазифани адо этди. У ер атрофини ўраб турган орбитага чиқиб, Ҳинд океанига қўнди. Илон Маск очиқ фазога чиқиб, сўнг қайтиб келадиган транспорт яратишни мақсад қилганди. Бу мақсад амалга ошди. Бу турдаги ҳаво кемалари космосга парвозни арзонлаштириб фазовий саёҳат учун имкон яратади.

+++

Трампга уюштирилган навбатдаги, учинчи суиқасд бартараф этилди. Бу сафар Калифорниядаги учрашувга бир шахс сохта таклифнома билан кирмоқчи бўлгани аниқланди. Шубҳали шахс тинтув қилинганида унинг ёнидан дробовик (қўшотар милтиқ), пистолет ва сохта ВИП рухсатномалар топилган. Лас Вегаслик 49 яшар Вем Миллер Трампни ўлдирмоқчи бўлганини маълум қилди. Бошқа фикрларга кўра, қўлга олинган шахс Трампга суиқасд қилмоқчи бўлмаган. Бу маълумотлар ҳали тасдиқланмади.

+++

Туркия парламенти Марказий Осиё атамасини Туркистонга ўзгартиришни таклиф қилди. Бу номдаги ҳудудга барча туркий миллатлар мамлакатлари қаторида Тожикистон ҳам киритилади. Туркия Президенти бу ғояни қўллаб қувватлади.

+++

Самарқанд вилояти ҳокимига хитойлик маслаҳатчи тайинланди. Хитойнинг Шандун провинцияси тараққиёт ва ислоҳотлар комиссияси аъзоси Чен Юе вилоят ҳокимига саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдам бериши иддао қилинмоқда.

+++

Украина президенти Владимир Зеленский Россия ва Шимолий Корея армияси орасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳақида гапирди. Бу ҳамкорлик шунчаки қурол билан таъминлаш эмас, Шимолий Кореа ҳарбийларини Россия армиясига қўшишни ҳам назарда тутади.

+++

Чеченистоннинг Грозний шаҳрида автомобил тураргоҳи портлаб кетди. Натижада 4 киши қурбон бўлгани хабар берилмоқда.

+++

Оммавий ахборот воситалари Навалний кундалигидан парчалар эълон қилди. Бу парчада Навалний қамоқда оч қолаётгани, заҳарланган бўлиши эҳтимоли ҳақида ёзган. Агар мен ўлиб кетсам, бу мемуар ёдгорликка айланади, деб ёзади у хотинига. Навалний 2024 йилги Путин сайловидан олдин қамоқда ўлган эди.

+++

Латвиянинг болтиқ соҳили сув остида қолмоқда. Секин-аста сув сатҳи кўтарилиб уйлар, дарахтлар ва тарихий ёдгорликлар сув билан қопланяпти. Ушбу табиий жараённи тўхтатиш имконсиз бўлиб қолмоқда.

+++

Доналд Трамп Путиннинг нега Украинага бостириб киргани ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, Путиннинг уруш очишига сабаб Жо Байден бўлган эмиш. АҚШнинг собиқ президентига кўра, “Байден Украинадаги урушни эплай олмаяпти. Байден жуда ожиз ва кескин чоралар кўролмайди. Буни билган Путин қўрқмай Украинага бостириб кирган” дейди Трамп.

+++

Россия полицияси пойтахтдаги икки гей клубда рейд ўтказди. Россия пропагандаси ноанъанавий жинсий ориентацияни фақат ғарбга хос иллат дея ҳисоблайди. Амалда эса Москва гей клублари бир неча ўн йиллардан бери фаолият юритади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг баёнотларуга кўра, мамлакат тузуми ва халқ менталитети қандай бўлишидан қатъий назар ҳар бир мамлакатда ўртача 5 фоиздан 8 фоизгача ноанъанавий жинсий ориентацияга эга шахслар мавжуд. Россия ахборот воситалари амалдаги коррупция, жиноятчилик ва инфляция каби жиддий муаммолардан аҳолини чалғитиш учун, эътиборни фуқароларнинг ўта шахсий иши бўлган жинсий ориентацияси масаласига қаратмоқда.

+++

Нуротада Мажбурий ижро бюроси (МИБ) тумани бўлими бошлиғи Тўлқин Мирзаев ўз ҳисобчиси Феруз Амоновни куппа кундузи ҳамманинг олдида ҳақорат қилиб ва бир неча марта бошига мушт билан урди. Ҳисобчи гувоҳларга бошлиқдан қўрқиши, ишдан ҳайдалиши мумкинлиги ва банкдан олган кредитлари борлиги учун ҳеч қаерга шикоят қилолмаслигини айтган. Жанжал сабаби эса мажбурий тартибда обуна пулини йиғишга боғлиқ бўлган. Маълум бўлишича, МИБ ходимларига муайян премия пули тушган ва бу пуллар обуна учун ажратилган экан. Бошлиқ ҳисобчидан дарҳол бу маблағларни тўлашни талаб қилган.

+++

Наманганда 1 млрд сўмлик дори воситаларини қалбакилаштираётган жиноий гуруҳ ушланди. Улар «Перацетамол», Дексаметазон» каби арзон нархдаги дориларни олиб, қадоғи ва ёрлиқларини ўзгартириш орқали қиммат нархдаги бошқа дориларни тайёрлаган.

+++

Қишлоқ хўжалиги вазирининг собиқ ўринбосари 4,5 йилга қамалди, Жиноят иши доирасида 2024 йилнинг 10 январдан 21 майга қадар ҳибсда сақланаётган Азимжон Назаров ўз айбига иқрор бўлмай, ҳеч қандай жиноят содир этмаганлигини айтиб, суддан адолатли қарор чиқаришини сўраган. Судланувчининг айби эса гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тўлиқ исботлангани қайд этилди.

+++

Олмалиқ туман суди масъулиятсизлиги учун Тошкент вилоят сув таъминоти авария хизмати бошлиғи Турсунбаев Уктам Норжигитовичга 3 йил озодликни чеклаш жазоси берди. Ангрен шаҳрида “Шарқ” озиқ-овқат дўкони яқинидаги канализация қудуғини тозалашга мажбурланган дўкон эгаси Насруллаев ўткир ҳидли газдан қаттиқ заҳарланган. Оқава қувурни тозалаш учун тушган “Ангрен Чарм Инвест” МЧЖ ходими Икрамов Ўлмасбек у ердаги газдан заҳарланиб ўлган.

+++

Бухоро вилояти Когон шаҳридаги кўчаларидан бирида ошкора суиқасд рўй берди. Тармоқда тарқалган видеода бир эркак “Ўзбекистон темир йўллари“ АЖга қарашли идора олдида аёл киши ва йигитни пичоқлагани акс этган. Жиноят мотиви номаълум.

+++

Россиянинг Челни ТВ канали Наманганлик 30 яшар Достонбекнинг Украинадаги босқинчилик урушига ўз ихтиëри билан бориш учун ариза ëзгани ҳақидаги видеони тарқатди. Видеода Достонбек чала ўрис тилида Россияни севиши ва Украинага қарши босқинчи урушда медаль олишни орзу қилишини ва Наманганда қолган хотини ва уч бачасини Россияга олиб келиш истагини баëн қилди. Тошкент аэропортидаги чегара хизматчисига кўра, ҳар хафта ўнга яқин 200 рақамли юк яъни ичида ўлик бўлган тобутлар Россиядан Ўзбекистонга келмоқда. Ўзбекистон ЖК 154-моддассига кўра Чет давлат армиясига ёлланиши жиноят бўлиб уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

+++

Самарқандлик 27 яшар Б.Элмуродов рашк сабабли қаллиғини сўйди. Бўлажак куёв унаштирувни бекор қилмоқчи бўлган қизга «меники бўлмасанг, ҳеч кимга насиб қилмайсан. Сени ўлдираман, қамалсам ҳам майли» деб таҳдид қилган. Навбатдаги жанжалдан сўнг, Б. Элмуродов Сиёб бозоридан ош пичоқ сотиб олган. Қизни уйидан сал нарироққа чақириб олиб, қорин ва қориндан пастига пичоқ урган. Қиз қочишга уринганида Элмуродовнинг жазаваси қўзиб, унинг елкаси ва қўлига пичоқ санчган. Қиз ўлди. Самарқанд туман суди Б.Элмуродовни 17 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.

+++

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди апелляция инстанцияси brbalo мусиқий гуруҳи аъзолари Камал Юсупов ва Аброр Гулямовнинг қамоқ муддатини қисқартирди ва улар озодликка чиқди. Блогерлар юмористик клипи учун 15 суткага қамалган эди.

Бу 600 секунд эди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. 

Eltuz – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиёсий кайфиятини акс эттирадиган майдон. Канал ҳомийси бўлинг ва сиз эксклюзив бонусларга эга бўласиз. Батафсил маълумот:    / @eltuz  
Тағин ўқинг
1 декабр 2021
Таниқли ҳуқуқ фаоли Умида Ниëзова раҳбарлигидаги Cotton Campaign коалицияси делегацияси 1 декабрь куни Ўзбекистонга келди. Улар бир ҳафта мобайнида Ўзбекистон ...
19 март 2019
Қозоғистонни 30 йил бошқарган 79 яшар президент Нурсултон Назарбоев 19 март куни ўз лавозимидан истеъфога чиққани ҳақида баёнот берди. ...
20 июл 2016
Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комиловнинг ўзи билан содир бўлган воқеани айта туриб, Тошкентга вилоятдан келаётганларни уят гап билан сўкканини ...
5 май 2020
Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг хатти-ҳаракатлари ва ички ишлар ходимларини ҳақоратлагани юзасидан маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди шуғулланмоқда. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...