Асосий мавзулар
25 октябр 2024

Нон ўрнига доллар ейиладиган ўлка – РТдан ваъз

Азиз ва мукаррам, қадрли ва меҳрибон, кўзи қора, қоши қора юртдошларим мана хапта айланиб сиз билан юзма юз, бетма бет суҳбатга мушарраф бўлганимдан шодман. 

МС: Ничиксизла хўжик брри мўччи ойбика хўшши қизло, биртли биртсиз дойило, ëшулли ëши киччила. Шу дасангиз бир ойтим ойтсом, ойтимчилик атиб. 

РТ: Айт Матчон суқилиш 

МС: Иккала ғўза Иккала ғўз.  

Бири дунбул бири қўўз.  

Миндим ғўзни устина.  

Тушдим хорвуз йўлина.  

Хорвуз йўли оқ назар.  

Ичинда моймул газар.  

Моймулжиқни ҳуркиздим. 

Қўëнжиқни қўрқиздим. 

Йўлда юрган хожило  

уриб қўлимни синдирди.  

Қўлим қозонда қойнар.  

Ошпаз устинда ўйнор. 

Ошпазчини қизлари. 

Қошлари қундузлари.  

Гўзлари юлдузлари.  

Қўлим пишди қозонда.  

Уни едик озонда.  

Бу сатрни ëзонда  

қўлларим ошқозонда. 

Иккала ғўза Иккала ғўз.  

Бири дунбул бири қўўз. 

РТ: Бундай айтим билан Ички ишлар вазири Бобожоновни хуркитиб қўймасанг бўлди. 

МС: Ҳа ишитдим, қўëн москасини гийганлани столбаға осжоқ акан Роззоқ дойини болоси. 

РТ: Дунëдаги энг каллаварам суд ҳам қуëн маскасини кийган болани 15 суткага қамамайди. Мен масалан арча байрамида қуëн маскасини кийганман, укам тулки, синглим эса қоплон бўлган.  

МС: Ман моймил бўлвадим алипбе байраминда. 

РТ: Биз ҳаммамиз квадробер бўганмиз.  

Яхшиям у пайтда хозирги Янги Ўзбекистон йўқ экан. Бўлмаса ëш умрим қамағда чириб кетардим. 

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти 18 ёшдан ошган шахслар томонидан содир этилган квадроберлик ҳаракатлари майда безорилик сифатида квалификация қилиниши ва вояга етган квадроберлар 15 суткагача қамалиши мумкинлигини маълум қилди. 

МС: Ибий ўлгай адинг сан, Қийзлара шилқимлиқ атса 5 сутка, 😂😂😂 қўёнжиқни москасини гийса 15 сутка. 

РТ: Адлия вазирлиги ҳаваскор театр қўйгунча, машнақа масалаларга қарамайдими? Яшасин  квадроберлар. Йўқолсин ҳуқуқий нигилизим!!! 

МС: Дузоғо, сизам ëшлиқингизда тиëтир тиëтр ўйноғонмисиз? Масалан ман қум пишикини ëнгсилавадим мактабда. 

РТ: Адлия вазирлиги ўтмишдаги ойдинлар, Беҳбудий, Нодира, Қодирийларнинг бугунги кунимиздаги бозор ва метроларда юришини ëнгсилаб видеолавҳалар суратга олди.  

Ўтмишдаги буюк одамнинг бугунги кунда пайдо бўлиб қолиши ҳақида фантастик китоблар ëзилган.  

Адлия вазирлигининг бу ташаббуси менга антисовет ëзувчи Сергей Довлатовнинг ҳикоясини эслатди. 

Ҳикояда Николай Шлиппенбах исмли ватанпарвар ўз таниши ëзувчи Довлатовни ҳаваскорлик фильмида подшо Пётр биринчи ролини ўйнашни таклиф қилади. 

Шлиппенбах  ғоясига кўра, Россия императори Пётр ўзи асос солган, аммо  советлар Ленинград деб атаган шаҳарда пайдо бўлиб қолади.  

Шлиппенбах фильмида фақат Довлатов роль ўйнайди, атрофдаги замонавий одамлар документаль кинодаги каби суратга олинади.  

Довлатовнинг 194 сантиметрлик узун гавдаси шох образи учун Шлиппенбах назарида «айни муддао» бўлган. 

Албатта фильм давлат буюртмаси эмас ва аксинча ўғринча олинаëтган эди. 

Сценарий бўйича Петр эгнида яшил камзил, оëғида ботфор, бошида эса учбурчак телпак билан шаҳардаги пивога  очеред турган махаллий алкашлар орасида пайдо бўлиши керак эди.  

Довлатовнинг «Шоферские перчатки» ҳикоясидан парча: 

«Мен очеред думига бориб турдим. Мендан олдин турган учта эркак менга ортиқча қизиқишсиз қараб қўйди. Қолганлар эса мени пайқагани ҳам йўқ. Мендан олдин темир йўлчилар кийимини кийган кавказ типидаги киши турарди. Чапда эса боғичлари боғланмаган латта кавуш кийган жулдирвоқи. Икки қадам нарида эса гугурти синиб кетавергани учун оғзидаги попирисни эплаб ëндира олмаëтган интеллигент турарди. У семизгина портфелни оëқлари орасига қисиб ушлаб турарди. Вазият борган сари ўринсизлашарди. Ҳамма жим. Ҳеч ким улар орасида подшоҳ Пётр пайдо бўлганига ҳайрон ҳам бўлмаяпти. Менга савол ҳам беришгани йўқ. Қанақаям савол бўлиши мумкин? Бу турганларнинг битта муаммоси бор. Кечаги мастликдан мияни аритиш учун пиво ичиб похмел қилиш. Мен эса улар орасида турибман. Жимгина  прилавкага яқинлашдим.  

Бирдан темир йўлчи кийимидаги киши сасини эшитдим. У ëнидагига тушунтираëтган эди: 

  • Мен калнинг ортидан турибман. Подшох мендан кейин. Сен эса  подшохдан кейин» (Рассом Туз таржимаси)
  •  

Россия подшоси Пётр кийимини кийган Довлатов ўзи ва Шлиппенбах билан бирга келган қиз учун пиво олади. Баланд бўйли ва подшо гримидаги Довлатов одамлар орасида ажралиб турарди. Аммо ҳеч ким ҳайрон бўлмади, савол ҳам бермади.  

Ижодий гуруҳнинг «халқ уйғонади» деган ғояси чиппакка чиқди. 

Адлия вазирининг ҳаваскор артистлар ижросидаги тадбири ҳам Довлатов ҳикоясидаги каби ноль результат берди. 

Давлатнинг ҳуқуқий бўғини бўлган бу вазирлик замонамизнинг тирик ойдини, Каримов таъқибидан қочиб 33 йилдан бери сургунда яшаëтган буюк шоир Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистонга таклиф қилиб, қўйлиқ бозори ëки метронинг Навоий бекати ичида сайр қилдира олишга журъати етадими?  

Бу ойдинга Каримов даврида уйдирилган жиноий тамғани бекор қилдириш учун ҳуқуқий ташаббус билан чиқа оладими? 

Ўз иши қолиб, хаваскорлик театри ўйнаëтган вазирлик дунëдаги энг ғамгин вазирлик. Унинг ғамгин бошини силаш учун юзта сулувнинг қўли керак.

МС: Шуни ойтинг оғо. Новви давади охир Навоий отимиз, соëсинда ëтомиз

Қамоқдаги чақалоқ

30 кунлик чақалоқ ўзбек қамоғида жазо ўтамоқда. Бунақаси фақат янги Ўзбекистонда.

Қарши шаҳар, 10 сонли изолятор дунëда энг ëш «жиноятчи»  жазо ўтаëтган қамағ сифатида Гиннес рекордлар китобига кирадиган бўлди.

Жорий йил 9 сентябр куни қамағда туғилган қизалоққа Имона деб исм қўйишди. Докторлар бу қизалоққа қуëш нури керак, ҳеч йўқса кунига бир марта ховлига олиб чиқиб туринг» дея тавсия беришди. 

Карши шаҳар 10 сонли изолятор бошлиғи Хамроев Шерзод эса қизчани турманинг энг қоронғу камерасида сақлаб қийнамоқда.

МС: Оғо бу қийзни опоси новви жиноят атвади. Одом ўлдирдими? Бонкани сўйдими? 

РТ: Қамоқдаги Имонанинг онаси Дилдора Ҳакимова у танқид қилган коррупционер мактаб директори Сайëра Ҳақбердиева стрелкаси билан қамалган.  

МС: Ëш бувак қийза қуëш нурином раво гўрмаян турма бошлиқи Хамроев ичбирғи касалина йўлиқсин диянла иношу видео тийинда   қўшув белгиси қолдирсин. Оғо сизни дилингиз бир қорич. Мактабда иншодан беш олғонмисиз? 

РТ: Мактабда эркин темада иншо ëзинг деган вазифа қўйилди. 6 синфда ўқирдим. Мен ўқитувчимдан нима у деб сўрадим. Ўқитувчим атрофингда нима кўрсанг ëзавер деди. Мен ëздим. Она тили ўқитувчисининг расм  муаллими билан ошиқ мошиқлиги. Ошхонадаги ошпаз хола ўғирлаган гўштни сумкага солиб, мактаб деворидан ирғитиши. Деворнинг нариги тарафида эса ошпаз холанинг эри бу гўшт солинган сумкани коптокдай илиб олиши. Математика ўқитувчиси ўрнига мактаб қоровули дарс ўтиши, адабиëт муаллими помидор кўчати олиб келган иккичи қизга беш қўйгани. Помидор кўчатларини эса бу ўқитувчи ўқувчиларни уйга обкетиб эгат торттириб эктиргани. Мактаб завхози янги холодилникни обкетиб ўрнига эски холодилник олиб келиб қўйгани… 

Бу иншони текширган ўқитувчим қўрқиб хушидан кетган. Директор эса иншо ëзилган дафтарни мусодара қилиб, мактабда харбий холат эълон қилган. Мени харбий таълим муаллими ушлаб автомат сақланадиган хонага қамаб қўйган эди. То тақдирим ҳал бўлгунча ўша қоронғи хонада ўтирдим. Ниҳоят директор бошчилигидаги ҳайъат келиб муросавий вариантни айтишди. Иншо дафтари йиртиб ташланади. Мен ҳеч қачон иншо ëзмайман. Лекин журналга 4 баҳо қўйишади. Мен бу вариантни қабул қилдим. Бошқа иншо ëзмадим. Тенгдошларим эса ëлғон иншолар ëзиб, 5 олишар эди. Орадан йиллар ўтиб ўзбек матбуоти нега бу қадар таназзулда бўлганини текшириб хулоса чиқардим. Мактабда ëлғон иншо ëзганлар катта бўлиб ўзбек журналистикасини яратибди. 

МС: Сичонни болоси холто дўшади. Бола боқрасини ўрис боқча, ўрис мактаба барган зиëлило «ўзбек тилим жон тилим» даб ўзини урадўн гунла ўтиб гетдими? 

Мўғулдан ўрнак ол ўзбек!!! 

Финландия, Болтиқбўйи ва Шарқий Европадаги ўнлаб давлатлар мактабларидан рус тили дарслари олиб ташланди.  

Украинада рус тили ва адабиёти дарси мактаб дастуридан олиб ташланди. 

Мўғулистон мактабларида ҳам рус тили олиб ташланиб, инглиз тили асосий хорижий тилга айланади. Авваллари мўғул мактабларининг аксариятида рус тили ўқитилар эди. 

Ўзбеклар эса «мен ўрисга ўзини тилида жавоб қайтарадиган бача ўстираман» деган бетон аргумент билан бу босқинчи тилидаги мактабга бола тиқишда давом этмоқда.  

МС: Ўзбекистонни ўлган президенти бола боқраси, охтиқ чувлиқи ўзбекчани билмайди. Ўрисча гаплийди. Ҳарбир ўзбек ўзини устинда ўрис дурибди дап исоблайди. Ҳар бир ўзбекни ичинда ўрис во.

РТ: Кеча рассом оғам Охунов билан гаплашсам, «Тошкент ҳудди чор генерали Кауфман давридаги каби ўрис ва ўзбекка бўлинган» деди.  

Тошкентнинг қоқ марказида туғилиб ўзбек тилини билмай ўсиб чиққанлар учун Тошкент худди Россоя провинцияси Рязань ëки Иванова каби комфорт. 

Мана атини «баддий академия» қўйвоган рассомлар вазирлиги ўтказган биеннале тадбирлари ҳам ўрисча бўлиб ëтибди. Кошки тузукроқ билишса экан. 

Агар мабодо Францияда туғилган журналист, киночи ëки ўқитувчи французча билмайман деса унга моховга қарагандай қарашади. 

Бизда эса «меники узбекча билмаганский» десанг ҳамма табассум билан суйилиб, дарров атроф жониб сенга ҳушомад қилиб, телва тескари қилиб бўлсаям ўрисча чулдирайди.

Ўзлари қишлағдан келиб, ўрисча гапирганларга ичидан ховос қиганлар энди бачасини ўрисча гапиртириб ўз руҳий комплексини даволамоқчи.

Постколониал давлатга хос мутелик, синиқлик ва генетик импотенция бу. 

Барча даврларнинг улуғ инсони Валерия Новодворская хоним айтгани каби «рус тили босқинчилар қуролига» айланиб қолди.

Босқинчи Россия Маориф вазирлиги 100 минглаб нусхада янги рус тили дарслиги чоп этиб, Ўзбекистонга олиб кириб, ахолини ўрисқул, советпараст ва манқурт бўлишиини самарали таъминламоқда.

МС: Оғо нишатали? Ўрисқуллони уриб ера гиризипаринми! 

Ўзбек мактабларини «товус жемпр» кийган, «пўмпалоқ», қайнонасидан хапа,  катталар нима деса бўйнини эгадиган умуртқасиз, жохил эри уравериб мияси палағда бўлган саводсиз ва шаллақи она тили маллимлари ва миясида фақат сперма оқадиган сексист ва мутлақ саводсиз адабиëт ўқитувчиларидан тозалаб ташаш керак.

Токи одамлар ўрис мактаб ўзбек мактабдан яхши демасин. 

Ўзбек тилим «ўлвотти» деб оғизда дод солиб, бола бақра ва бачасини ўрис боқча ва мактабга пора бериб тиқадиган мулозим, сохта зиëли, шаирка, психолог, блогер, ашлачи каби яратиқларни яланғоч қилиб кропива бутоғи билан савалаш керак. 

Ўзбек алифбесини соддалаштириш керак. Масалан думли ва думсиз Х ни битта қилиш керак.  

Арабшунос, форсшунос, турколог ва матншунослар учун тўртта юмшоқ х бор ва сингармонияга кўра, яна тўртта унли товуш белгиси бўлган ва пунктуация урғулари тутуқ белгиси билан ишоратланадиган илмий алифбо яратса бўлади. (Хитойда бор шунақа тажриба)

Қолган мардумга оддий алифбо керак. Қоидалари аниқ ва мураккаб бўлмаган грамматика зарур.  

Биз ëки  ш харфи ўрнига W ëзадиган ва Ч харфини 4 билан белгилайдиган (думли ва думсизни академиклар ҳам ажратиб ëзолмайди, халқ ëзувчиси Саид Аҳмад ҳам бунинг фарқига бормай ўлиб кетди).

Биз ё алифбони соддалаштириб, вазифани осон, оддий, прагаматик қиламиз, ёки ëзув маданияти ва грамматик савияси бўлмаган миллионлик кўрсавод оломон билан рўпара бўламиз.

Сўз тузилишида ўрисчадан калька қилишни тўхтатайлик.

Мана кеча Илëс ëзган матн: «Палончи мен билан  алоқага чиқди. У билан ҳаммаси яхши»  (вышел на связь с ним все хорошо). Бу ғирт ўрисча жумла тузиш. Тўладим демасдан, тўловни амалга оширдим «осуществил платеж» деб ғирт ўрисча калька жумла ëзишади.

Ўзбек тили содда ва аниқ тил бўлсин.  Бу тилда ўз фикримизни аниқ билдиришни ўргатайлик ва ўрганайлик.

Ўрисқул уч йилга қамалди 

Булунғурлик, 56 яшар гўрсўхта 2023 йилнинг август ойида  босқинчи Россия  қуролли кучлари сафига ёлланган. 2023 йил 28 августдан 11 октябрга қадар Донецк ва Луганск вилоятларида Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган. Одам ўлдирган. Бировнинг мустақил юртини топтаган. 

Бу табиат хатоси бўлган ўрисқул жангда яралангач, бир муддат Россияда даволанган ва 2024 йилнинг 25 апрелида Ўзбекистонга қайтган. 

Суд ҳукми билан бу тавия Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисмида назарда тутилган (урушга ёлланиш) жиноятида айбдор деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 57-моддасида кўзланган 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Бундан олдин Поп туман судининг 2024 йил 26 июндаги ҳукми билан Россия армияси сафида жанг қилган ўрисқул Ғолиб Алиев 5 йилга қамалган эди. 

+++

Ашхободда босқинчи ўрусиятнинг тўдабошиси Путин улуғ шоир Махтумқулини Махматқули деб 21 марта такрорлади. Ўша ерда ўтирган истон вассаллари ўз эгасининг хатосини ҳам муборак мужда каби ютишди.

Ўша мажлисда барча замонларнинг энг маддох шиғирчиси Сирожидддин Сайид ҳам хумдан чиққан дев каби кўзларини мўлтиллатиб ўтирибди. Ҳеч ким «Финита ла комедия», йиғиштир товуқ шўрвангни демади.

МС: Ўлимда ойтоди. Отомо галганда ойтоди. Ойтсо Путин блони юмиртосини суғироди. Қон тошоғонло. 

Оқ похтоло очилди, очилиб ера сочилди. 

Похтони термака одом йўқ. Ороқ ичмака Қодом йўқ.

РТ: Қадам ким? 

МС: Оло ўлиликдаги Қодом олкошни ойтвадим. Лекин ростдоном похто термака одом йўқ.

РТ: Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида «пахта теримига ишчи кучи етишмаслиги» туфайли ҳақиқатан ҳам пахта тўлиқ териб олинмаган. Ўткан йили шу пайтда пахта охирги толасигача териб, йиғиштириб олинган эди. Бу йилги вазиятда қонун чекловига қарамасдан пахтани мажбурий тердириш холатларига йўл қўйилмоқда. Агар мажбурий меҳнат холатлари ҳақида билсангиз, бизга маълум қилинг. 

МС: Оввонг оғо. Ким похтони мажбурий тердирса Бизара ойтинг. Дуз оғонг аамини баради.  

РТ: Амини эмас эмини. Яъни бу масалага эътибор қаратади. Мана шу кунларда ҳамма доллар еëтган қўшиқчига эътибор қаратди. Тошкентдаги рассомлар биенналеси танқид нишонида қолар экан, қўшиқчи Жахонгир Отажоновнинг «пул ейиш» арт перформанси ўзининг долзарблиги ва аниқ нишонга урилган саркастик формаси билан диққатни тортди. 

МС: Оғо ўммолоқ. Доллар йими, фунт стерлинг ë динорми сиза на. Доллорни лўнқо ютқон ву, сизни нерингиз ожиди. Ҳаммани етиргий илойим нон ўннино доллор емака. Очинг ални. Уринг потяни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума Муборак!

Тағин ўқинг
11 апрел 2017
Шерали Жўраев халқ севган хонанда 70 ёшга тўлди. У 1999 йилдан буён ўзбек ҳукумати пешволари назарида Муҳаммад Солиҳнинг дўсти ...
9 март 2020
2020 йилдан Ўзбекистон пахтага давлат буюртмасидан воз кечади. Президент Мирзиёев фармонига кўра, 2020 йил ҳосилидан бошлаб вилоятларнинг пахта етиштириш ...
2 октябр 2017
Биринчи октябрдан банкларнинг нақд доллар сота бошлаши тўғрисидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади. “Элтуз” мухбирининг 2 сентябр куни ўрганишича, банклар ...
13 июл 2020
Ўтмиш тозалаб қўйилган. Ëлғон эса ҳақиқат дея бизга тақдим қилинмоқда. Бу гапни ëзувчи Жорж Оруэлл бундан 70 йил олдин ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...