Асосий мавзулар
7 ноябр 2024

Россиядаги сарёғ ўғрилари ва ҳайдалаётган мигрантлар – 600’75

Қаҳат бўлган озиқ овқат ва сарёғ ўғрилари, Ўзбек молия вазирининг дабдабали тўйи, қизини орден билан тақдирлаган Рамзан ва Россиядан ҳайдалаётган ўзбек меҳнат мигрантлари…

+++

Россияда озиқ-овқат ўғрилари пайдо бўлди. Москвада икки эркак 25 қадоқ сарёғни ўғирлашди. Ўғрилар уларни тўхтатмоқчи бўлган дўкон ходимасига пичоқ ўқталди. Полиция гумонланувчиларни қўлга олди, дўконни ўмаришга урингани ва сотувчига совуқ қурол ўқталгани учун улар 10 йил озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бир йил аввал Россияда сарёғ нархи 20 фоизга ошди. Шундан сўнг ушбу махсулот махсус қулфланган қадоқда сотила бошланди.

+++

Америкалик миллиардер ўз спермасини аёлларга улашмоқчи. Илон Маск ундан фарзанд кўрмоқчи бўлган аёлларга ўз уруғини таклиф қилмоқда. Миллиардер туғилиш кўрсаткичининг тушиб кетиши сабаб инсоният хавф остида қолиши мумкин деб ҳисоблайди. Шунинг учун дўстлари ва яқинларига ўз ДНК материалини тақдим қилмоқчи. Шу билан бирга Илон Маск кўп сонли авлодлари учун Техасда катта аҳоли турар жойи барпо этмоқда.

+++

Голливудда яна бир машҳур кимса ёш болалар билан жинсий алоқа қилгани фош бўлди. Пиксар студиясида ишлаб бир неча машҳур мультфильмлар яратган рассом Бухалем Бучибу маняклик ва педофилияда айбдор деб топилди. Дисней ва Пиксарнинг асосий рассомларидан бири одам савдоси ва педофилия учун 25 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноятчи деярли ўн йилдан бери даркнет орқали Филипиндан ёш болаларни буюртма қилиб зўрлаб келган. У буюртма қилган болалар 5-10 ёш атрофида бўлган. Жабрланувчи болалардан бири бор йўғи икки ёшда бўлгани аниқланди. Прокурорларнинг баҳосига кўра, Бухалем Бучибу йиллар давомида болаларни сотиб олишга бор йўғи 50 минг доллар атрофида пул сарфлаган. Бухалем Бучибу “Рататуй”, “Геркулес”, “Тарзан”, “Нотрдамлик букри” ва “Тепага” мультфильмларининг асосий яратувчиларидан эди.

+++

Исроил ҳарбий амалиётлари билан ўз позицияларини мустаҳкамламоқда. Ливанда Исроил ҳарбуй кучлари Ҳизбуллоҳнинг яна бир муҳим бошқарувчиларидан бири Имод Амхазни қўлга олди. Имод Амхаз Ҳизбуллоҳнинг денгиз операцияларига жавобгар қўмондон эди.

+++

Украина Киевга йўналтирилган барча Россия дронларини уриб туширди. Дрон бўлаклари Шевченко ва Голосеевко туманларига келиб тушган. 2 ноябрь куни уюштирилган дрон ҳужуми тўлиқ бартараф этилди.

+++

Чеченистон ҳукмдори Рамзан Қодиров ўз қизи кўкрагига медал тақди. Айшат Қодирова ушбу медални Чеченистон ва Донецк республикаси ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлагани учун олди. Сал аввал унга ДНР ордени берилган эди. Бир неча журналистларни таъқиб қилиб, ҳатто ўлдиришга буйруқ берганини билвосита тан олган Рамзон Қодиров ўз қизини “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” ва “Чеченистон республикасии қаршисидаги хизматлари учун” медаллпот билан ҳам мукофотлаган.

+++

Россия давкат думасининг вице спикери Борис Чернишов янги туғилган чақалоқлар орасида лоторея ўйинини жорий қилишни таклиф этди. Ҳар ойда янги туғилган чақалоқлар лотореясида 10 та квартира, 100 та машина ва 1000 комплект маиший техника ўйналиши керак деди у. Бу мукофотлар аёлларни кўпроқ туғишга ундайди. Россияда катта миқдорда оналик капитали жорий қилингани маълум. Шунга қарамай, аёллар пул эвазига ҳам туғишни хоҳлашмаяпти. Ҳеч қандай моддий манфаат Россияда туғилиш кўрсаткичини кўтара олмаяпти.

+++

Эронлик аёл-қизлар орасида ҳижобга қарши норозилик кайфияти ортмоқда. Теҳрон университети талабаси мажбурий ҳижобга қарши намойиш уюштирди. Қиз Эрон аҳлоқ полицияси диктатурасига қарши норозилик сифатида кийимларини ечиб университет ҳовлисида ўтириб олди. Аввалроқ айнан шу қизни ахлоқ полицияси рўмолни нўтўғри ўраганликда айблаган эди. Ҳукумат нега фақат аёлларни тизгинлашга уринади, чунки у аёллардан бошқа муаммоларни ҳал қилишга ожизлик қилмоқда деган унинг эътирозига жавобан аҳлоқ полицияси қизни руҳий носоғломликда айблади. Эроннинг 22% фоиз аҳолиси ўта қашшоқ яшаши, ёшларнинг 23% фоизи ишсиз эканлиги мамлакат расмийлари тасдиқлаган рақамлардир. Эрон ёшлари орасида ишсизлик йил сайин ортмоқда, бойлар ва камбағаллар орасида тафовут катталашиб кетмоқда, бироқ мамлакат расмийлари аврат масаласи билан оммани чалғитишга уриняпти дейди эронлик ижтимоий фаоллардан бири.

+++

Шимолий Корея Россияга ҳарбий техника етказиб берди. Етказиб бериш учун 28 дона ҳарбий транспорт самолётидан фойдаланилди. Шимолий Кореялик аскарларга 60 mm. миномётлар, Калашников автоматлари, снайпер винтовкалари, Феникс комплекслари ва РПГ-7 русумидаги гранатомётлар етказиб берилди.

+++

Украина ҳаво разведкаси маркази бошлиғи Берлинскаянинг фикрига кўра, аёлларни ҳам урушга сафарбар қилиш керак. Акс ҳолда енгиламиз, болалар ҳам 5-6 синфдан ҳарбий тайёрловдан ўтиши керак. Шу ёшда улар дрон бошқара олади, дастурлаш билан шуғуллана олади. Келажакда яна бир уруш бошимизга келмаслиги учун барчага мудофаани ўргатиш шарт деди у.

+++

Питердаги ўзбек энага қўлидан беш ойлик чақалоқни тушириб юбориб, бола ўлимига сабаб бўлди. Энага болани ваннада чўмилтираëтганида бола энаганинг қўлидан сирғалиб, боши билан тушиб ўлган ёки ҳушидан кетган. Қўрқиб кетган энага духтур чақириш ўрнига болани сочиққа ўраб, каравотга ётқизиб қўйган. Боланинг ота-онаси келганида «бола ухлаяпти» деб алдаган. Полиция келиб, энагани сўроқ қилган ва унинг пойма-пой гапларидан шубҳаланиб, жиддий текширув ўтказгач, ҳақиқат очилган.

+++

Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ва собиқ президенти, Дмитрий Медведев, муҳожирларга қарши баёнотида ишламайдиган муҳожирлар ва уларнинг оила аъзолари Россияни тарк этиши кераклигини билдирди. У бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши мажлисида гапирди. Медведевнинг сўзларига кўра, фақат мутахассисларгина доимий яшаш ва ишлаш учун Россияга таклиф қилиниши керак. Унинг таъкидлашича, хорижлик малакали бўлмаган ишчилар фақат уларнинг меҳнатига эҳтиёж бор вақтдагина Россияда қолиши лозим. «Муҳожирлар оиласининг Россияда бўлиши алоҳида эътибор талаб этади. Мамлакатимизда ишламайдиган ёки ўқимайдиганлар Россияни тарк этиши керак. Бу ерда иш берувчининг ўрни муҳим, чунки улар муҳожирларни жалб қилишдан манфаатдор,» – деди у. Медведев муҳожирларга фақат ўзлари яшайдиган кварталларни ташкил этишга йўл қўйилмаслиги кераклигини айтди. Чунки, унинг фикрича, бундай жамоалар экстремизмни ривожлантириш учун замин яратиши мумкин.

+++

Буюм бозорларида ўғрилар кўпайди. Шовот туманидаги асосий буюм бозорида ўғрилар сони ортиб, бозорга келувчиларнинг хавотирига сабаб бўлмоқда. Маҳаллий аҳоли ва савдогарлар бу ҳолатдан норозилик билдириб, Ички ишлар органлари ходимларидан тезкор чоралар кўришни сўрамоқдалар.

+++

Урганчда тадбиркордан пора олган амалдорлар қўлга олинди. Урганч шаҳар ҳокими ёрдамчиси, «Буюм бозори» раҳбари ва унинг ишчиси тадбиркордан пора олган вақтида Департамент ходимлари томонидан қўлга олинди. Пора олиш билан боғлиқ жиноий иш очилиб, масъул шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш бошланди.

+++

Салкам қирқ миллиард ташқи қарзи бор Ўзбекистоннинг молия вазири Жамшид Қўчқоров қизи Севинчга миллион доллар ҳаражат кетган ўта дабдабали тўй қилиб берди. “Тўй энг кўпи 150 кишига бўлади, ош 200 кишига бўлади. Бирорта раҳбар уйида туғилган кунини ҳам, тўйини ҳам ўтказмайди. Бўлди, у замонлар тугади. Одамларнинг ғашини келтиряпти. Ўша 20 килограмм гўштингни пулига бирор камбағалнинг уйини таъмирлаб бер, телевизор олиб бер!” деган эди Мирзиёев. Бироқ тўйларни ихчамлаштириш ҳақидаги қарор вазирлар учун ишламаслиги Жамшид Қўчқоровнинг дабдабаси мисолида яна бир бор исботланди.

+++

ва бу унинг секунд эди.  Айни пайтга келиб Элтузнинг ютуб каналидаги обуначилари сони 690 мингдан ошди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз, спонсорлик тугмаларини босинг, қийин вақтда энг яқин иниси, синглиси ва дўстини қўллаган инсон каби. Соғ бўлинг! 

Тағин ўқинг
5 август 2019
Ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш ва бу ҳақда сертификат бериш тизимини тўлалигича монополия қилиб олган “Avtotest Report” МЧЖнинг кутилмаганда “ўйиндан чиқиши”ни ...
16 ноябр 2023
14 ноябрь куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов тизимда амалга оширилаётган ишлар юзасидан нуқт ...
5 апрел 2018
Ҳайдовчилик камарини тақмаганлик учун жарима тўлаб бўлган ҳайдовчилардан олти ой ўтиб қайтадан жарима тўлашлари талаб қилинмоқда. Бу ҳақда «Элтуз» ...
26 феврал 2021
26 февраль куни куч ишлатар тизимлар мавжуд қонун-қоидаларга зид тарзда сиëсий партия ташаббускори, профессор Хидирназар Аллақуловни куч ишлатиб уйидан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...